Калгел rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г тиш гели қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 3,3 мг лидокаин гидрохлориди, 1,0 мг цетилпиридин хлориди; ёрдамчи моддалар: 210,0 мг кристалланмайдиган 70% ли сорбитол эритмаси, 140 мг ксилитол, 93,6 мг 96% ли этанол, 70 мг глицерин, 25,0 мг гидроксиетил целлюлоза 5000 ср, 10,0 мг канакунжут мойининг гидрогенизация қилинган концентрати ПEГ 40, 3,3 мг гидроксиполиетоксидодикан (лаурет-9), 3,3 мг макрогол–300, 1,0 мг сахаринат натрий, 0,6 мг левоментол, 4,8 мг ўтли ароматизатор 17.42.5490, 1,0 мг канифоль Е150, 8,3 мг натрий цитрата, 1,0 мг лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув 1000,0 мг гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лидокаин гидрохлориди/цетилпиридин хлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Калгел

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий оғриқсизлантувчи таъсирга эга восита/юза анестезия учун препарат.

Дори шакли:

тиш гели

сувда эрувчан, сарғиш-жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли, қанд сақламайдиган, ёрма ва қумоқлардан, ёт заррачалардан холи бўлган гел.

маҳаллий оғриқсизлантувчи таъсирга эга восита/юза анестезия учун препарат.

Сўрилиши Лидокаин шиллиқ қаватлари орқали тезда сўрилади. Тақсимланиши Лидокаин плазма оқсиллари, шу жумладан алфа-1-ацид гликопротеин (ААГ) билан боғланади. Боғланиш даражаси ўзгарувчан ва тахминан 66% ни ташкил этади. Лидокаиннинг плазма оқсиллари билан боғланиши қисман плазмадаги препарат ва алфа-1-ацид гликопротеин (ААГ) нинг концентрациясига боғлиқ. Алфа-1-ацид гликопротеин (ААГ) нинг концентрациясини ҳар қандай ўзгариши лидокаиннинг плазмадаги концентрациясига аҳамиятли даражада таъсир этиши мумкин. Метаболизм Лидокаин асосан жигарда метаболизмга учрайди. Жигарда метаболизми тез кечади ва юборилган дозанинг 90% алкил гуруҳини йўқотади ва метаболитлари – моноэтилглицинексилидид ва глицинексилидид ҳосил бўлади. Чиқарилиши Метаболитлар кўринишида сийдик билан чиқарилади ва лидокаиннинг 10% дан камроғи ўзгармаган кўринишида чиқарилади.

Калгел тиш гели болаларда тиш чиқаётганида қўлланилади. Калгел тиш гели тез таъсир этиб, болаларда тиш чиқаётгандаги оғриқни енгиллаштиради ва микрофильмкдаги оғриқни тинчлантиради, енгил антисептик хусусиятларга эга.

Калгел тиш гели оромукоз юбориш учун мўлжалланган. Катталар Тегишли маълумотлар йўқ. Болалар Калгел тиш гелини болаларда 3 ойликдан бошлаб қўллаш тавсия этилади. Тахминан 7,5 мм бўлган тиш гелининг оз миқдорини тоза бармоқ учига олиниб, боланинг микрофильмкини яллиғланган соҳасига эҳтиёткорлик билан суртилади. Зарурат бўлганида тиш гелини 20 минутлик интервал билан кунига 6 мартагача суртиш мумкин. Кекса ёшдаги пациентлар Тегишли маълумотлар йўқ. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар Тегишли маълумотлар йўқ. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар Тегишли маълумотлар йўқ.

Препаратни йўриқномага мувофиқ қўлланганда ножўя таъсирлар келиб чиқиш эҳтимоли кам. Лекин, маҳаллий инекциядан кейин катталарда ва 12 ёшдан ошган болаларда лидокаин гидрохлоридига ўта юқори сезувчанликнинг якка ҳолатлари таърифланган. Бундай ҳолларда юқори сезувчанлик реакциялари нафас олишни бироз қийинлашиши билан кечувчи маҳаллий шиш кўринишида ёки тарқалган тошмалар кўринишида намоён бўлган. Ўтдан олинадиган ароматизаторнинг асосий компоненти бўлган мойчечак аллергик реакцияларни чақириши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Мойчечакка ўта юқори сезувчанлик одатда аллергияга мойил бўлган шахсларда нафас олишини қийнлашиши билан намоён бўлади. Мойчечак сақлайдиган ўт йиғмалари ва настойкаларини қабул қилган шахсларда анафилактик реакциялар тўғрисида хабар берилган. Сенсибилизацияланган пациентлар мойчечак сақлайдиган препаратларга ижобий тери реакцияларини намоён қилишлари мумкин. Ҳар қандай ножўя таъсир юз берганида, препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Калгел тиш гели препаратини анамнезида препаратга ёки унинг таркибига кирувчи ҳар қандай моддаларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Калгел тиш гели препарати билан қандайдир дориларнинг ўзаро таъсири номаълум. Вена ичига юбориладиган лидокаинни перорал прокаинамид, монотерапия кўринишидаги ёки фенобарбитал билан мажмуадаги, пиримидон ёки карбамазепин билан, перорал пропанолол ва калийни тежамайдиган диуретиклар, шу жумладан буметонид, фуросемид ва тиазидни бирга буюрилганида дориларнинг ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор. Дориларнинг бундай ўзаро таъсирининг Калгел тиш гелини қўлланилиши билан боғлиқликнинг эхтимоли кам. Номутаносиблик Тегишли маълумотлар йўқ.

Болаларда қўлланиши Тавсия этилган дозалар оширилмасин. Ёрдамчи моддалар Жуда кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштира олмаслиги бўлган пациентлар ушбу дори препаратини қўлламасликлари керак.

Фертиллик Тегишли маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик Қўлланилмайди. Лактация Қўлланилмайди.

25оС дан паст ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Симптомлари ва белгилари Ёндош ютишни қийинлашиши билан кечувчи фарингеал сезувчанликни сусайиши Калгел тиш гелининг юқори дозаларда оромукоз қўлланилиши оқибатида юз бериши мумкин. Даволаш Дозани ошириб юборилганда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Рецепциз

10 граммдан ич томонидан ламинация қилинган, учида ҳимоя мембранаси бўлган, бураладиган полипропилен қалпоқчали букиладиган алюмин тюбикда. 1 тюбик қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

36 ой.