Калций хлоридирецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: калций хлориди гексагидрати – 100 мг; ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калций хлориди

Препаратнинг савдо номи:

Калций хлориди

Фармакалогик гуруҳи:

Минерал препарат. Калций-фосфор алмашинувини бошқарувчи восита.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма

тиниқ, рангсиз суюқлик.

Минерал препарат. Калций-фосфор алмашинувини бошқарувчи восита.

V05XA07

Тахминан 45% плазма оқсиллари билан мажмуада бўлади. Буйраклар (20%) ва ичак (80%) орқали чиқарилади. Гломеруляр февральация орқали чиқариладиган калцийнинг 95% Генле халқасининг юқорига кўтарилувчи сегментида, шунингдек проксимал ва дистал буйрак каналчаларида қайта сўрилади.

Аллергик касалликлар (эшакеми, ангионевротик шиш, аллергодерматозлар, зардоб касаллиги), ҳашаротларни чақиши, гипокалциемия (шу жумладан гипокалцемик тетания, гипопаратиреозда), қўрқошин санчиғи, гиперкалиемия, магний препаратларининг дозани ошириб юборилишида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Вена ичига оқим билан (аста-секин) ёки минутига 0,75-1,5 мл дан катта бўлмаган тезликда томчилаб юборилади. Юбориш тугатилганидан кейин пациент қисқа вақт “ётган” ҳолатда қолиши керак. Аллергик касалликларда (эшакеми, ангионевротик шиш, аллергодерматозлар, зардоб касаллиги), ҳашоратлар чақиши, қўрғошин санчиғи, магний препаратларининг дозасини ошириб юборишда – 7,5-15 мл буюрилади. Ўткир гипокалциемияда – 7,5-15 мл 1-3 кун давомида юборилади, зарурати бўлганида юборишлар ҳар 1-3 кунда такрорланади. Гипокалциемик тетанияда – 5-17,5 мл юборилади. Юборишлар ҳар 8 соатда терапевтик самарагача эришилгунигача такрорланади. Гиперкалиемияда (ЭКГ назорати остида) – 2,45-15 мл юборилади, зарурати бўлганида такрорий дозани 1-2 минутдан кейин юборилади. Болаларга – 0,3 мл/кг дан юборилади, максимал суткалик доза 15 мл. Вена ичига томчилаб юбориш учун эритмани дастлаб декстрозанинг 5% ли эритмаси ёки натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтирилади.

Тез юборилганда – қизиш кетиш ҳисси, юз териси гиперемияси, оғизда мел таъми, периферик вазодилатация, артериал босимни пасайиши, аритмиялар (шу жумладан брадикардия) ҳушдан кетиш. Кам ҳолларда (буйрак фаолиятини бузилишида) – гиперкалциемия. Маҳаллий реакциялар: вена йўли бўйлаб таъсирланиш; тери гиперемияси, тошма, калцификация экстравазациядан далолат бериши мумкин, бу атрофдаги тўқималарнинг некрозига олиб келиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик, гиперкалциемия, гиперкалциурия, оғир даражали сурункали буйрак етишмовчилиги, қоринчалар фибрилляцияси, сийдик-тош касаллиги, саркоидоз, юрак гликозидларини бир вақтда қабул қилиш; ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганда аритмиялар ривожланиши хавфи ошади (бир вақтда қўллаш мумкин эмас). “Секин” калций каналлари блокаторларининг самарадорлигини камайтиради. Калций – ва магний сақловчи бошқа препаратлар бир вақтда қабул қилиш гиперкалиемия ёки гипермагниемия хавфини мувофиқ оширади, айниқса сурункали буйрак еишмовчилиги бўлган пациентларда. Деполяризация қилмайдиган миорелаксантларнинг самарадорлиги камайтиради. Тубокурарин хлориди таъсирининг давомийлигини ошириши мумкин. Тетрациклин, магний судьяи, фосфатлар, карбонатлар ёки тартратлар сақловчи дори воситалари билан фармацевтик номутаносиб. Дектрозанинг 5% ли эритмаси ва натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси билан мутаносиб.

Даволаш қонда калций концентрациясининг назорати остида олиб борилади. Тери остига ёки мушак ичига юбориш мумкин эмас – тўқималар некрози бўлиши мумкин (5% ли дан бошлаб калций хлоридининг юқори концентрациялари атрофдаги тўқималарнинг кучли таъсирланишини чақиради). Юбориш жойида оғриқ ва гиперемия пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш ва препарат экстравазациясини инкор қилиш керак. Калций хлоридини вена ичига юборишда қизиш ҳисси аввал оғизда, сўнгра бутун тана бўйлаб пайдо бўлади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

5оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: гиперкалциемия (чанқоқлик, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, полиурия, абдоминал оғриқ, мушак кучсизлиги, руҳий бузилишлар, оғир ҳолларда – аритмия, кома), айниқса сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда. Даволаш: енгил даражали дозани ошириб юборилишида (калций концентрацияси – 2,6-2,9 ммол/л) юбориш тўхтатилади ва калций сақловчи бошқа препаратлар бекор қилинади. Оғир даражали дозани ошириб юборилишида (калций концентрацияси) натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси, нотиазид диуретиклар юборилади; зардобда калий ва магний концентрацияни назорати амалга оширилади; юрак-қон томир тизими фаолиятини назорат қилинади, аритмияларни олдини олиш учун бета-адреноблокаторлар юборилади, гемодиализ.

Рецепт бўйича

Вена ичига юбориш учун эритма 100 мг/мл. 5 мл ёки 10 мл дан нейтрал шиша ампулаларда. 10 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади. Синдириш нуқтаси, ўйиқчаси, ҳалқаси бўлган ампулаларни ишлатишда ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификаторини жойлаштирмасликка йўл қўйилади.

5 йил.