Кламоцит Циткорецепт билан

Тасир этувчи модда(ХПН):

Амоксициллин натрий ва клавуланат калий.

Препаратнинг савдо номи:

Кламоцит Цитко

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

Дори шакли:

Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Оқ ёки деярли оқ рангли кукун.

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи).

J01CR02

Амоксициллин ва клавуланат кислотасининг асосий фармакокинетик кўрсаткичлари ўхшаш. Амоксициллин ва клавуланат кислотаси мажмуада бир-бирига таъсир қилмайди. 1,2 г оқим билан инекция қилингандан кейин плазмадаги максимал концентрацияси (Cмах) 105,5 мг/л (амоксициллин учун) ва 28,5 мг/л (клавуланат кислотаси учун) ни ташкил этади. Яхши тақсимланиш ҳажми билан характерланади. Организмнинг суюқлик ва тўқималарида аниқланади (ўпкада, плеврал, перитонеал, синовиал суюқликларда, танглайнинг бодомсимон безларида, бронхиал секретда, простата безида, мушак тўқимасида, ёғ тўқималарида, буруннинг ён бўшлиқлари, ўрта қулоқ ва бошқаларда) аниқланади. Амоксициллин кўпчилик пенициллинлар каби кўкрак сутига ўтади. Кўкрак сутида шунингдек клавуланат кислотасининг қолдиқ миқдори ҳам аниқланган. Сенсибилизация хавфидан ташқари эмизикли соғлом чақалоқларга амоксициллин ва клавуланат кислотасининг бошқа ҳеч қандай салбий таъсирлари номаълум. Амоксициллин буйрак орқали деярли ўзгармаган ҳолда найчалар секрецияси ва калава февральацияси йўли билан чиқарилади. Клавуланат кислотаси калава февральацияси орқали, қисман метаболитлари кўринишида чиқарилади. Оз миқдори ичак ва ўпка орқали чиқарилиши мумкин. Амоксициллин ва клавуланат кислотасининг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1–1,5 соатни ташкил қилади. Иккала компонент гемодиализ орқали ва оз миқдорда перитонеал диализ ёрдамида чиқарилади.

Препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш: –           юқори нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан, қулоқ, томоқ ва бурун инфекциялари) масалан, Стрептоcоccус пнеумониаэ, Ҳаемопҳилус инфлуэнзаэ, Морахелла cатаррҳалис ва Стрептоcоccус пёгенес томонидан чақирган қайталанувчи тонзиллит, синусит, ўрта отит; –           қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (Стрептоcоccус пнеумониаэ, Ҳаемопҳилус инфлуэнзаэ ва Морахелла cатаррҳалис томонидан чақирилган сурункали бронхитни оғир зўрайиши, бўлакли пневмония ва бронхопневмония); –           сийдик-жинсий йўлларининг инфекциялари (Энтеробаcтериаcэаэ оиласи бактериялари (асосан Эсчеричиа cоли), Стапҳйлоcоccус сапропҳйтиcус ва Энтероcоccус спп., томонидан чақирилган цистит, уретрит, пиелонефрит, аёллар жинсий аъзолари инфекциялари), шунингдек  Неиссериа гоноррҳоэаэ чақирган гонорея; –           Стрептоcоccус ауреус, Стрептоcоccус пёгенес ва Баcтероидес спп., томонидан чақирилган тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари; –           суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари (Стрептоcоccус ауреус чақирган остеомиелит узоқ муддатли даволашни ўтказиш зарурати бўлганида); –           бошқа инфекциялар (септик аборт, туғруқдан кейинги сепсис, септицемия, перитонит, интраабдоминал сепсис, операциядан кейинги инфекциялар ва уларни олдини олиш, улар меъда-ичак йўлларидаги катта жарроҳлик аралашувлари, чаноқ, бош ва бўйин, юрак, буйрак, ўт чиқариш йўлларидаги, ҳамда суъний бўғимларни кўчириб ўтказишдаги катта жарроҳлик аралашувлари билан боғлиқ бўлиши мумкин) да қўлланади.

Препаратни вена ичига (в/и) юборилади. Препаратнинг дозаси пациентнинг ёши, тана вазни ва буйрак фаолиятига, ҳамда инфекциянинг оғирлигига боғлиқ. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1,2 г дан (1000 мг + 200 мг) хар 8 соат (оғир холларда – хар 6 соат), 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларга 30 мг/кг дан (ҳамма Кламоцит Нео га ҳисобланганда) хар 8 соат (оғир холларда – хар 6 соат) буюрилади, 3 ойликкача (чала туғилган ва янги туғилган чақалоқларга) – 30 мг/кг дан (ҳамма Кламоцит Нео га ҳисобланганда) хар 12 соат 0 дан 3 ойликкача – хар 8 соат буюрилади. Жарроҳлик аралашувлардаги профилактик дозалари 1,2 г дан киритиш наркозида, давомли операцияларда 1,2 г дан суткада 4 мартагачани ташкил қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун доза ва/ёки препаратни юборилишлар орасидаги интервал креатинин клиренсига қараб тўғриланиши керак.

