Кандид rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

клотримазол

Препаратнинг савдо номи:

Кандид

Фармакалогик гуруҳи:

тери касалликларини даволаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Имидазол ҳосилалари. Клотримазол.

Дори шакли:

1% ли крем Таркиби: 100 г крем қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1,0 г клотримазол; ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, оқ вазелин, суюқ парафин, эмулгирланган цетомакрогол, бензил спирти, метилпарабен, пропилпарабен, бутилогидрокситолуол, сувсиз натрий фосфати, натрий дигидрофосфати, тозаланган сув.

оқ, бир хил ярим қаттиқ крем.

тери касалликларини даволаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Имидазол ҳосилалари. Клотримазол.

D01AC01

Клотримазол маҳаллий қўлланганида тери юзасидан ёмон сўрилади (эпидемисни шох қаватида тўпланади). Биокираолишлиги 0,5% дан камроқни ташкил этади. Кўпчилик патоген замбуруғлар учун минимал бостирувчи концентрацияга (МБК) (50-100 мкг/мл) нисбатан юқори концентрацияларда эпидермиснинг шох қаватида тўпланади. Эпидермиснинг базал қаватидаги концентрацияси 1,53-3 мкг/мл ни ташкил қилади. Тирноқлар кератинига ўтади. Жигарда нофаол метаболитларигача биотрансформацияга учрайди ва ичак орқали чиқарилади. Буйрак орқали чиқарилиш ҳажми 0,05%-0,5% ни ташкил қилади. Кирган моддаларни ярим чиқарилиш даври 3,5-5 соатни ташкил этади. Қўлланилиши – тананинг турли қисмларидаги дерматомикозлари; – тери ажинлари, товон микозлари; – кепакланган темиратки; – эритразма; – клотримазолга сезгир дерматофитлар, ачитқисимон (шу жумладан Cандида оиласи), моғор ва бошқа замбуруғлар чақирган юзаки кандидозлар; – иккиламчи пиодермия билан асоратланган микозларда қўлланади. Қўллаш усули ва дозалари Сиртга буюрилади. Крем олдиндан тозаланган (ўртача рН аҳамиятли совунни қўллаш билан) ва қуритилган тери юзасига юпқа қатлам қилиб кунига 2-3 марта ишқалаб суртилади. Даволаш давомийлиги касалликни оғирлиги, патологик ўзгаришларни жойлашган жойи ва даволашни самарадорлигига боғлиқ. Дерматомикозларни даволаш камида 4 ҳафта, кепакланувчи темираткани – 1-3 ҳафта ўтказилади. Оёқ терисининг замбуруғли касалликларида даволашни касаллик симптомлари бартараф этилганидан кейин яна камида 2 ҳафта давом эттириш тавсия этилади.

Кандид креми одатда яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда: – препарат суртилган жойда терини қизариши, ачишиш ва санчиш ҳисси, шиш, таъсирланиш, оғриқ, тошма, пўрсилдоқлар кузатилиши мумкин. Таъсирланиш пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш лозим.

– клотримазол ва препаратни бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; – ҳомиладорликни И уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Лактация даврида – эҳтиёткорлик билан қўллаш керак

Клотримазол амфотерицин В ва бошқа поиен антибиотикларининг фаоллигини пасайтиради. Натамицин ва нистатин билан бир вақтда қўлланганда клотримазолнинг фаоллигини пасайтиради. Дексаметазоннинг юқори концентрациялари клотримазолнинг замбуруғларга қарши самарадорлигини пасайтиради. Парабензой кислотасининг пропил эфири юқори концентрацияларда клотримазолнинг замбуруғларга қарши самарасини кучайтиради.

Препарат фақат дерматология амалиётда ишлатиш учун мўлжаллаган. Кўзга тушишидан сақланинг. Ҳомиладорлик ва лактация даври Клиник ва экспериментал тадқиқотларда ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллаш соғлом аёллар ёки ҳомила (бола) га салбий таъсир кўрсатиши аниқланмаган. Бироқ препаратни ҳомиладорликнинг ИИ ёки ИИИ уч ойлигида буюриш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги савол шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин ҳал қилиниши керак. Препаратни ҳомиладорликнинг ИИ ёки ИИИ уч ойлигида буюришда она учун препаратдан кутилаётган фойда ва ҳомила учун юз бериши мумкин бўлган хавф нисбатини ҳисобга олиш керак. Клотримазолни кўкрак сутига ўтиши номаълум. Эмизикли аёлларга клотримазолни буюрилганида эҳтиёткорликка амал қилиш керак. Препаратни бевосита эмизаётган кўкракка суртиш мумкин эмас. Даволаниш вақтида эмизиш тавсия этилмайди. Педиатрияда қўлланиши Кандид кремини болаларга фақатгина педиатр билан маслаҳатлашгандан кейин буюриш керак. Дори воситаларини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти Кандид креми ательени бошқариш ёки мураккаб техника қурилмалари билан ишлашга таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Кандид креми билан дозани ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган. Симптомлари: ножўя самараларини кучайиши. Даволаш: шикастланган жойни ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

20 г дан препарат алюмин тюбаларда жойланади. 1 тюба давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

4 йил.