Калций ЛИК

Таркиби:

фаол моддалар: элементар калций (калций карбонати бўйича) – 250 мг; холекалциферол – 125 ХБ; ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, натрий бензоата, гуар қатрони, натрий карбоксиметилцеллюлозаси, сахароза, натрий цитрати, натрий сахаринати, бронопол, акризол К 140, эритрозин буёвчиси, “Фруктовй микс” хушбўй, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калций карбонати ва холекалциферол (витамин Д)

Препаратнинг савдо номи:

Калций-ЛИК

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун сироп

пушти рангли, ўзига хос ҳидли ва ширин таъмли сиропсимон суюқлик.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

A12AX

Д3 витамини ингичка ичакда сўрилади. Калций ионлашган шаклда ингичка ичакнинг проксимал бўлимида Д- витаминига боғлик транспорт механизми орқали сўрилади.

Даволаш – олдини олиш воситаси сифатида: – остеопорозни (шу жумладан, менопауз, сенил, стероид, идиопатик) ва унинг асоратларини (суякларнинг синишлари) олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун; – организмдаги калций ва Д3 витаминининг уларни овқат билан тушишини етишмовчилиги сабабли танқислигини тўлдириш учун; – ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, шунингдек болалар (2 ёшдан) ва ўсмирларда жадал ўсиш даврида калций тузлари ва Д3 витаминига бўлган юқори эхтиёжида қўлланилади.

Ичга буюрилади. Суткалик доза 5 – 10 мл ни ташкил қилади ёки шифокорни кўрсатмасига мувофиқ. Препарат овқат билан бирга қабул қилинади. Агар суткалик доза 600 мг дан кўпни ташкил қилса, уни қабул қилишларга бўлиш ва кун давомида қўллаш лозим.

Моддалар алмашинуви томонидан: гиперкалциемия, гиперфосфатемия, гиперкалциурия. Меъда-ичак йўллари тизими томонидан: қабзият, диарея, чанқаш, иштаҳани пасайиши, оғизда металл таъми, кўнгил айниши ёки қусиш, панкреатит. Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: толиқиш, умумий холсизлик, уйқучанлик, бош оғриғи, психоз, конъюнктивит, ринорея. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни (АБ) ошиши, юрак ритмини бузилиши. Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши, поллакиурия/никтурия, полиурия, либидони пасайиши. Аллергик реакциялар: қичишиш, тери тошмаси. Бошқалар: миалгия, артралгия, эктопик калцификация, тана ҳароратини ошиши.

– препарат компонентларига юқори сезувчанлик; – буйракларнииг фаолиятини яққол бузилишлари; – гиперкалциемия ва гиперкалциурия (шу жумладан узоқ муддатли иммобилизация билан боғлиқ бўлган); – сийдик-тош касаллиги (калций тошларининг ҳосил бўлиши); – декалцийловчи ўсмалар (миелома, суяк метастазалари, саркоидоз); – остеопороз (иммобилизация билан боғлиқ бўлган); – ўпка туберкулёзи (фаол шакли) да қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликда препаратнинг суткалик дозаси 1500 мг калций ва 600 ХБ Д3 витаминидан ошмаслиги керак. Д витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сути билан чиқарилиши мумкин, шунинг учун она ва болаларга бошқа манбалардан калций ва Д3 витаминининг қўшимча тушишини ҳисобга олиш ва доимий тиббий назоратни амалга ошириш керак.

– фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида Д3 витаминнинг фаоллиги камайиши мумкин; – юрак гликозидлар билан бир вақтда қўлланганида ЭКГ ва клиник холатларни назорат қилиш керак, чунки калций препаратлари юрак гликозидларининг таъсирини кучайтириши мумкин; – препарат тетрациклинларнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини ошириши мумкин, шунинг учун препарат ва тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларининг қабуллари орасидаги интервал камида 3 соатни ташкил қилиш керак; – бифосфонатлар ёки натрий фториди билан бир вақтда қўлланганида, уларнинг сўрилиш пасайиши мумкин, шунинг учун препаратни бу дори воситаларидан камида 2 соатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади; – ГКС калцийнинг сўрилишни камайтиради, шунинг учун ГКС қабул қилаётган пациентларда препаратнинг дозасини ошириш талаб қилиниши мумкин; – колестирамин ёки минерал ёки ўсимлик мойи асосидаги сурги воситалари билан бир вақтда қўлланганида Д3 витаминининг сўрилишини пасайиши мумкин; – тиазид диуретиклари билан бир вақтда қўлланганида калцийни найчалардан қайта сўрилишини ошиши оқибатида гиперкалциемия ривожланишини хавфи ошади. Фуросемид ва бошқа «халқали» диуретиклар, аксинча калцийнинг буйраклар орқали чиқарилишини кўпайтиради.

Буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда ва остеопорози бўлган иммобилизациядаги беморларда гиперкалциемия ривожланишининг хавфи сабабли эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш вақтида калцийни сийдик билан чиқарилишини, калций ва креатининнинг плазмадаги концентрациясини (суткада 7,5 ммолдан (суткада 300 мг) ошган калциурияни пайдо бўлиш холларида дозани ҳисобга олиш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак) доимо назорат қилиш керак. Дозани ошириб юборишдан сақланиш учун Д3 витаминини бошқа манбалардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш зарур. Калций ва Д3 витаминни сақлаган витамин мажмуалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Кекса одамларда суткалик калцийга бўлган эхтиёж суткада 1,5 г, Д3 витаминига суткада 500-1000 ХБ ни ташкил қилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: анорекция, чанқоқлик, полиурия, кўнгил айниши, қусиш, гиперкалциурия, гиперкалциемия, гинеркреатининемия. Даволаш: препаратни дархол бекор қилиш керак. Организмга кўп миқдордаги суюқликни юбориш, «халқали» диуретикларни (масалан, фуросемид), ГКС, калцитонин, бифосфонатларни қўллаш тавсия қилинади

Рецепциз

100 мл, 150 мл дан сироп флаконларда. 1 флакон ўлчов стакани ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан тўпламда картон қутига жойланади.

2 йил.