Кандид Брецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

100 г крем қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар:        клотримазол – 1,000 г, беклометазон – 0,025 г; ёрдамчи моддалар: бензил спирти, оқ вазелин желе, суюқ парафин, цетомакрогол, эмулгирланган мум, пропиленгликол, метилпарабен, пропилпарабен, бутилогидрокситолуол, сувсиз натрий фосфат, натрий дигидрофосфат, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

йўқ

Препаратнинг савдо номи:

Кандид Б

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Мажмуавий препаратлар.

Дори шакли:

крем

оқ рангли юмшоқ крем

маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Мажмуавий препаратлар.

D01AC20

Клотримазол маҳаллий қўлланганида тери юзасидан ёмон сўрилади (эпидемисни шох қаватида тўпланади). Крем узоқ муддат қўлланганида бекламетазон тизимли сўрилишга эга. Унинг фаол метаболити бекламетазон дипропинати тез сўрилади, қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Тмах) эришиш вақти 3 соатни ташкил қилади. Қон плазмасининг оқсиллари билан боғланиши бирмунча юқори – 87%. Бекламетазон дипропионати юқори плазма клиренсига эга. Ярим чиқарилиш даври – 0,5 соат. Қон оқимига тушиши ва тизимли пайдо бўлиши кремнинг умумий дозаси ва терининг гидратация даражасига боғлиқ.

Терининг замбуруғли инфекциялари, айниқса агар улар ўткир экзематозни пайдо бўлиши билан кечганида: – тананинг турли қисмларидаги дерматомикозлари; – товон эпидермофитияси, чов эпидермофитияси; – иккиламчи асоратланган инфекциялар, дерматозларда қўлланади.

Сиртга буюрилади. Крем терининг шикастланган соҳасига юпқа қатлам қилиб кунига      2-3 марта ва ишқалаб суртилади. Шикастланган соҳани бирламчи ювиш ва қуритиш керак. Одатда дерматозларни даволаш давомийлиги 3-4 ҳафта, товон эпидермофитиясида – 4 ҳафтани ташкил қилади. Узоқ муддат қўллаш зарурати бўлганида кам-кам кунора қўлланилади. Сурункали касалликларни даволашда касалликни қайталанишидан сақланиш учун даволашни барча симптомлари йўқолганидан кейин яна бир неча вақт давом эттириш керак.

Кандид Б креми одатда яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда – препарат суртилган жойда терини қизариши, ачишиш ва санчиш ҳисси. Жуда кам ҳолларда – гипопигментация, ҳуснбузарсимон тошма, контактли дерматоз, терини атрофияси, терини иккиламчи инфекцияси. Таъсирланиш пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш лозим.

– препаратни компонентларига ўта юқори сезувчанлик; – тери сили, сувчечак, оддий герпес, қизамиқ; – эмлашдан кейинги тери реакциялари, сифилисни тери кўриниши; – актиномикоз, бластомикоз; – сурункали веноз етишмовчилиги фонида трофик яралар; – тери ўсмаси; – ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори препаратлари билан препаратни ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат фақат дерматология амалиётида ишлатиш учун мўлжаллаган. Крем қўлланганида, агар препарат фақат очиқ ёки герметик боғламли жароҳатларга суртилмаганда тизимли ножўя реакциялари истисно қилинган. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак; кўз соҳасини терисига ва шиллиқ қаватларга суртиш мумкин эмас. Инфекцияни ривожланиши ёки тарқалиши препаратни бекор қилиш ва антибактериал даволашни буюришни талаб этади. Педиатрияда қўлланиши 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларда тери орқали ўтишини эҳтимоллиги юқорилигини ва тизимли токсик реакцияларни ривожланишини инобатга олиб эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. 5 ёшгача бўлган болаларда герметик боғламларни қўллаш тавсия этилмайди. Болалар амалиётида кремни қўллаш қатъий шифокор кузатуви остида ўтказиш керак. Дори воситаларини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Кандид Б маҳаллий суртилганида ўткир дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам ва ҳаёт учун хавф намоён қилмаслиги мумкин.

Рецепт бўйича

15 г дан крем тешиш учун ўткир қопқоғи бўлган алюмин тюбаларда. 1 тюба давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.