Инфлюцид rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Аcонитум Д3 – 25мг, Гелсемиум Д3 – 25мг, Ипеcаcуанҳа Д3 – 25мг, Пҳоспҳорус Д5 – 25 мг, Брёниа Д2 – 25 мг, Эупаториум перфолиатум Д1 – 25 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати, буғдой крахмали.

Препаратнинг савдо номи:

Инфлюцид

Фармакалогик гуруҳи:

гомеопатик воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, икки томонлама ясси фаскали, катта бўлмаган доғлари бўлиши мумкин бўлган таблеткалар.

гомеопатик воситалар.

R05X

Гриппга ўхшаш иситмали инфекцияларни ва бошқа юқори нафас йўлларини ўткир вирусли инфекцияларини олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

Дозалаш тартиби Катталар: ўткир холатларда, симптомлар енгиллашгунича ҳар соатда 1 таблеткадан қабул қилиш керак, аммо кунига 12 таблеткадан кўп эмас. Кейинги даволашгача ёки сурункали холатларда 1-2 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади. Инфекцияни олдини олиш учун кунига 3 марта 1-2 таблеткадан қабул қилиш керак. Педиатрик гуруҳ 1 ёшдан 11 ёшгача болалар: ўткир холатларда симптомлар яхшилангунигача ҳар 2 соатда          1 таблеткадан қабул қилиш керак, аммо кунига 8 таблеткадан кўп эмас. Кейинги даволашда ёки сурункали холатларда 1 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилиш керак. 12 ёшдан катта ва катта болалар: ўткир холатларда, симптомлар енгиллашгунича                        1 таблеткадан ҳар соатда қабул қилиш керак, аммо кунига 12 таблеткадан кўп эмас. Кейинги даволашгача 1-2 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади. Инфекцияларни олдини олиш учун 12 ёшгача бўлган болалар 1 таблеткадан кунига 3 марта,       12 ёшдан бошлаб ва ундан катталар кунига 3 марта 1-2 таблеткадан қабул қилиш керак. Қўллаш усули Таблеткаларни овқатдан 30 минут олдин ёки 30 минут кейин, оғизда секин эришига имкон берган ҳолда қабул қилиш лозим. Кичик болаларга таблеткаларни майдалаш мумкин ва оз миқдордаги сувда эритиш тавсия қилинади.

Жуда кам холларда (<1/10,000) ёки номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга асосан тез-тезлигини бахолаб бўлмайди): Юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, терида тошмалар ва меъда-ичакда бузилишлар кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда Инфлюцидни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Изоҳ: гомеопатик дори воситаси қўлланганда вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай холларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслахатлашиш керак.

Препаратни Эупаториcум перфолиатум (посконник пронзеннолист) га ёки бошқа мураккаб гулли оилаларига мансуб, бошқа фаол ёки ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлиги маълум бўлганда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири номаълум.

Препарат лактоза ва буғдой крахмали сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик шакллари, лактаза етишмовчилиги ёки глюкозо-галактоза малабсорбция синдром бўлган пациентларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Буғдой крахмали глютен сақлаши мумкин, лекин жуда кам миқдорда, ва шунинг учун целиакияси бўлган одамлар учун хавфсиздир. Буғдойга аллергияси бўлган пациентларга (целиакиядан фарқ қилади) препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Барча дори препаратлари каби, ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида Инфлюцидни фақат олдиндан шифокор маслахатидан кейин қабул қилиш керак.

Оригинал ўрамда 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Аниқланмаган.

Рецепциз

250 мг дан таблеткалар, 20 таблетка блистерда. 3 блистердан картон қутида.

5 йил.