Индовазин rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г гел қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 30 мг индометацин ва 20 мг троксерутин; ёрдамчи моддалар: карбомер, динатрий эдетати, натрий бензоати, макрогол 400, изопропанол, диметилсулфоксид, Фресcо БМ & ГД Р.08.0932.1 хушбўйи, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

индометацин. троксерутин

Препаратнинг савдо номи:

Индовазин

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши ва антиревматик воситалар. Цинка кислотаси ҳосилалари. Индометацин мажмуада.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун гел.

сариқдан сариқ-жигарранг ранглигача бўлган, бироз товланвчи гел.

Ностероид яллиғланишга қарши ва антиревматик воситалар. Цинка кислотаси ҳосилалари. Индометацин мажмуада.

M01AV51.

Сурункали веноз етишмовчиликни (веналарни кенгайиши) – шиш, оёқлардаги оғирлик ва оғриқ ҳиссини симптоматик даволашда;юзаки тромбофлебит, флебит; флебитдан кейинги ҳолатларда;гемороидал касалликни мажмувий даволашда;юмшоқ тўқималарнинг ревматизми: тендовагинит, бурсит, фиброзит, периартритда;жарроҳлик аралашувларидан кейинги шишларда, контузияларда, бўғимларни чиқишлари, пайларни чўзилишида қўлланади.

Индовазинни мазкур илова-варақанинг йўриқномаларига мувофиқ қўлланг. Агар бирон-бир нарсага ишонч хосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Препарат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. 4-5 см гел шикастланган соҳага кунига 3-4 марта юпқа қилиб енгил ишқаловчи ҳаракатлар билан суртилади. Умумий суткалик миқдори 20 см дан ошмаслиги лозим. Даволаш давомийлиги 10 кундан ошмаслиги лозим.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Барча дори препаратлари каби Индовазин гел, гарчи ҳаммада бўлмасада, ножўя реакциялар чақириши мумкин. Маҳаллий реакциялар: Тери томонидан юқори сезувчанлик реакциялари – контакт дерматит, қичишиш, қизариш, тошма, суртилган жойда иссиқлик ва ачишиш ҳисси бўлиши мумкин. Тизимли реакциялар: Жуда кам ҳолларда тананинг катта соҳаларида давомли қўлланганида ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин; Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар – кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқлар, жигар ферментларининг даражасини ошиши; Иммун тизими томонидан бузилишлар – ўта юқори сезувчанлик симптомлари (анафилакция, астматик хуруж, ангиоэдема). Агар Сизда бирон-бир ножўя реакциялар аниқланса, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг. Ушбу ушбу илова-варақада таърифланмаган барча бўлиши мумкин бўлган реакцияларга тааллуқли.

Препаратнинг таркибига кирувчи таъсир этувчи моддага ёки бирон-бир ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик;НЯҚВ (ностероид яллиғланишга қарши воситаларга) юқори сезувчанлик;Индовазинни очиқ жароҳатларга, шиллиқ қаватларга, оғиз бўшлиғига, кўз конъюнктивасига суртиш мумкин эмас.

Кортикостероид воситалари билан, уларнинг улцероген таъсирини кучайтириши мумкинлиги туфайли, бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Препарат маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Узоқ муддатли (10 кундан ортиқ) қўлланилганида пациентни кузатиш тавсия этилади, чунки гепатотокциклик ва қон қуйилиш белгилари ривожланиши мумкин, лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражасини лаборатор назоратини амалга ошириш лозим. Беҳосдан ютиб юборилганида оғизда ачшиш ҳисси, сўлак оқиши, кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда кўрилиши лозим бўлган чоралар – оғиз бўшлиғи ва меъдани ювиш, зарурати бўлганида – симптоматик даволаш. Кўзга, шиллиқ қаватларга ёки очиқ ярали юзаларга тушганида маҳаллий таъсирланиш – кўз ёшини оқиши, қизариш, ачишиш, оғриқ кузатилади. Зарур чора-тадбирлар – шикастланган соҳани сув ва физиологик эритманинг катта миқдори билан шикоятлар йўқолгунча ёки камайгунча ювиш.

Рецепциз

45 г дан мембранали алюмин тубаларда. Бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 (икки) йил. Туба биринчи марта очилгандан кейин яроқлилик муддати – 6 ой. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.