Калий ва магний аспарагинатрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: калий гидроксиди – 0,390 г; магний оксиди – 0,1116 г; Л-аспарагин кислотаси – 1,5160 г; ёрдамчи моддалар: сорбитол – 2,0 г, инекция учун сув до 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калий ва магний аспаргинати

Препаратнинг савдо номи:

Калий ва магний аспарагинат

Фармакалогик гуруҳи:

Минерал препарат.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Минерал препарат.

A12SX

Калий ва магний ионлари тез ва тўлиқ сўрилади ва организмни барча тўқималари бўйича тақсимланади. Калий тезда ҳужайра ичига тушиши ва организмдан чиқарилиши туфайли, қон плазмасидаги калийнинг концентрациясини нисбатан қисқа муддат юқори бўлиб қолади. Магний ионларини аҳамиятли қисми плазмада оқсиллар билан (25-30%) комплекс бирикмаларни ҳосил қилади. Калий ва магний ионлари асосан сийдик, оз миқдори – аҳлат, тер, кўз ёши ва бошқалар билан чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида калий ва магний ионларини чиқарилиши секинлашиши мумкин.

Калий ва магний аспарагинат  калий ва магний танқислигини бартараф қилиш учун, юрак ишемик касаллигида, шу жумладан ўткир миокард инфарктида; сурункали юрак етишмовчилигида, юрак ритмини бузилишларида (шу жумладан гипокалемия, юрак гликозидларини интоксикацияси чақирган аритмияларда), шунингдек кардиохирургик пациентларда дастлабки ва кейинги даволаш учун қўлланади.

Калий ва магний аспарагинат  парентерал: вена ичига (в/и), томчилаб юборилади. В/и юборишни секин ўтказиш лозим. Препаратни гиперкалемия ва гипермагнемия хавфи, пациентни ҳаётига хавф туғдирувчи аритмияни пайдо бўлиши туфайли, в/и тез юбориш мумкин эмас. Препаратни дозаси ва юбориш давомийлиги қўллаш учун кўрсатма ва гипокалемия даражасига қараб шахсий равишда аниқланади. Катталарга одатда эритмани в/в томчилаб 250-500 мл дан суткада 1-2 марта, минутига 15-30 томчи тезликда буюрилади. Кардиохирургик аралашувлардан бир ҳафта олдин, операциядан кейин бир ҳафта давомида эритмани в/и томчилаб минутига 20-25 томчи тезликда суткада 250-500 мл дан ҳар куни юборилади.

В/и тез оқим билан юборилганда ёки препаратни терапевтик дозадан аҳамиятли юқори дозаларда юборилганда гиперкалемияда: симптомлари (кўнгил айниши, қусиш, диарея, мушак заифлиги, оёқ-қўлларни парестезияси, атриовентрикуляр ўтказувчанлик секинлашиш, аритмиялар, юракни тўхташи ва бошқалар) ва гипермагниемия симптомлари (юзни қизариши, чанқоқлик, артериал гипотензия, брадикардия, парезлар, арефлекция, мушак заифлиги, нафас марказини сусайиши, аритмиялар, тиришишлар, чарчоқлик ва бошқалар) шунингдек флебит ва тромбоз ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига (шу жумладан сорбитолга) юқори сезувчанлик, ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, гиперкалиемия, гипермагниемия, шок, атриовентрикуляр блокада, артериал гипотензия, олигурия ва анурия, дегидратация, ўткир метаболик ацидоз, оғир миастения, буйрак усти бези пўстлоғининг етишмовчилиги, Аддисон касаллиги, гемолиз, метанол билан заҳарланиш, фруктозо-1-6-фосфатаза танқислиги, аминокислоталар алмашинувини бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Калий тежовчи диуретиклар ва/ёки ангиотензинга – айлантирувчи ферменти (ААФ) ингибиторлари, бета-адреноблокаторлар, циклоспорин, гепарин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда қўлланганида гиперкалемияга олиб келиши мумкин (қон зардобида калий даражасини назорат қилиш зарур). Калий ва магний аспарагинат  юрак гликозидлари эритмалари билан фармацевтик мутаносиб (уларни ўзлаштираолинишини яхшилайди, нохуш самараларни камайтиради), унга зарурат бўлганида юрак гликозидлари эритмаларини қўшиш мумкин. Калий ва магний аспарагинат  аритмияга қарши препаратларнинг манфий дромо- ва батмотроп таъсирини кучайтиради. Магний ионларини сақлаши ҳисобига неомицин, полимиксин В, тетрациклин ва стрептомицин самарасини пасайтиради. Калцитрол қон плазмасида магний концентрациясини оширади, калций препаратлари магнийнинг самарасини пасайтиради. Умумий анестетиклар марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини оширади. Қутбсизлантирувчи миорелаксантлар (атракурий безилати, дексаметазон бромиди ва суксаметоний хлориди, бромид, ёдид билан) бир вақтда қўлланганида нерв-мушак блокадаси кучайиши мумкин. Агар препаратни бошқа инекцион эритмалар билан аралаштирилганда хиралашиш ёки опалесценция пайдо бўлса, у ҳолда бундай аралашмаларни юбориш мумкин эмас.

Фақат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритмаларни ишлатиш лозим. Флакон очилгандан кейин Калий ва магний аспарагинат ни дарҳол ишлатиш керак.

Препаратни ҳомиладорликда фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Препарат билан даволаш даврида эмизишни тўхтатиш лозим.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлган ҳароратда сақлансин. Музлатишга йўл қўйилмасин!

Дозани ошириб юборилиши гиперкалемия ва гипермагниемия симптомлари билан кечади. Гиперкалиемия симптомлари: умумий ҳолсизлик, кардиоваскуляр симптомлар (брадикардия, аритмия, қон босимини тушиши, томирли коллапс, хушдан кетиш хатто юрак қоринчаларини липиллаши ва диастолада юракни тўхташи); нейротоксик симптомлар (проприоцептив сезувчанликни бузилиши, оёқларда парестезиялар ва онгни чалкашиши). Гипермагниемия симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, оғизда металл таъми, летаргия, қовуқ атонияси, қабзият, атриовентрикуляр ўтказувчанликни ва қоринчаларда қўзғалишни тарқалишини ёмонлашиши юқорироқ концентрацияларда: чуқур пай рефлексларни сўниши, қон босимини тушиши, нафасни фалажи, диастолада юракни тўхтаб қолиши. Даволаш: калций ва натрий тузи эритмаларини в/и га юбориш: 0,9% ли натрий хлориди эритмасини; 10-40 мл 10% ли калций глюконати ёки калций хлоридини (дозани ошириб юборилишини оғирлигига қараб), инсулин билан 300-500 мл глюкозанинг 5% ли эритмасини в/и томчилаб (ҳар 3-5 г глюкозага 1 ТБ инсулин) нафас фаолиятини ва гемодинамикани тутилиб туриши бўйича тадбирларни, симптоматик даволаш ўтказилади. Магний ионларининг токсик таъсири чақирган периферик парезларда, айниқса нафас мушакларини парезида физостигмин юбориш мумкин. Оғир заҳарланиш ҳолатларида санаб ўтилган тадбирлар самарасиз бўлганида ёки буйрак етишмовчилигида бўлганида гемодиализ ёки перитонеал диализни ўтказиш кўрсатилган.

Рецепт бўйича

100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл шиша бутилкаларда (флаконларда).

2 йил.