Клазинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: поликрелузен ёки полиметилен-мета-крезолсулфон кислотаси – 90 мг; ёрдамчи моддалар: полиетиленгликол 1500, полиетиленгликол 4000, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

поликрезулен (рицарьиcресулен)

Препаратнинг савдо номи:

Клазин

Фармакалогик гуруҳи:

асосан акушерлик ва гинекологияда қўлланадиган восита.

Дори шакли:

вагинал суппозиторийлар

оқдан оч-қизил-жигарранг ранглигача, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.

асосан акушерлик ва гинекологияда қўлланадиган восита.

G01AX03

Қуйидагиларни маҳаллий даволаш учун: бачадон бўйни ва қин эрозиялари;қин ва бачадон бўйнининг яллиғланиш касалликлари;турли қин инфекцияларидаги цервицит (қин ажралмаларини кучайиши);генитал қичишишлар;пессарийлар ишлатилиши натижасида жинсий аъзоларда пайдо бўлган яралар;қин микрофлорасини нормаллаштиришда қўлланади. Клазин ни қўлланилиши чандиқлар пайдо бўлишини чақирмайди. Даволаш ўсма ва бошқа махсус жараёнлар истисно қилинганидан сўнг шифокор назорати остида ўтказилади. Препаратни кекса ёшдаги одамларда клиник синовлари ўтказилгани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Клазин вагинал суппозиторийлари икки кунда бир марта қўлланади. Каутеризация қилинганидан сўнг суппозиторийлар икки кунда бир марталик интервал билан қўлланади. Суппозиторийларни бевосита уйқудан олдин ётган ҳолатда қўллаган маъқул. Ички кийимларни асраш учун гигиеник тагликларни ишлатинг. Қўллашдан олдин суппозиторийлар сув билан намланган бўлиши мумкин. Гигиена қоидаларига риоя қилиш ва қўллашда Сизга қулайлик бўлиши учун ўрамча етарли миқдорда бармоқ қопчалари жойлаштирилган.

Препарат кам ҳолларда бекор қилинганидан сўнг йўқолувчан аллергик реакциялар (таъсирланиш, ачишиш ва оғриқ) чақиради.

Ҳомиладорлик даврида бачадон бўйни эрозиясини даволаш учун буюрилмайди, зарурати бўлганида қин атрофи соҳаларини даволашга буюриш мумкин. Лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Болаларда қўлланмасин.

Икки ва ундан ортиқ препаратлар қўлланганида препаратларнинг мутаносиблиги бўйича шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Ишқорий реакциялари мавжуд препаратлар билан бир вақтда қабул қилинмасин, чунки шиллиқ қават пўстлоғида экзотермик реакциялар ва кучаювчи кимёвий куйиш кузатилади.

сиртга қўллаш учун препарат, ичга қўлланмасин;препарат кучли жароҳатни битирувчи самарага эга ва шунинг учун даволашда некрозга учраган тўқималарни кўп кўчиши организмнинг нормал ҳолати ҳисобланади;препарат маҳаллий қўлланганда токциклик, тератогенлик ва мутагенлик таъсирини чақирмайди. Ҳозирги вақтгача препаратга резистентлик кузатилмаган;препаратни кўзларга тушишидан сақланиш керак;даволаш даврида жинсий алоқалардан сақланиш керак;гигиенани сақлаш мақсадида таъсирланишни чақирувчи совун ишлатилмасин;ҳайз кўриш даврида препарат бекор қилинади. Автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни боқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш хусусияти Аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Аниқланмаган

Рецепт бўйича

6 суппозиторийдан поливинилхлорид (ПВХ) уяли ўрамда. Бир марта қўллаш учун 6 тиббий полиетилен бармоқ қопчалар, картон қути ичида рус ва ўзбек тиллирдаги қўллаш бўйича йўриқнома жойлаштирилган.

3 йил.