ИВФ Мрецепт билан

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: менотропин – 75 ёки 150 ХБ, ёрдамчи моддалар: Д-маннитол – 20 мг, икки асосли натрий фосфати, бир асосли натрий фосфати (рН ни мувофиқлаштириш учун); эритувчи: натрий хлоридини стерил изотоник эритмаси – 1 мл.

Тасир этувчи модда(ХПН):

менотропин (одамнинг менопауза гонадотропини)

Препаратнинг савдо номи:

ИВФ-М

Фармакалогик гуруҳи:

гипофиз, гипоталамус гормонлари ва уларнинг аналоги.

Дори шакли:

инекция учун эритма

оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизация қилинган кукун.

гипофиз, гипоталамус гормонлари ва уларнинг аналоги.

G03GA05

Аёллар: Бирламчи ёки иккиламчи аменорея, гипоменорея, ановулятор ҳайз кўриш цикли, туғруқдан кейинги аменорея, шу жумладан Киари-Фроммел ёки Шихан (туғруқдан кейинги гипофизар некроз) симптомлари, Аргонса дел Кастило (аменореяли галакторея) синдромида қўлланади. Препарат фолликулаларни ўсиши ва етилишини рағбатлантиради, эстрогеннинг даражасини ошишини ва эндометрийни тез пролиферациясини чақиради, аменореяси ёки мунтазам ёки мунтазам бўлмаган ҳайз цикллари бўлган аёлларда овуляцияни рағбатлантириш учун, кейинчалик одам хорионик гонадотропинини (ҳCГ, ИВФ-C) қўллаш билан бирга юборилади. Эркаклар: Олигоспермия, азооспермия, гипогонадизм, евнухоидизмда қўлланади. ИВФ-М препарати эркакларда сперматогенезни рағбатлантиради, Сертоли ҳужайраларида андрогенни боғловчи оқсил синтезига таъсир қилади. ИВФ-М препарати ИВФ-C ни панель қўллаш билан бирга гипогонадизм бўлган эркакларда сперматогенезни рағбатлантириш учун ишлатилади.

Мушак ичига ва тери остига юбориш учун мўлжалланган.

Аёлларда кам ҳолларда қуйидагилар кузатилиши мумкин: инекцияда маҳаллий реакциялар, иситма, артралгия. Эркакларда ИВФ-М ва ИВФ-C билан мажмуавий даволаш гинекомастияни чақириши мумкин. Қон айланиш тизими: бош мия тромбози бўлиши мумкин.

Тухумдонларни бирламчи етишмовчилигини акс эттирувчи фолликулаларни стимуляция қилувчи гормон (ФСГ) нинг даражасини юқори бўлиши.қалқонсимон без ва буйрак усти безларини назорат қилиб бўлмайдиган етишмовчилиги.гипофиз ўсмаси каби бош мияни органик шикастланишлари.ҳар қандай бепуштлик ҳоллари, кўрсатмаларда кўрсатилган ановуляциядан ташқари.сабаби аниқланмаган, қиндан аномал қон кетиши.тухумдон кистаси ёки тухумдонларни поликистоз бўлмаган синдромида катталашиши.менотропинга бирламчи ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Агар ИВФ-М препарати тухумдонлар фаолиятини рағбатлантирувчи гормон билан мажмуада ёки ундан кейин овуляцияни чақириш учун буюрилса, тухумдонлар ўсмаси, шишган тухумдонни ёрилиши, асцит, гидроторакс билан кечувчи Меигс синдроми каби кучли реакция ривожланиши мумкин ва бундан ташқари, қонда гормоннинг концентрацияни ошиши ёки қон ивишини ошиши оқибатида тромбоз, мия инфаркти ривожланиши мумкин.

ЛГ ни юбориш ва болаларни туғма нуқсонлар билан туғилишини ўртасидаги боғлиқлик ҳозирги вақтгача аниқланмаган. Эпидемиологик ҳисоботга мувофиқ, юракни ва оёқларни туғма нуқсонлари бўлган болаларни туққан аёллар ва назорат гуруҳи ўртасида, ҳомиладорликни эрта босқичида ЛГ/ФСГ ни қўллаш ва ЛГ частотасида аҳамиятли даражадаги фарқлар бўлган. Шунингдек янги туғилган қиз боланинг ташқи гениталийсини маскуляцияси ва янги туғилган ўғил болада гипоспадияни ривожланиши билан боғлиқ бўлган. Шунинг учун препарат фақат шифокорнинг назорати остида, даволашдан кутилган фойда ва хавф аниқлангандан сўнг, ҳомиладорликни биринчи 4 ҳафтаси давомида ишлатилиши керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

75 ХБ: 1, 2, 5, 10, 20 флаконда эритувчили флакон билан комплектда. 150 ХБ: 1, 2, 3, 5, 10, 20 флаконда эритувчили флакон билан комплектда.

3 йил. Улашиш: 5 178 Виеwс