Аллергик реакциялар: ангионевротик шиш, анафилакция, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, аллергик васкулит, баъзида эшакеми ёки тери тошмаси, терини қичишиши, кам ҳолларда-кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, буллёз эксфолиатив дерматит, ўткир ёйилган экзантематоз пустулёз. Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, кам ҳолларда -тери ва шиллиқ қаватлар кандидози, антибиотикларни қабул қилиш билан ассоциацияланган колит (шу жумладан, сохтамембраноз ва геморрагик колит). АСТ ёки АЛТ ферментларининг фаоллигини ўртача (клиник аҳамияти нўмалум) ошиши, кам ҳолларда-гепатит, холестатик сариқлик бўлиши мумкин. Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда-транзитор лейкопения (шу жумладан, нейтропения ва агранулоцитоз), қайтувчан тромбоцитопения ва гемолитик анемия. Қон ивиши тизими томонидан: баъзида-қон кетиш вақтини ва протромбин вақтини узайиши. Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда-бош айланиши, бош оғриғи, тиришиш, қайтувчан гиперфаоллик. Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – интерстициал нефрит, жуда кам ҳолларда-кристаллурия. Маҳаллий реакциялар: инекция жойида тромбофлебит бўлиши мумкин. .

Анамнезида амоксициллин/клавуланат кислотасини қабул қилиш чақирган холестатик сариқлик ёки жигар фаолиятини бузилишига кўрсатма:Пенициллин гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик.Амоксициллин ёки клавуланат кислотасига ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Пробеницид ва унга ўхшаш препаратлар (диуретиклар, фенилбутазон, НЯҚВ) буйрак найчалар секрециясини камайтиради. Бу препаратларни бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди ва у қонда препаратнинг концентрациясини ошиши ва персистенциялашиши билан кечади. Бунда клавуланат кислотасининг буйрак секрецияси секинлашмайди. Препаратни қабул қилаётган пациентларда протромбин вақтини узайиши кам кузатилади ва шунинг учун антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида, мувофиқ мониторингни ўтказиш керак. Аллопуринол билан бир вақтда қўллаш аллергик тери реакцияларини чақириш мумкин. Ҳозирги вақтда адабиётларда бу ҳақида маълумотлар йўқ. Препарат перорал контрацептивларнинг самарасини пасайтириши мумкин (бу ҳақида пациентларни хабардор қилиш лозим). Препарат бир вақт қўлланганида метотрексатнинг токциклиги кучаяди. Дисулфирам билан бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим. Препаратни бошқа дори воситалари билан бир шприцда ёки инфузион флаконда аралаштириш мумкин эмас. Препаратни декстрозага (глюкоза), декстран, бикарбонат (уларда препаратнинг турғунлиги камроқ), шунингдек қон, протеинларни ва липидларни сақловчи эритмалар билан аралаштиришдан сақланиш лозим.

Препарат курс билан қўлланганида қон яратиш аъзолари, жигар, буйрак фаолиятининг назоратини ўтказиш керак. Буйрак фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг дозаларини адекват мувофиқлаштириш ёки препаратни қўллашлари орасидаги интервални узайтириш талаб қилинади. Ампициллин қабул қилган инфекцион мононуклеози ва лимфолейкози бўлган кўп сонли пациентларда эритематоз тошмалар пайдо бўлиши кузатилган. Бундай пациентларда пенициллин гуруҳи антибиотикларини қўллаш тавсия қилинмайди. Препарат калий сақлайди. Натрий миқдори чекланган парҳезга риоя қилувчи пациентлар ҳар бир 1,2 г ли флаконда 59,3 мг натрий сақланишини ҳисобга олиш лозим. Ҳар кунги максимал дозадаги натрийнинг миқдори 200мг дан ошади. Препарат юқори дозаларда қўлланганида сийдикда глюкоза даражасини Бенедикт ёки Фоллинг эритмасидан фойдаланиб аниқлашда сохтамусбат реакция бўлиши мумкин (глюкооксидазали ферментатив реакцияларни қўллаш тавсия этилади). Цефалоспорин қатори антибиотикларига маълум бўлган юқори сезувчанликда, анамнезида сохтамембраноз колити бўлган пациентларда, жигар етишмовчилигида, буйрак фаолиятининг оғир бузилишларида препарат эхтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни ҳомиладорда фақат аниқ кўрсатмалар бўлганда буюриш мумкин. Амоксициллин ва клауланат кислотаси оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади Препаратни тавсия қилинган дозаларда автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилиши оқибатидаги ўлим ёки ҳаётга хавф туғдирувчи ножўя самараларининг пайдо бўлиши тўғрисида ҳабарлар йўқ. Симптомлари: қоринда оғриқ, диарея, қусиш, шунингдек хавотирли қўзғалиш, уйқусизлик, бош айланиши, алоҳида ҳолларда тиришишлар бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади, шифокор кузатуви зарур. Гемодиализ самарали.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 0,6 г ва 1,2 г дан флаконларда.

2 йил.