КардиоМентол rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: 100 мг изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси. ёрдамчи моддалар: алфа­токоферол ацетати (Е витамини), тозаланган зайтун мойи. капсуланинг қобиқ таркиби: желатин, глицерин, метилпарагидроксибензоат (Е218), пропилпарагидроксибензоат (Е216), тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси.

Препаратнинг савдо номи:

КардиоМентол

Фармакалогик гуруҳи:

Антиангинал восита.

Дори шакли:

юмшоқ капсулалар.

шарсимон шаклли, оч-сариқ рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсулалар ичидагиси – рангсиз, тиниқ ёки бироз сарғиш ёки сарғиш-яшил тусли ментол ҳидли мойсимон суюқлик.

Антиангинал восита.

S01ЕX

Неврастения, невроз, жисмоний ва эмоционал зўриқиш фонида келиб чиқадиган юракдаги функционал оғриқларни мажмуавий даволашда қўлланилади.

Тил остига қўйилади. Капсула тўлиқ эригунича тил остида ушлаб туриш керак. Самарани тезлаштириш учун капсулани тишлар билан эзиш мумкин. Препаратни қабул қилишлар сони стенокардия хуружлари сонига боғлиқ. Хуружларда тил остига 1 капсуладан қабул қилинади. Стенокардияни даволаш зарурати бўлганида ва бошқа ҳолатларда препаратнинг максимал суткалик дозаси суткада 6 капсула (600 мг) ни ташкил қилиши мумкин. Даволаш давомийлиги ­ 7 кунгача.

Якка ҳолларда кўнгил айниши, қоринда дискомфорт, кўз ёш оқиши, бош айланиши бўлиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида ­ қисқа муддатли артериал гипотензия, уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолатлар қисқа вақтли бўлиб, ўз­ўзидан йўқ бўлади. Аллергик реакциялар, шу жумладан Квинке шиши, тошма, қичишиш ривожланиши мумкин. Бирон-бир нохуш реакциялар юз берганида даволашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; – яққол артериал гипотензия; – ўткир миокард инфаркти; – 18 ёшгача бўлган болалар; – анамнезида тутқаноқ ва тиришиш синдроми (шу жумладан фебрил тиришиш) бўлган пациентлар; – бош мияда қон айланишини бузилиши. Эҳтиёткорлик билан: меъда-ичак рефлюкси, диафрагманинг қизилўнгач тешиги чуррасида, меъда-ичак йўлининг яллиғланиш ва яра касалликларида, бронхиал астмада, бронхоспазм ва ларингоспазмга мойиллик бўлганда.

Кардиоментолни моддалар алмашинув жараёнларини яхшиловчи препаратлар (витаминлар, аспаркам, рибоксин) билан мажмуада қўллаш мумкин. Препарат бир вақтда қўлланганида антигипертензив препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Психомотор воситаларнинг, опиоид аналгетикларнинг, алкогол ва наркоз воситаларининг седатив таъсирини кучайтириши мумкин. Марказий нерв тизимини сусайтирувчи нейротроп препаратлар билан бир вақтда қўлланганида уйқучанликни чақиради.

Агар дори воситасини қабул қилиш вақтида симптомлар сақланиб қолса ёки ҳолатнинг ёмонлашуви кузатилса, шифокорга мурожаат этиш зарур. Дори воситасини қабул қилгандан сўнг юрак соҳасидаги оғриқ ўтиб кетмаган ҳолатда ўткир коронар синдром мавжудлигини истисно қилиш керак. Юрак соҳасида оғриқ юзага келиб, у тананинг қўл қисмига, қориннинг юқори қисмига, бўйинга ўтганда ёки нафас олиш етишмовчилиги (масалан, хансираш) авж олишни бошлаган ҳолатда зудлик билан тезкор ёрдам талаб этилади. Препарат метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоат сақланганлиги туфайли аллергик реакциялар кузатилиш эҳтимоли мавжуд, секинлаштирилган таъсирга эга реакциялар бундан мустасно эмас.

Препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, агар, шифокор фикрига кўра кутилаётган терапевтик самара ҳомила/бола учун бўлиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлсагина қўлланиши мумкин.

Қуруқ, ёруқликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қўзғалувчанлик, артериал босимни пасайиши, марказий нерв тизимини сусайиши, юрак функцияисни бузилиши, юқори сезувчанлик реакциялари (ангионевротик шиш, эшакеми, қичишиш, тошма). Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

10 капсуладан 1, 2, 3, 4 ёки 5 контур-уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. 15 капсуладан 1, 2, 3 ёки 4 контур-уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил.