Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: 400 мг калий хлориди; ёрдамчи модда: инекция учун сув
Тасир этувчи модда(ХПН):
калий хлорид
Препаратнинг савдо номи:
Калия хлорид
Фармакалогик гуруҳи:
минерал препарат, микроэлемент
Дори шакли:
инекция учун эритма тайёрлаш учун концентрат
тиниқ, рангсиз суюқлик.
минерал препарат, микроэлемент
B05XA01
Калий асосан хужайра ички катионидир (хужайра ички суюқлигидаги унинг концентрацияси 160 мекв/л ни ташкил қилади).
Углеводларнинг утилизациясида ва оқсил синтезида, шунингдек нерв ўтказувчанлигида ва мушаклар, юрак мушакларини қисқаришида иштирок қилади.
Хлорид асосий =ужайра ташқи анионидир, натрийнинг метаболизми билан узвий боғлиқ, хлоридларнинг концентрациясини ўзгариши кислота-ишқор мувозанатида акс этади.
Калийнинг тахминан 80-90% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади, излари аҳлатда аниқланади ва озгина миқдори – терда аниқланади.
Калий буйраклар орқали нисбатан тез чиқарилади, шунинг учун очликда ёки калийнинг миқдори кам бўлган парҳезда уни тугаши тез юз беради.
Калий ёки хлоридларнинг етишмовчилиги уларнинг ўзаро танқислигига олиб келади.
Турли генезли гипокалиемия, шу жумладан қусиш, диарея ва ҳоказолар билан боғлиқ;Юрак ритмини бузилиши, юрак гликозидлари ва диуретиклар юборилганидан кейинги интоксикацияларда қўлланади.
Қўллашдан олдин калий хлориди эритмаси катта миқдордаги суюқлик билан, айниқса агар юмшоқ контейнерлар ёки сумка туридаги контейнерлар ишлатилаётган бўлса, эритувчи билан тўлиқ аралашгунча суюлтирилиши керак.
Доза ва юбориш тезлиги алоҳида пациентнинг ҳолатига боғлиқ.
Агар қон плазмасидаги калийнинг даражаси 2,5 мекв/л дан ортиқ бўлса, унда 40 мекв/л концентрацияга эришгунча калийни соатига 10 мекв тезликда юбориш мумкин.
Суткалик доза 200 мекв дан ошмаслиги керак.
Шошилинч ҳолатларда (қон плазмасида калийнинг даражаси 2,0 мекв/л дан кам бўлганида ва ЭКГ даги ўзгаришларда ёки юрак мушагининг фалажида) калий хлориди юборилиши мумкин, лекин жуда эҳтиёткорлик билан, соатига 40 мекв тезликда, албатта ЭКГ ни мониторинги шароитида.
Бундай ҳолларда суткалик доза 400 мекв/л ни ташкил қилиши мумкин.
Критик ҳолатларда калий хлориди декстроза сақловчи эритмаларга қараганда кўпроқ тузли эритмаларда (агар бунга қарши кўрсатма бўлмаса) буюрилиши мумкин, чунки охиргиси қон плазмасида калийнинг даражасини камайтириши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш аъзолари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея.
Меъда ва ингичка ичакнинг, баъзида қон кетиши, перфорация билан кечувчи, кейинчалик стриктураларни шаклланиши билан ярали шикастланишлари тўғрисида хабарлар бор.
Нерв тизими томонидан: калийли интоксикация белгилари – қўл ва оёқларда парестезиялар, арефлекция, онгни чалкашиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, аритмиялар, юрак блокадаси, электрокардиографик бузилишлар, юракни тўхташи.
Бошқалар: мушак ва умумий ҳолсизлик, юбориш жойида маҳаллий реакциялар.
Ножўя самараси пайдо бўлганда инфузияни тўхтатиш, беморнинг ҳолатини баҳолаш, тегишли терапевтик қарши чораларни кўриш ва қолган эритмани кейинчалик экспертиза учун сақлаб қўйиш керак.
Буйракларнинг чиқариш функцияини бузилиши, юракнинг тўлиқ блокадаси;Турли этиологияли гиперкалиемияда қўллаш мумкин эмас.
Калий хлоридини ҳомиладорликда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг зарурати туғилганида, она учун кутилаётган фойдани ва ҳомила учун потенциал хавфни баҳолаш керак; лактация даврида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш керак.
Калий хлоридини болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Калий хлориди калий тежовчи диуретиклар ва ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида гиперкалиемияни ривожланиш хавфи ошади (плазмада калийнинг даражасини назорат қилиш керак).
Калий препаратларининг таъсири остида юрак гликозидларининг ножўя таъсири камаяди, юракка хинидиннинг таъсири, шунингдек юрак-қон томир тизимига дизопирамиднинг нохуш таъсири кучаяди.
Калий хлориди билан давомли парентерал даволашда беморнинг ҳолатини клиник баҳолаш ва лаборатор кўрсаткичлар назоратини вақти-вақти билан ўтказиш керак.
Суюқлик баланси, электролитларнинг концентрацияси, кислота-ишқор мувозанатининг ўзгаришини мониторинги керак.
Нормал концентрацияларни аҳамиятли силжиши, қўшимча электролит қўшимчаларни ишлатишни ёки электролитлардан ҳоли бўлган декстроза эритмасини қўллашни талаб қилиши мумкин, унга зарурати бўлганида электролитлар қўшилиши мумкин.
Калий препаратлари билан даволашда, даволаш бошлангунича, айниқса ангишвонагул препаратларини қабул қилаётган беморларда электрокардиограммаларнинг серияларини кўрсаткичларига амал қилиш керак.
Калий хлорид эритмасини юрак касалликлари бўлган, айниқса буйрак касалликлари билан бирга беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, бундай ҳолларда юракни мониторинги керак.
Декстроза сақловчи эритмалар қандли диабетнинг клиник ва субклиник кўринишлари ва глюкозага бузилган толерантлиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири тўғрисида хабар берилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Суюлтирилган эритма 24 соат давомида ишлатилиши керак.
Парентерал даволаш вақтида доза ошириб юборилган ҳолларда инфузияни дарҳол тўхтатиш ва беморнинг ҳолатини баҳолаш, қон плазмасида калийнинг даражасини камайтириш учун тегишли терапевтик мувофиқлаштириш чораларни кўриш керак.
Даволаш: Вена ичига 10% ли ёки 20% ли декстроза эритмасини, ҳар 20 г декстрозага 10 бирлик инсулин билан соатига 300 дан 500 мл гача юборилади.
Ичга қўллаш йўли билан ёки натрий ёки аммонийнинг катион-алмашувчи қатрони билан ҳўқна кўринишида калийни сўрилишини ва ўрнини босишни таъминлаш керак.
Гемодиализ ёки перитонеал диализни ўтказиш.
Калий сақловчи маҳсулотлар ёки дориларни ишлатишга йўл қўйилмайди.
Бироқ, дигитализация ҳолларида қон плазмасида калийнинг концентрациясини тез камайиши ангишвонагулнинг заҳарли самараларини чақириши мумкин.
Рецепт бўйича
10 мл дан ампулаларда.
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланилади.