Ингалиптрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир баллон қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: сулфаниламид натрий (эрувчан стрептоцид) – 0,750 г; судьяизол натрий пентагидрати 0,750 г; эвкалипт мойи – 0,015 г; қалампир ялпиз мойи – 0,015 г; тимол – 0,015 г; ёрдамчи моддалар: этанол (этил спирти 95% ёки 96%) – 1,800 г; сахароза (қанд) – 1,500 г; глицерол (глицерин) – 2,100 г; полисорбат-80 – 0,900 г; тозалангансув – 30 мл гача; азот – 0,300 дан 0,400 г гача.

Препаратнинг савдо номи:

Ингалипт

Фармакалогик гуруҳи:

мажмуавий микробларга қарши восита.

Дори шакли:

махаллий қўллаш учун аэрозол

оч-сариқдан то тўқ–сариққача бўлган рангли тиниқ суюқлик, баллондан чиқишда ўзига хос тимол ва ментол ҳидили оқим ҳосил қилади.

мажмуавий микробларга қарши восита.

R02AA20

Тонзиллит, фарингит, ларингит, афтоз ва ярали стоматитда қўлланади.

Бошқа дори воситалари билан мутаносиб, клиник аҳамиятли ўзаро таъсири бўйича маълумотлар йўқ. Таъсир доирасини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида бошқа маҳаллий микробларга қарши воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Ингалипт препаратини болаларда фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўллаш мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига нохуш таъсири бўйича маълумот қайд қилинмаган.

Она учун фойда ҳомила ва бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлганида, шифокор тавсияси бўйича қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: препаратнинг бир қисмини ютилиши билан боғлиқ бўлган кўнгил айниши, қусиш. Даволаш: специфик антидоти йўқ, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш.