Кандизеф Неорецепт билан

Таркиби:

фаол модда: флуконазол – 2 мг ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

флуконазол

Препаратнинг савдо номи:

Кандизеф Нео

Фармакалогик гуруҳи:

Замбуруғларга қарши воситалар.

рангсиз ёки оч-сарик рангли, тиник эритма.

Замбуруғларга қарши воситалар.

J02AC01

Вена ичига юборилгандан сўнг флуконазол организмнинг тўқима ва суюқликларига яхши ўтади. Препаратни балғам ва сўлакдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хил. Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги миқдори плазмадаги даражасининг мувофиқ равишда 80% етади. Плазмадаги концентрациясига дозага тўғри пропорционал боғлиқ бўлади. 90% мувозанатли концентрациясига суткада бир дозадан бир неча марта юборилгандан сўнг  4-5 кунга келиб эришилади. Биринчи куни одатдаги суткалик дозадан икки марта юкори дозани қўлланилиши, иккинчи кунга келиб, плазмадаги препаратнинг 90% ли мувозанатли концентрациясига яқин даражасига эришиш имконини беради. Тахминий тақсимланиш ҳажми организмдаги суюқликнинг умумий миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан флуконазолнинг озгина қисми (11-12 %) боғланади. Ярим чиқарилиш даври – анча узоқ 30 соат ташкил қилади. Флуконазол организмдан асосан буйрак орқали чиқарилади: бунда юборилган дозанинг тахминан 80% и ўзгармаган ҳолда чиқади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренси билан тўғри пропорционал боғлиқликка эга. Перифирик қонда метаболитлари аниқланмаган.

Флуконазол қўйидаги касалликларни даволаш учун қўлланилади: Криптококкоз. криптококкли менингит, ўпка ва тери криптококкли инфекциянинг, препарат ОИЦ бўлган беморларда криптококкозни олдини олиш учун, аъзоларни кўчириб ўтказишда, ёки иммун танқислигининг турли шакллари бўлган беморларда; Ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидомикоз ва инвазив кандидозли инфекциянинг бошқа шаклларида (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари); Шиллиқ қаватларнииг кандидомикози, шу жумладан оғиз бўшлиғи, халқумнинг, қизилўнгач кандидози ва ноинвазив бронх-ўпка инфекциялари, кандидоурияда; Қин кандидозида (ўткир ва сурункали қайталанувчи); Цитостатиклар билан кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун қўлланади.;

Флуконазол инфузия учун эритма кўринишида вена ичига томчилаб, минутига кўпи билан 20 мг (10 мл) тезликда юборилади. Вена ичига юборишдан капсулаларни қабул қилишга ўтишда ва аксинча суткалик дозани узгартиришни зарурати юқ. Инфузия учун эритма қўйидаги эритувчилар билан мутаносиб, 20%ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси, Хартман эритмаси, калий хлориднинг глюкоза эритмасидаги эритмаси, аминофузин, натрий хлориднинг изотоник эритмаси. Флуконазол инфузияларини трансфузиялар учун мўлжаллнган оддий тизимлар орқали, юқорида санаб ўтилган суюқликлардан фойдаланилаган ҳолда ўтказиш мумкин. Катталарга криптакоккли менингитда ва бошқа соҳаларда жойлашган криптококкли инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра эса даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларида даволаш давомийлиги микологик текширишларда тасдиқланган клиник самарага боғлиқ; криптококкли менингитда даволаш одатда камида 6-8 ҳафта давом эттирилади. ОИЦ бўлган беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугатилгандан кейин, флуконазол билан даволашни суткада 200 мг дозада узоқ вақт давомида давом эттириш мумкин. Кандидемияда, диссеминацияланган кандидоз ва башқа инвазив кандидозли инфекцияларда доза одатда биринчи суткада 400 мг ни, сўнгра эса – 200 мг данни ташкил қилади. Клиник самарадорлиги етарли бўлмаганида, препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ. Орофарингеал кандидозда препарат одатда суткада 1 марта 50-100 мг дан буюрилади; даволаш давомийлиги 7-14 кун ташкил қилади. Иммунитетни яққол пасайиши бўлган беморларда зарурати бўлганида даволаш янада узоқроқ давом этиши мумкин. Кандидозни бошқа соҳаларда жойлашгани (генитал кандидозидан ташқари), масалан эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка шикстланишида, кандидурияда, тери ва шиллик қаватларининг кандидозида ва бошқаларда даволашнинг давомийлиги 14-30 кун бўлганида, самарали доза одатда суткада 50-100 мг ни ташкил қилади. Болаларда катталардагига ўхшаш инфекцияларда бўлгани каби, даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болаларда препаратни катталардагидан ортиқ суткалик дозада қўллаш мумкин эмас. хар куни суткада 1 марта қўлланади. Шиллиқ каватларинииг кандидозида флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш мақсадида 6 мг/кг зарб дозани буюриш мумкин. Ёйилган кандидозни ёки криптококкли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади. Иммунитети пасайган болаларда, инфекцияни ривожланиш хавфи цитотоксик кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланувчи нейтропения билан боғлиқ бўлган замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, препарат кучайган нейтропениянинг яққоллиги ва давомийлигини сақланишига қараб, суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади. Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозаси буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражасига мувофиқ (катталардаги пропорционал боғлиқлик билан бир хил) камайтирилиши керак. Кекса ёшдаги пациентларда буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлмаганида препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя килиш лозим. Препаратни буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Препарат кўп марта қўлланганда креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан ортиқ бўлганида препарат ўртача дозада қўлланади. КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлганида 400 мг гача бўлган зарб дозада юбориш лозим, сўнгра тавсия қилинадиган дозанинг 50% ни ташкил қилувчи дозаси қўлланади. Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг бир дозаси гемодиализнинг хар бир сеансидан кейин қўлланади.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: таъмни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гепатит, гепатонекроз, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши) бўлиши мумкин. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда – тиришишлар. Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз. Юрак-қон томир тизими томонидан: ҚТ интервали давомийлигини ошиши: юрак коринчаларни хилпиллаши, липиллаши. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда – хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), анафилактоид реакциялар. Бошқалар: кам ҳолларда – буйраклар фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

