Калий оротатрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: калий оротат ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза), тозаланган натрий-карбоксиметилцеллюлозаси (натрий кармеллозаси), картошка крахмали, аэросил (кремний окисиди) стеарин кислотаси или калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калий оротат

Препаратнинг савдо номи:

Калий оротат

Фармакалогик гуруҳи:

тўқималар трофикаси ва регенерациясини рағбатлантирувчи воситалар.

Дори шакли:

таблетка

оқ рангли таблеткалар.

тўқималар трофикаси ва регенерациясини рағбатлантирувчи воситалар.

A05VA

Ўткир ва сурункали интоксикациялар чақирган жигар касалликлари, (асцит билан бўлган жигар циррозидан ташқари), миокарднинг дистрофияси, болалардаги алиментар ва алиментар – инфекцион дистрофия, зўрайиб бораётган мушак дистрофияси , жисмоний  юкламалар. Препаратни баъзида аритмияларда (айниқса экстрасистолияда ва липиловчи аритмияларда) ишлатилади.

Препаратни ичга, овқатдан 1 соат олдин ёки 4 соат кейин қабул қилинади. Катталар учун дозаси кунига 500 мг дан – 1500 мг гача (250 мг – 500 мг дан кунига 2-3 марта). Даволаш курси 20–40 кун, айрим ҳолларда ундан давомлироқ. Зарурати бўлганида даволаш курси 1 ойлик танаффусдан кейин такрорланади. Алоҳида ҳолларда препаратни самардорлиги ва ўзлаштиришига қараб суткалик дозани катталар учун 3000 мг гача ошириш мумкин. Болаларга (алиментар ва алиментар-инфекцион дистрофияда, анемияларда) – суткада 10–20 мг/кг дан (2-3 қабулга). Даволаш курси 3-5 кун.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Алоҳида ҳолларда препарат бекор қилингандан кейин тез ўтувчи аллергик реакциялар (зарурати бўлганида гистаминга қарши препаратлар буюрилади) ва диспептик ҳолатлар бўлиши мумкин.

Асцит билан бўлган жигар циррози, нефроуролитиаз, буйрак етишмовчилиги, препаратга юқори сезувчанлик. Эҳтиёткорлик билан – ҳомиладорлик ва лактация даври.

Темир, терациклин, натрий хлоридининг ўзлаштирилишини қийинлаштиради (дори воситасини қабуллари орасидаги интервал – камида 2 – 3 соат). Перорал  контрацептивлар, диуретиклар, миорелаксантлар, инсулин препаратларининг самарасини пасайтиради.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

500 мг дан таблеткаларда.

3 йил.