Кето плюсрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидаларни сақлайди: фаол моддалар: 20 мг кетоконазол, 48% дисперсли рух пиритиони 10 мг рух пиритионга эквивалент; ёрдамчи моддалар: алюминий ва магний силикати, кремний коллоид диоксиди, концентрацияланган хлорид кислотаси, гипромеллоза 50 CПС, имидомочевина, Кармоизин Супра ИҲ бўёвчиси, швецария гулдаста ароматизатори Р3043, пропиленгликол, шампун асоси тоза жемчужн, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

йўқ

Препаратнинг савдо номи:

Кето плюс

Фармакалогик гуруҳи:

тери касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар. Даволовчи таъсир эга бўлган шампунлар. Даволовчи таъсир эга бўлган бошқа шампунлар.

Дори шакли:

шампун

ёпишқоқ, хушбўй ҳидли, қизил рангли суюқлик.

тери касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар. Даволовчи таъсир эга бўлган шампунлар. Даволовчи таъсир эга бўлган бошқа шампунлар.

D11AC30

Маҳаллий қўлланганида кетоконазол ва рух пиритионининг тери орқали сўрилиши сезиларсиз. Шампун узоқ муддат қўлланганида фаол моддаларнинг қонда сақланиши аниқланмайди, шунинг учун препарат тизимли таъсирга эга эмас.

– бошнинг сочли қисмини замбуруғли шикастланиши: себореяли дерматит, кепакланувчи темираткида қўлланади.

Сиртга қўллаш учун буюрилади. Қўллаш усули: Сув билан соч ва бош терисининг сочли қисмини ювиш.Соч ва бош терисининг сочли қисмини ювиш ва кўпик ҳосил бўлиши учун етарли миқдорда шампун суртилади.Бир минут давомида соч ва бош терисининг сочли қисмига уқалаш ҳаракатлари билан шампунни ёйиш.Суртилган шампунни иссиқроқ сув билан ювиш. Жараённи яна қайтариш ва соч ва бош терисининг сочли қисмига шампунни суртиб 3-5 минут давомида қолдириш.Сочларни иссиқроқ сув билан ювиш, сочиқ ёки фен билан қуритиш. Даволаш курси кепакланувчи темираткида ҳар куни 5-7 кун давомида, себорейли дерматитда – 1 ой давомида ҳафтада 2 марта. Кепакланувчи темираткини профилактикаси – ҳар куни 3-5 кун давомида. Бошнинг сочли қисмини себореяли дерматити – ҳафтада 1 марта 1 ой давомида.

Кам ҳолларда – маҳаллий таъсирланиш, қичишиш ёки контакт дерматит (таъсирланиш ёки аллергик реакциялар оқибатида); – сочларнинг ёғлилиги ва қуруқлигини ошиши; – соч тўкилишини кучайиши. Жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, эшакеми; – терининг қуруқлиги; – алоҳида ҳолларда, асосан кимёвий шикастланиши ёки оқарган сочлари бўлган пациентларда сочлар рангини ўзгариши аниқланган.

– кетоконазол, бошқа азол ҳосилалари, рух пиритиони ва препаратни ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Кўзга тушишидан сақланинг. Шампун кўзга тушганида уни сув билан ювиш керак.Мунтазам равишда шампун қўлланилгандан кейин ҳолат ёмонлашганида ёки яхшиланиш кузатилмаганида шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.Шампун қўлланилганда кимёвий жингалак қилинган сочлар тўкилиши мумкин.Ножўя реакциялар ёки таъсирланиш пайдо бўлганда шампун қўллашни тўхтатиш керак.Анамнезида пиритионга аллергик реакциялар ёки консервантлар, бўёвчиларга аллегияси бўлганда шифокорга хабар беринг. Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероидларни (ГКС) қабул қилувчи пациентларда Глюкокортикоидлар билан маҳаллий узоқ вақт даволашда бекор қилиш синдромини бартараф этиш учун, глюкокортикостероидларни маҳаллий қўллашни Кето плюс шампуни билан бирга давом эттиришни, кейинчалик глюкоркортикостероидларни 2-3 ҳафта давомида секин-аста бекор қилиш тавсия қилинади. Себореяли дерматит ва кепакланиш тез-тез кучли соч тўкилиш билан кечиши мумкин. Кам ҳолларда сочнинг тўкилишини Кето плюс шампунини қўллаганда кучайиши аниқланган. Ҳомиладорлик ва лактация даври Кетоконазол ва рух пиритиони маҳаллий қўлланганидан сўнг тери орқали сезиларсиз даражада сўрилади, шунинг учун Кето плюс шампунини ҳомиладорлик ва лактация даврида ишлатиш мумкин. Аммо шампунни фақат қатъий кўрсатмалар асосида, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан ортиқ бўлганда қўллаш керак. Дори воситасини транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти Кето плюс шампуни ательени бошқариш ва техникалар билан ишлаш қобилиятига ўзаро таъсир этмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Кето плюс шампуни қўлланганида дозани ошириб юборилиши ривожланмайди, чунки препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжаланган. Ичга қабул қилиб юборилган ҳолатларда махсус чоралар талаб этилмайди. Аспирацияни олдини олиш учун қусишни чақириш ёки меъдани ювиш мумкин эмас.

Пецептcиз

60 мл ва 150 мл дан шампун пластик флаконларда. 1 флакондан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.