Жемчужнй калций rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: табиий марварид кукуни – 300 мг (300 мг табиий кукун қуйидагиларни сақлайди: калций карбонати – 0,27 г, микроэлементлар (магний, мис, рух, темир) ва аминокислоталар (аспарагин, триптофан, серин, глютамин, пролин, глицин, аланин, цистеин, валин, метионин, изолейцин, лейцин, тирозин, фенилаланин, лизин, гистидин, триптофан, аргинин) – 0,03 г);

Препаратнинг савдо номи:

Жемчужнй калций

Фармакалогик гуруҳи:

Минерал қўшилмалар. Калций препаратлари

Дори шакли:

капсулалар

цилиндрик шаклли, корпуси ва оқ рангли қалпоқчаси билан қаттиқ капсулалар. Капсула ичидагиси – оқ рангли, деярли хидсиз ва таъмсиз, майда дисперсияланган кукун.

Минерал қўшилмалар. Калций препаратлари

A12A

турли сабабларга кўра озуқа рационида, яъни сут ичмайдиган ва сутли махсулотларни қабул қилмайдиган, етарлича калций миқдори олмайдиган шахсларга олдини олиш мақсадидакалцийга юқори эҳтиёж билан кузатилувчи ҳолатлар: ҳомиладорлик ва эмизиш даврирахит ва остеомаляция (асосий даволашга қўшимча сифатида)келиб чиқиши турлича бўлган остеопорозҳайз кўришдан олдин ва кейин суякларни деминерализацияциаллергик реакциялар (ёрдамчи даволаш сифатида)уйқусизлик, қўзғалувчанлик, хавотирлик, қўрқув, чарчоқлик билан кузатилувчи неврастенияни енгил шаклларилатент кечувчи тетанияреконвалесценция даврида касалликлардан кейин кекса шахсларда калцийни ўзлаштирилиши қийинлашишитутқаноқ синдромидаги тиришишларни мажмуавий даволашдаорганизмдан калцийни элиминациясини кучайишида мажмуавий даволаш таркибида (узоқ иммобилизацияда)турли патологияларда қон томирлар деворини ўтказувчанлигини нормаллаштириш учун қўлланади.

Катталарга ичга, 1-2 капсуладан кунига 2 марта, овқат вақтида ёки овқатдан кейин. Болаларга ичга, 0,5-1 капсуладан кунига 2 марта овқат вақтида ёки овқатдан кейин. Даволаш давомийлиги пациентнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда ва 1 ойдан 6 ойгача ўзгариб туради. Зарур бўлганда даволаш курсини қайтариш керак. Даволаш курслари орасидаги танаффусларни узайишини шифокор белгилайди. Махсус парҳезга риоя қилиш талаб қилинмайди.

айрим холларда аллергик реакциялар кутилиши мумкин (қичишиш, тошма, эшакеми) ёки капсула қобиғи компонентларига нисбатан организмни шахсий ўзлаштираолмаслигиқабзият, метеоризм, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, диарея, диспепсия

калций тетрациклин антибиотикларини, фтор препаратларини, хинолонларни бир вақтда қабул қилганда сўрилишини камайтириши мумкинкалцийни юқори дозаларда перорал буюрилганда дигоксинни аритмоген таъсирини ошиши мумкинтиазид диуретиклар билан бир вақтда қўлланганда гиперкалциемия риволаниши мумкин, чунки тиазид диуретиклар калцийни сийдик билан чиқарилишини камайтирадифуросемид ва бошқа тугунли диуретиклар калцийни буйрак орқали чиқарилишини оширадибиофосфонатларни бир вақтда қўллаганда, бифосфонатлар калцийни қабул қилишдан 1 соат олдин буюриш керакглюкокортикостероидлар калций сўрилишини камайтирадилевотироксинни самарадорлиги левотироксинни сўрилишини пасайиши туфайли “Жемчужний калций”ни бир вақтда қабул қилганда камайиши мумкин.

Препаратни узоқ қўллаганда сийдик ва қонда калцийни концентрациясини назорат қилиш керак. Юрак гликозидларини ва/ёки фуросемидни бир вақтда қабул қилувчи пациентларда қон зардобида калций ва креатинин концентрациясини назорат қилиш керак. Гиперкалциемия ҳолларида ёки буйрак фаолиятини бузилишлари белгиларида препаратни қўллашни тўхтатиб туриш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Кузатилмаган.

Рецепциз

0,3 г дан капсулалар №30 пластик флаконларда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

3 йил.