Интетриксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: тилброхинол – 200 мг, тилихинол – 50 мг, тилихинол Н-додецилсулфат* – 50 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали; желатин капсуланинг таркиби: корпуси: титан диоксиди (Е 171), желатин; капсула қопқоқчаси: азорубин (Е 122), индиготин (Е 132), титан диоксиди (Е 171), желатин; * Н-додецилсулфат = лаурилсулфат

Препаратнинг савдо номи:

Интетрикс

Фармакалогик гуруҳи:

Протозойларга қарши препаратлар. Гидроксихинолин ҳосилалари.

Дори шакли:

капсулалар

Оқ рангли тиниқ бўлмаган корпусли ва тўқ-қизил рангли тиниқ бўлмаган қопқоқчали №1 қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – кулранг-сариқ рангли зичлашган микрокристалл кукун.

Протозойларга қарши препаратлар. Гидроксихинолин ҳосилалари.

R01AA05

Интетрикс® контакт амёбаларга қарши препарат бўлиб ҳисобланади. Интетрикс® Энтамаэба ҳистолитиcа ундер минута трофозоитлари ва цисталарга қарши самарали.

Препарат перорал қўлланилганда ичак шиллиқ қавати томонидан аҳамияциз даражада сўрилади, бу ичак бўшлиғида самарали концентрацияни тутиб туриш имконини беради.

Катталардаги ичак амёбиази: тўқима амёбицидлари билан мажмуавий даволаш таркибида; диагностика қилинган амёбиазнинг симптомсиз ҳолатларини монотерапиясида қўлланади.

Ичга буюрилади. 2 капсуладан эрталаб ва кечқурун (яъни кунига 4 капсула) буюрилади. Капсулани бутунлигича, овқатланишни бошида, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Даволаш курси – 10 кунни ташкил қилади.

Тез-тез: қон зардобида трансаминазалар даражасини ошиши (уларнинг кўпчилиги симптомсиз ва препарат бекор қилингандан кейин пасаяди). Кам ҳолларда: аллергик реакциялар: эшакеми, Квинке шиши; тери реакциялари: перманент пигментацияланувчи эритема. Узоқ вақт қабул қилганда айрим ҳолларда кўрув нервининг периферик нейропатияси ҳақида хабар берилган.

препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик; болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Интетрикс ни гидроксихинолинлар сақловчи препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Сўнгги тадқиқотлар соғлом кўнгиллиларда Интетрикс® трансаминазалар даражасини ошишининг сабабчиси эканлигини тасдиқлади, улар ўртача, симптомсиз ва қайтувчан ҳисобланади. Шундай қилиб, трансаминазалар даражаси ошган ҳолларда, айниқса сариқлик ҳолатида препарат билан даволаш тўхтатилиши керак. Периферик нейропатия юзага келиши хавфи туфайли, Интетрикс® ни узоқ вақт қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Интетрикс азорубин бўёвчиси (Е 122) сақлайди, у аллергик реакцияларни қўзғатиши мумкин. Интетрикс лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки галактоза малабсорбцияси ёки глюкоза малабсорбцияси (кам учрайдиган наслий касаллик) бўлган пациентларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳозирги вақтда туғма нуқсонлар ёки фетотокциклик ривожланиши потенциал хавфини баҳолаш учун етарли маълумотлар йўқ. Шундай қилиб, ҳомиладорлик ва лактация даврида Интетрикс ни қўллаш тавсия этилмайди. Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги Таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дозани ошириб юборилиши зардобдаги трансаминазалар фаоллигини ошиши, шунингдек қон ивиши кўрсаткичларини (протромбин даражасини) ўзгариши билан кечади. Бу кўрсаткичларни назорат қилиш керак.

Рецепт бўйича.

10 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фолгали контур уяли ўрамга жойланади. 2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.