ИВФ Cрецепт билан

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1000 ХБ ёки 5000 ХБ одам хорионик гонадотропини, ёрдамчи модда: Д-маннитол – 20,0 мг; эритувчи: натрий хлоридининг стерил изотоник эритмаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

одам хорионик гонадотропини

Препаратнинг савдо номи:

ИВФ-C

Фармакалогик гуруҳи:

гипофиз, гипоталамус гормонлари ва уларнинг аналоги

Дори шакли:

инекция учун эритма 1000 ХБ, 5000 ХБ

оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизация қилинган кукун.

гипофиз, гипоталамус гормонлари ва уларнинг аналоги

G03GA01

Гипогонадотропик бузилишлар; крипторхизм, гипогонадизм, гипогонадотроп евнухоидизм, сперма астенияси, азооспермия, гипоменорея (узайган фолликуляр фазаси), гиперменорея ёки геморрагик метропатия, хавф туғдирувчи бола ташлаш, оддий аборт, асосий ва иккиламчи аменорея ёки ановулятор циклда қўлланади.

Мушак ичига юбориш учун мўлжалланган. Крипторхизм, гипогонадизм, гипогонадотроп евнухоидизм: Агар махсус кўрсатмалар берилган бўлмаса, ИВФ-C 5000 ХБ ёки 1000 ХБ ни мушак ичига кунора етарли вақт давомида юбориш керак. ИВФ-C билан даволаниш вақтида ҳаддан ташқари гонадал ривожланиш ва эрта жинсий етилишдан сақланиш учун синчков назорат ўтказилиши керак ва айниқса назорат ёш пациентларни даволашда талаб этилади. Сперма астенияси, азооспермия: ИВФ-C 5000 ХБ дозада менотропинни 500 ХБ дозаси билан мажмуада, ҳар куни 90-120 кун давомида юбориш керак. Гипоменорея (узайган фолликуляр фазаси): ИВФ-C 1000 ХБ дозада ҳайз кўриш циклини кутилган кунигача ҳар куни бир ҳафта давомида юбориш керак. Гиперменорея ёки геморрагик метропатия ИВФ-C 1000 ХБ дозасини ҳайз кўриш циклининг иккинчи ҳафтаси давомида юбориш керак. Катта дозасини фақат шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ юбориш мумкин. Хавфли бола ташлаш: ИВФ-C 5000 ХБ дозасини дарҳол юбориш керак ва сўнгра дозасини бола ташлаш хавфи йўқолгунича кунига икки марта такрорлаш мумкин. Натижада, дозаси 1000 ХБ гача камайтирилиши ва ҳафтада икки марта юборилиши керак. Оддий аборт: ИВФ-C 5000 ХБ дозасини ҳомиладорликнинг 2-3 ойлари давомида кунора юбориш керак ва 1000 ХБ дозаси навбатдаги 2 ой давомида юборилиши керак. Асосий ва иккиламчи аменорея ёки ановулятор цикл: Тухумдонлар гипопитуитаризм томонидан чақирилган ёки тухумдонларни гипофизар гонадотропинга сезувчанлиги пасайган даврда шифокорнинг кўрсатмасига кўра менотропиннинг етарли миқдорини юбориш орқали рағбатлантирилиши керак. Эстрогеннинг миқдори етарли даражага эришилмагунича юборишни давом эттириш керак. Овуляция ИВФ-C ни кунига 2000 дозаси навбатдаги 1-2 кун давомида узлуксиз равишда юбориш орқали чақирилиши керак.

Шок: шок жуда кам ҳолларда кузатилиши мумкинлиги туфайли, етарли даражада назорат қилиш керак. Агар юзни қизариши, жиғилдон қайнаши, ҳансираш кузатилса, препаратни қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ даволаш ўтказилиши керак. Аллергия: тошмалар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Психоневрологик тизим: бош айланиши, қўзғалиш, уйқусизлик, депрессия, толиқиш кузатилиши мумкин. Қон томир тизими: кам ҳолларда қон томирлар тромбози ва бош мия қон томирлар тромбози ривожланиши мумкин. Узоқ вақт давомида узлуксиз юбориш: гиперсексуаллик, жинсий олатни доимий эрекцияси, акне ва гинекомастия эркакларда кузатилиши мумкин, трахифония, политрихия, клиторизм, акне каби маскулянизация белгилари аёлларда кузатилиши мумкин. Бошқалар: агар препубертат ёшдаги пациентларни даволаш вақтида эрта жинсий етилиш белгилари ривожланса, препаратни қўллаш тўхтатилиши керак.

Простата бези карциномаси ёки андрогенларга боғлиқ бошқа неоплазмаси бўлган пациентлар ва ушбу ташхисга шубҳа қилинган пациентлар.Гонадотропинларга олдиндан аллергик реакцияси бўлган пациентлар.Эрта жинсий ривожланган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Агар ИВФ-С препарати тухумдонлар фаолиятини рағбатлантирувчи гормон (ФСГ) билан мажмуада ёки ундан кейин буюрилса, тухумдонлар ўсмаси, шишган тухумдонни ёрилиши, асцит, гидроторакс билан кечувчи Меигс синдроми каби кучли реакция ривожланиши мумкин ва бундан ташқари, қонда гормоннинг концентрацияни ошиши ёки қон ивишини ошиши оқибатида тромбоз, мия инфаркти ривожланиши мумкин.

Агар хорионик гонадотропин аёллардаги бепуштликни даволашда тухумдонларни рағбатлантирувчи гормонал терапия билан мажмуада ёки ундан кейин ишлатилса, тухумдонни шиши, шишган тухумдонни ёрилиши, асцит, плевра эффузияси билан кечувчи Меигс синдроми каби тухумдонни ўта қўзғалиши ривожланиши мумкин. Кўп ҳомилали ҳомиладорликни ривожланиш хавфи мавжуд, бу ҳақида пациентларга эртароқ хабар бериш керак. Агар пациентда қоринда оғриқ, дискомфорт, қусиш, люмбаго ва бошқалар каби разъездив белгилар мавжуд бўлса, унинг аҳволини текшириш керак. Агар пациентда тухумдон ўсмаси бўлса, уни ички текширув ёрдамида тасдиқлаш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишдатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган, салқин жойда, 15°С дан паст ҳароратда сақлансин.

1000 ХБ: 1, 3, 10, 20 флакон эритувчили флакон билан комплектда. 5000 ХБ: 1, 3, 5, 10, 20 флакон эритувчили флакон билан комплектда.

2 йил. Улашиш: 3 244 Виеwс