Флуконазол варфарин билан қўлланганида протромбин вақти ошади, ўртача 12% га ошиши аниқланган. Шунинг учун препаратни кумарин антикоагулянтлари билан бирга олаётган беморларда протромбин вақтини синчиклаб текшириш лозим. Флуконазол перорал гипогликемик воситалар – сулфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропанид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) нинг плазмадан, ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) оширади. Флуконазол ва перорал гипогликемик воситаларни бирга қўллашга йўл қўйилади, аммо шифокор гипогликемияни ривожланиши мумкинлигига эътиборга олиш керак. Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўлланиши фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини клиник ахамиятли даражагача ўсишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бу препаратларни бирга қўллаш зарурати туғилганида, фенитоиннинг қон плазмасидаги терапевтик концентрациясини таъминлаш мақсадида, унинг дозасини тузатиш йўли билан концентрациясини мониторинг қилиш керак. Флуконазолни рифампицин билан бир вақтда қўлланиши “концентрация – вақт” эгри чизиғи ости майдони (АУC) ни 25% га пасайишига ва флуконазолнинг плазмадан ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун бир вақтда рифампицин олаётган беморларда, флуконазолнинг дозасини ошириш тавсия қилинади. Флуконазолни олаётган пациентларнинг қонида циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки флуконазол ва циклоспоринни буйраги кўчириб ўтказилган беморларда қўлланган, флуконазолни суткада 200 мг дозада қабул қилиш циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини секин ошишига олиб келади. Теофиллинни юқори дозаларда олаётган ёки теофиллин интоксикациясини ривожланиш эҳтимоли бўлган беморлар теофиллин дозасини ошириб юборилишини эрта аниқлаш мақсадида кузатув остида бўлишлари керак, чунки флуконазолни қабул қилиш плазмада теофиллиннинг клиренсини ўртача тезлигини камайишига олиб келади. Флуконазол ва терфенадин ёки цизаприд бир вақтда қўлланганида юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан қоринчалар тахикардиясининг пароксизми (пируэт туридаги аритмиялар) ҳоллари таърифланган. Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўлланганда, охиргисининг зардобдаги даражасини ошиши билан кечувчи ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор. Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўлланганда увеит ҳоллари таърифланган. Рифабутин ва флуконазолни бир вактда олаётган беморларни синчиклаб кузатиш керак. Флуконазол ва зидовудиннннг комбинациясини олаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бу охиргисини унинг метаболитига айланишини пасайиши билан чақирилган. Флуконазолни мидозолам билан бир вақтда қўлланганида психомотор самараларнинг хавфи ошади, такролимус билан – нефротокциклик хавфи ошади.

Флуконазолнн қўллаш кам ҳолларда, асосан жиддий йўлдош касалликлари бўлган беморларда жигарнинг токсик ўзгаришлари билан кечган, шу жумладан ўлим билан якунланган. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралар бўлган ҳолларда, уларни умумий суткалик дозасига, даволашнинг давомийлигига, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлган; унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Жигарнинг флюконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш лозим. ОИЦ бўлган беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларининг ривожланишига кўпрок мойил бўладилар. Юза жойлашган замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма ривожланган ҳолларда ва у флуконазол билан аниқ боғлиқ деб баҳоланганда, препаратни бекор қилиш лозим. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида, синчиклаб кузатиш ва буллез ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак. Буйрак фаолияти бузилган беморларда препарат бир марта қўлланганда дозани тузатиш талаб қилинмайди. Қайта қўлланганда креатинин клиренсига (КК) қараб белгиланади. Агарда КК минутига 50 мл дан ортиқ бўлса, дозани тузатиш талаб қилинмайди; КК минутига 11 дан 20 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг 33% 72 соат интервал билан қабул қилинади; КК минутига 21 дан 40 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг ярми 48 соат интервал билан қабул қилинади. Мунтазам диализда бўлган беморларда ҳар бир диализ сеансидан сўнг препаратнинг бир дозаси қабул қилинади. Флуконазол цизаприд, рифабутин ёки Р450 цитохром тизими томонидан метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни клиник-гематологик ремиссия пайдо бўлгунга қадар давом эттириш керак, чунки уни барвақт тўхтатилиши қайталанишларга олиб келиши мумкун. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Галлюцинация ва параноидал ҳатти-ҳаракатлар пайдо бўлган ҳоллари таърифланган. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурезни таъминлаш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак. 3 соат гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди

Рецепт бўйича

2 йил.