Кандифлю Неорецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: флуконазол – 150 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза, аэросил, шакар, крахмал, магний стеарат ёки калций стеарат.

Тасир этувчи модда(ХПН):

флуконазол

Препаратнинг савдо номи:

Кандифлю Нео

Фармакалогик гуруҳи:

Замбуруғларга қарши воситалар.

Дори шакли:

капсулалар

оқ ёки деярли оқ рангли, ҳидсиз кукун билан тўлдирилган оқ рангли ўлчами “2” бўлган қаттиқ желатин капсулалар.

Замбуруғларга қарши воситалар.

J02AC01

Сўрилиши: Ичга қабул қилинганидан кейин флуконазол яхши сўрилади. Бир вақтда овқат қабул қилиш, ичга қабул қилинганида препаратнинг сўрилиш тезлигига таъсир қилмайди. 150 мг флуконазол оч қоринга ичга қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга (Цмах) эришиш вақти – 0,5-1,5 соат ва 2,5-3,5 мг/л дозада вена ичига юборилганидаги плазма концентрациясидан 90% ни ташкил қилади. Тақсимланиши: Плазмадаги концентрацияси бевосита дозага боғлиқ бўлади. Препаратнинг плазмадаги мувозанат концентрациясига (Ссс) қабул қилишнинг 4-5-нчи кунларида эришилади (суткада 1 марта қабул қилинганида). Одатдаги суткалик дозадан икки марта юқори бўлган “зарб” дозани юбориш (биринчи куни), 2-нчи куни мувофиқ 90% Ссс концентрациясига эришиш имкониятини беради. Организмнинг барча суюқликларига яхши киради. Фаол модданинг кўкрак сути, бўғим суюқлиги, сўлак, балғам ва перитонеал суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги билан ўхшаш. Қин секретидаги доимий қийматларга ичга қабул қилгандан кейин 8 соат ўтгач эришилади ва шу даражада камида 24 соат тутиб турилади. Орқа мия суюқлигига (ОМС) яхши киради, замбуруғли менингитда ОМС концентрацияси плазмадагининг тахминан 85% ни ташкил қилади. 50 мг доза суткада 1 марта қабул қилинганида 12 кундан кейин флуконазолнинг концентрацияси 73 мкг/г ни ташкил қилган, даволаш тўхтатилганидан кейин 7 кун ўтгач эса у 5,8 мкг/г ни ташкил қилган. Ичга 150 мг ҳафтада 1 марта қабул қилгандан кейин – 7-нчи куни терининг шох қаватидаги флуконазолнинг концентрацияси 23,4 мкг/г ни, иккинчи доза қабул қилгандан кейин 7 кун ўтгач эса – 7,1 мкг/г ни ташкил қилган. 150 мг дозада ҳафтада 1 марта 4-ойлик қўллашдан кейин тирноқлардаги концентрацияси: соғлом тирноқларда – 4,05 мкг/г, шикастланганларда – 1,8 мкг/г. Даволаш якунланганидан кейин 6 ой ўтгач, флуконазол олдингидек тирноқларда аниқланади. Тақсимланишнинг тахмин қилинган хажми (Вд) организмдаги ҳужайра ташқарисидаги суюқликнинг умумий миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан боғланиши паст -11-12%. Метаболизми ва чиқарилиши: Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 30 соат. Жигарда CЙП2C9 изоферментнинг ингибитори ҳисобланади. Асосан буйраклар орқали (80% – ўзгармаган ҳолда, 11% – метаболитлари кўринишида) чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига пропорционал. Флуконазолнинг фармакокинетикаси буйракларнинг функционал холатига аҳамиятли даражада боғлиқ бўлиб, бунда Т1/2 ва креатинин клиренси (КК) орасида тескари боғлиқлик мавжуд. 3 соат давомидаги гемодиализдан кейин флуконазолнинг плазмадаги концентрацияси 50% га пасаяди. Флуконазолнинг фармакокинетикаси вена ичига юборилганида ва ичга қабул қилинганида ўхшаш, бу қабул қилишни биридан бошқасига енгил ўтиш имконини беради.

Шиллиқ қаватларнинг кандидози: оғиз бўшлиғи, томоқ, қизилўнгач, ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тери-шиллиқ қавати ва сурункали перорал атрофик кандидоз (тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган).Генитал кандидоз: вагинал (ўткир ва қайталанувчи). Кандидоз баланит. Вагинал кандидознинг қайталанишлари тез-тезлигини (йилига уч ва кўпроқ эпизодлар) камайтириш мақсадида профилактик қўллаш.Хавфли ўсмалари бўлган беморларда химио- ва нурли даволаш фонида замбуруғли инфекцияларни олдини олиш; ОИЦ бўлган беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш.Тери микозлари: оёқ панжалари, тана, чов соҳаси, онихомикоз, кепаксимон темиратки, терининг кандидозли инфекциялари.

