Калций Сандоз rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1250 мг калций карбонати, бу истеъмол қилишга тайёр эритмада эриган калций цитрати шаклидаги 500 мг калцийга тўғри келади; ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, олма кислотаси, сувсиз натрий карбонати, натрий цикламати, натрий гидрокарбонати, натрий сахаринати, лимон ароматизатори.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калций карбонати

Препаратнинг савдо номи:

Калций Сандоз®

Фармакалогик гуруҳи:

минерал препарат.

Дори шакли:

вишилловчи таблеткалар

оқ, думалоқ, икки юзаси силлиқ, лимон таъмли ва ҳидли таблеткалар

минерал препарат.

A12AA04

Калцийга эҳтиёж юқори бўлганда (масалан, ўсмирларда (ўсиш даврида), ҳомиладорларда, эмизиш даврида) калций танқислигини олдини олишда қўлланади. Остеопорозни даволашда қўшимча восита сифатида қўлланади.

Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Таблеткани бир стакан сувда эритиш ва дарҳол ичиш керак. Эритмани хиралашиши препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди. Препаратни овқатланиш вақтида ҳам, овқатланишлар орасида ҳам қабул қилиш мумкин. Тавсия этиладиган доза: суткада 500 дан 1000 мг гача, бу – бир Калций Сандоз 500 таблеткасини кунига бир ёки икки марта қабул қилишга тенг. Даволаш давомийлиги шахсий равишда аниқланади.

Қуйида санаб ўтилган ножўя реакциялар тизимлар-аъзолар синфи ва учраш тез-тезлиги бўйича таснифланган. Учраш тез-тезлиги бўйича ножўя реакциялар қуйидаги гуруҳларга ажратилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди).

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик.Гиперкалциемия ва/ёки гиперкалциурия билан кечувчи касалликлар ва/ёки ҳолатлар.Нефрокалциноз, нефролитиазда қўллаш мумкин эмас.

Тиазид диуретиклар калцийни сийдик билан чиқарилишини камайтиради. Тиазид диуретиклар бир вақтда қўлланганида гиперкалциемиянинг юқори хавфи сабабли, зардобда калцийнинг миқдорини доимо назорат қилиш керак. Тизимли кортикостероидлар калцийни сўрилишини камайтиради. Улар бир вақтда қўлланганида калций препаратининг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин. Калций препаратлари билан бир вақтда қўлланганида тетрациклин препаратларининг сўрилиши пасайиши мумкин, шунинг учун тетрациклин препаратларини калций препаратларини қабул қилишдан камида икки соат олдин ёки камида олти соатдан кейин қабул қилиш керак. Калций препаратлари билан даволашда кузатиладиган гиперкалциемия юрак гликозидларининг токциклигини ошириши мумкин. Бундай пациентларда электрокардиограммани (ЭКГ), шунингдек зардобда калций миқдорини назорат қилиш керак. Калций препаратлари билан бир вақтда қўлланганда перорал бифосфонатлар ёки натрий фторидини меъда-ичак йўлларида сўрилиши пасайиши мумкин, шунинг учун перорал бифосфонатларни, калций препаратларини қабул қилишдан камида уч соат олдин қабул қилиш керак. Оксалат кислотаси (масалан, исмалоқ ва ровочда сақланади) ва фитин кислотаси (масалан, бошоқли ўсимликларда сақланади) калций ионлари билан эримайдиган бирикмаларни ҳосил қилиб, калцийни сўрилишини пасайтириши мумкин. Калций Сандозни оксалат ёки фитин кислоталарига бой овқат истеъмол қилгандан кейин икки соат давомида қабул қилиш мумкин эмас.

Енгил даражали гиперкалциурия (суткада 300 мг ёки суткада 7,5 ммол дан юқори) ёки анамнезида сийдик чиқариш йўлларида тошлар мавжуд бўлса, сийдик билан калцийни чиқарилиши даражасини назорат қилиш талаб этилади. Зурурати бўлганида калцийнинг дозасини пасайтириш ёки ушбу препарат билан даволашни бекор қилиш керак. Сийдик чиқариш йўлларида тош пайдо бўлишига мойил бўлган пациентларга кўп миқдорда сув истеъмол қилиш тавсия этилади. Агар буйрак фаолиятини бузилишида, калций тузлари билан даволашни зардобда калций ва фосфатлар миқдорини назорат қилиб, тиббий кузатув остида амалга оширилади. Агар препаратнинг юқори дозалари қўлланса, айниқса Д витамини билан ёндош даволашда, кейинчалик буйрак фаолиятини бузилиши билан кечувчи гиперкалциемияни ривожланиш хавфи мавжуд. Бундай ҳолатларда зардобда калцийнинг миқдори, шунингдек буйрак фаолиятини назорат қилиш керак. Цитрат тузлари алюминийни сўрилишини кучайтириши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор. Алюминий асосидаги препаратларни қабул қилаётган буйрак фолиятини оғир даражали бузилиши бўлган пациентларни даволашда Калций Сандоз вишилловчи таблеткаларини (лимон кислотаси мавжудлиги сабабли) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Нормал кечаётган ҳомиладорликда ва эмизиш вақтида етарли даражадаги суткалик қабул қилиш миқдори (шу жумладан овқат ва овқатга қўшимчалар) 1000-1300 мг калцийни ташкил этади. Ҳомиладорлик вақтида калцийнинг суткалик дозаси 1500 мг дан ошмаслиги керак. Эмизиш даврида кўкрак сутига калцийнинг жуда кўп миқдори ажралиб чиқади, бироқ янги туғилган чақалоққа нохуш таъсир кўрсатмайди. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида калций танқислиги мавжудлигида калцийни қабул қилиш мумкин.

Таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Туба зич ёпилган ҳолатда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши гиперкалциурия ва гиперкалциемияга олиб келади. Гиперкалциемия симптомлари бўлиб кўнгил айниши, қусиш, чанқоқлик, полидипсия, полиурия, дегидратация ва қабзият ҳисобланади. Гиперкалциемия билан кечувчи сурункали дозани ошириб юборилиши қон-томирлар ва аъзоларнинг калцификациясини чақириши мумкин. Суткада 2000 мг дан юқори доза ва бир неча ой давомида қабул қилинадиган доза калций билан заҳарланиш ривожланишининг чегара кўрсаткичи ҳисобланади. Дозани ошириб юборилишини даволаш Заҳарланиш ривожланганда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва организмда суюқлик танқислигини тўғрилаш керак. Даволашни талаб этадиган дозани ошириб юборилишида гидратацияни, зарурати бўлганида физиологик эритмани вена ичига юбориш йўли билан амалга ошириш керак. Организмдан калцийни чиқарилишини кучайтириш, шунингдек суюқлик хажми билан юкламани ошиб кетишини олдини олиш учун халқали диуретикларни (масалан, фуросемид) қўллаш мумкин, бунда тиазид диуретикларни қўллашдан сақланиш керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гидратация самарасиз ҳисобланади, уларда диализ ўтказиш зарур. Барқарор гиперкалциемия ҳолатларида бошқа мойил омиллар, масалан А ва Д гипервитаминози, бирламчи гиперпаратиреоз, хавфли касалликлар, буйрак етишмовчилиги ёки иммобилизацияни инкор этиш керак.

Рецепциз

Намютгич билан таъминланган полиетилен тиқинли полипропилен тубалар. 10, 20 ва 40 таблеткадан ўрамда. Бир вишилловчи таблеткада 500 мг калций сақланади.

5 йил. Ўрам очилганидан кейин яроқлилик муддати: 3 йил.