Ичга буюрилади. Орофаренгиал кандидозда препарат одатда 50-100 мг дан суткада 1 марта буюрилади; даволашнинг давомийлиги – 7-14 кун. Зарурати бўлганида, иммунитетни яққол пасайиши бўлган беморларда даволаш давомлироқ бўлиши мумкин. ОИЦ бўлган беморларда орофаренгиал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш учун, бирламчи даволашнинг тўлиқ курси якунланганидан кейин, препарат 150 мг дан ҳафтада 1 марта буюрилиши мумкин. Вагинал кандидозда флуконазол бир марта ичга 150 мг дозада қабул қилинади. Вагинал кандидознинг қайталанишлари тез-тезлигини пасайтириш учун препарат 150 мг дозада ойда 1 марта ишлатилиши мумкин. Даволашнинг давомийлиги шахсий равишда белгиланади; у 4 дан 12 ойгача ўзгаради. Айрим беморларга тез-тезроқ қўллаш талаб қилиниши мумкин. Cандида спп. чақирган баланитда, флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада буюрилади. Кандидозни олдини олиш учун замбуруғли инфекцияни ривожланиш хавфини даражасига қараб, флуконазолнинг тавсия этиладиган дозаси суткада 1 марта 50-400 мг ни ташкил қилади. Тарқалган инфекциянинг юқори хавфи бўлганида, масалан кутилаётган яққол ёки узоқ муддат сақланаётган нейтропенияли беморларда, тавсия этилган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропениядан бир неча кун олдин; нейтрофиллар сони 1000/мм3 дан кўпроққа ошганидан кейин яна 7 сутка давомида буюрилади. Тери микозларида, шу жумладан, оёқ панжалари, чов соҳасининг терисини микозлари ва терининг кандидозларида тавсия этиладиган доза 150 мг ҳафтада 1 марта ёки 50 мг суткада 1 мартани ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатдаги холларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, лекин оёқ панжаларининг микозларида давомлироқ (6 ҳафтагача) даволаш талаб қилиниши мумкин. Кепаксимон темираткида – 300 мг ҳафтада 1 марта 2 ҳафта давомида, айрим беморларга ҳафтада 300 мг учинчи доза талаб қилиниши мумкин, шу вақтнинг ўзида бир қисм ҳолларда 300 мг – 400 мг бир марта қабул қилиш етарли бўлади; даволашнинг муқобил тартиби 50 мг дан кунига 1 марта 2-4 ҳафта давомида қўллаш ҳисобланади. Онихомикозда тавсия қилинган доза 150 мг ҳафтада 1 мартани ташкил қилади. Даволашни инфекцияланган тирноқ алмашгунича (инфекцияланмаган тирноқ ўсиб чиқкунича) давом эттириш керак. Қўллар ва оёқ панжаси бармоқларида тирноқларни такрорий ўсиши учун мувофиқ 3-6 ойлар ва 6-12 ойлар талаб қилинади. Лекин ўсиш тезлиги турли одамларда, шунингдек ёшга қараб кенг чегараларда ўзгариши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: таъмни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, қорин оғриғи, жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза, ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши, гепатит, гепатоцеллюляр некроз), шу жумладан ўлим билан якунланувчи. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар. Юрак-қон томир тизими томонидан: ҚТ интервали давомийлигини ошиши, юрак қоринчаларини хилпиллаши/титраши. Қон яратиш аъзолари томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), анафилактоид реакциялар (шу жумладан ангионевротик шиш, юзнинг шиши, эшакеми, терини қичишиши). Бошқалар: буйрак фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

Терфенадин (суткада 400 мг ва кўпроқ дозада флуконазолни доимий қабул қилиш фонида), астемизол ва ҚТ интервалини узайтирувчи бошқа препаратларни бир вақтда қабул қилиш.Цизапридни бир вақтда қабул қилиш.Препаратга ёки тузилиши бўйича яқин азолли бирикмаларга юқори сезувчанлик.Лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактаз малабсорбция.3 ёшгача бўлган болаларда (ушбу дори шакли учун) қўллаш мумкин эмас.

Антикоагулянтлар. Флуконазол кумарин антикоагулянтларининг (масалан, варфариннинг) протромбин вақтини ўртача 12% га оширади, шунинг учун флуконазол ва кумарин антикоагулянтларни қабул қилаётган беморларда протромбин вақтини синчиклаб назорат қилиш керак. Сулфонилмочевина препаратлари. Флуконазол ва сулфонилмочевинанинг перорал препаратлари (хлорпропамид, глибенкламид, глипизид ва толбутамид) бир вақтда қабул қилинганида, ушбу препаратларнинг ярим чиқарилиш даври узаяди, бу гипогликемияга олиб келиши мумкин. Қондаги глюкозанинг концентрациясини вақти-вақти билан назорат қилиш ва зарурати бўлганида гипогликемик дори воситаларининг дозасига тузатиш киритиш керак. Гидрохлортиазид. Флуконазолнинг плазмадаги концентрациясини 40% га оширади, лекин бу бир вақтда диуретикларни қабул қилаётган беморларда флуконазолнинг дозалаш тартибини ўзгартиришни талаб қилмайди. Фенитоин. Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қабул қилиш, фенитоиннинг концентрациясини клиник аҳамиятли даражагача ошиши билан бирга кечади. Шунинг учун фенитоиннинг даражасини мониторлаш ва зардобдаги терапевтик концентрациясини таъминлаш учун унинг дозасини танлаш керак. Перорал контрацептивлар. Флуконазолни кўп марта қўллаш (50-200 мг дозаларда) мажмуавий ҳомиладорликка қарши воситаларнинг самарадорлигига таъсир кўрсатмайди. Рифампицин. Флуконазол ва рифампицинни бир вақтда қўллаш, флуконазолнинг “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонни 25% га ва ярим чиқарилиш даври давомийлигини 20% га пасайишига олиб келган. Улар бир вақтда буюрилганида флуконазолнинг дозасини ошириш керак. Циклоспорин. Суткада 200 мг дозада флуконазол билан даволашда, қонда циклоспориннинг концентрацияси ошади. Теофиллин. Флуконазол теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради ва интоксикация ривожланиши хавфини оширади (унинг дозасига тузатиш киритиш керак). Терфенадин. Суткада 400 мг ва кўпроқ флуконазолни терфенадин билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Суткада 400 мг дан камроқ дозаларда флуконазол ва терфенадин билан бирга даволашни шифокорнинг синчков назорати остида ўтказиш керак. Цизаприд. Флуконазол ва цизаприд бир вақтда қабул қилинганида – юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан юрак қоринчалари тахикардиясини пароксизмлари (торсадес де поинтес) кузатилади. Нифабутин. Увеит холлари таърифланган. Такролимус. Такролимуснинг концентрациясини оширади, шунинг учун нефротоксик таъсирининг хавфи ошади. Зидовудин. Флуконазол ва зидовудин мажмуасини қабул қилаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, у зидовудинни унинг асосий метаболитига айланишини пасайиши билан чақирилган, шунинг учун зидовудиннинг ножўя самараларини ошишини кутиш керак. Мидазолам. Мидазолдамнинг концентрациясини оширади, шунинг учун психомотор самаралар ривожланишини хавфи ошади (флуконазол ичга қўлланганида, вена ичига нисбатан яққолроқ).

Даволашни клиник-гематологик ремиссия пайдо бўлгунича давом эттириш керак. Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишларга олиб келади. Даволашни экиш ёки бошқа лаборатория таҳлилларининг натижалари йўқлигида бошлаш мумкин, лекин улар бўлганида фунгицид даволашни мувофиқ тўғрилаш тавсия этилади. Даволаш давомида қон кўрсатгичларини, буйрак ва жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Буйрак ва жигар фаолиятини бузилишлари пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Қатор холларда флуконазолни қўллаш жигарнинг токсик ўзгаришлари билан бирга кечган. Флуконазол билан боғлиқ бўлган гепатотоксик самаралар холатларида, уларни умумий суткалик доза, даволаш давомийлиги, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчан бўлади; даволаш тўхтатилганидан кейин унинг белгилари йўқолади. Флуконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган жигарнинг шикастланишини клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш керак. ОИЦ бўлган беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларнинг ривожланишига мойилроқ бўладилар. Юзаки замбуруғли инфекцияси бўлган беморларда тошма ривожланган холатларида ва у аниқ флуконазол билан боғлиқ сифатида баҳоланганида, препаратни бекор қилиш керак. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида, уларни синчиклаб назорат қилиш ва буллёз ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида, флуконазолни бекор қилиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Агар препаратни қўллашдан она учун фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлса, замбуруғли инфекцияларнинг оғир ёки хаётга хавф солувчи шаклларидан ташқари, препаратни ҳомиладорларда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Флуконазол кўкрак сутида плазмадаги каби концентрацияларда бўлади, шунинг учун лактация даврида уни буюриш тавсия этилмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Нерв тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолатларида, пациентларга ательени ва бошқа механизмларни бошқаришда, шунингдек диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ. ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

8,2 г препарат қабул қилинганида галлюцинация ва параноидал ҳатти ҳаракатлар пайдо бўлган ҳоли таърифланган. Бемор шифохонага ётқизилган ва унинг ҳолати 48 соат ичида нормаллашган. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, диурезни кўпайтиришни таъминлаш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак. 3 соат гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди.

Рецепт бўйича

3 йил.