Имунофанрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 0,005 г имунофан; ёрдамчи моддалар: 0,5 г глицин, 0,009 г натрий хлориди, инекция учун сув 1мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

имунофан

Препаратнинг савдо номи:

Имунофан

Фармакалогик гуруҳи:

иммуномодулятор восита

Дори шакли:

мушак ичига ва тери остига юбориш учун эритма

тиниқ, рангсиз суюқлик.

иммуномодулятор восита

Катталарда бактериал ва вирусли инфекцияларга қарши вакцинацияда адъювант сифатида. Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда иммун танқислиги фонида турли этиологияли сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларини зўрайиши: сурункали вирусли гепатит, брицеллез.

Имунофан тери остига ва мушак ичига 50 мкг бир марталик дазада буюрилади. Максимал суткалик доза 50 мкг ни ташкил қилади. Препарат қўллашдан мақсад ва касалликнинг характерига қараб курс бўйича қўлланади. Катталарда. Бактериал ва вирусли инфекцияларга қарши вакцинацияда адъювант сифатида 50 мкг дозада бир марта мушак ичига ёки тери остига эмлаш куни буюрилади. Онкологик беморларни мажмуавий даволаш сифатида: радикал мажмуавий даволаш таркибида – ҳар куни бир марта, даволаш курси кимё терапия ва нур билан даволашдан ва операциядан олдин 8-10 инекция, кейинчалик даволашнинг бутун даври давомида курс давом эттирилади.тарқалган ўсма жараёни бўлган беморларда – ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 кунлик танаффус билан 8-10 инекция ва кейинги даволаш даврида давомида курс такрорланади. Сурункали вирусли гепатит ва бруцеллёзи бўлган беморларда мажмуавий даволашда: ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 инекция. ОИТВ-инфекция ва оппортунистик инфекцияларни мажмуавий даволашда: ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 инекция. Зарурати бўлганида 2-4 хафтадан кейин даволаш курсини такрорлаш мумкин. Токсемия, септикотоксемия кўринишлари билан кечувчи ИИИ-ИВ даражадаги куйиши бўлган жарроҳлик беморларни даволаганда, септик эндокардит, холецистопанкреатит, қўл-оёқнинг узоқ вақт битмаётган яралари, йирингли-септик асоратлари бўлган жаррохлик беморларда: ҳар куни бир марта, даволаш курси 7-10 инекция, зарурати бўлганида препаратни 20 инекциягача ошириш мумкин. Бронхообструктив синдромда, ревматоид артритда: 3 суткада бир марта, даволаш курси 8-10 инекция, зарурати бўлганида препаратни 20 инекциягача ошириш мумкин. Псориазни мажмуавий даволашда: ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 инекция. Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда. Кўзларнинг яллиғланиш касалликларини мажмуавий даволашда: кўзларнинг олдинги соҳалари шикастланганда (кератит, кератоувеит) ҳар куни бир марта, даволаш курси 7-10 инекция.асосан кўзларнинг орқа соҳаси шикастланганда (периферик, орқа увеитлар, ретиноваскулитлар) ва тарқалган яллиғланиш жараёнларида ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 инекция. Бўғмани даволашда: ҳар куни бир марта, даволаш курси 8-10 инекция. Бўғма бактерияси ташувчанликда – 3 суткада бир марта, даволаш курси 3-5 инекция. 2 ёшдан ошган болаларда ҳиқилдоқ ва оғиз-ҳалқумнинг папилломатозини мажмуавий даволашда: ҳар куни бир марта, даволаш курси 10 инекция. Профилактика учун: катталар ва 2 ёшдан ошган болаларда сурканли гепатит ва сурункали бруцеллёзни зўрайиши ҳар куни бир марта, даволаш курси 15-20 инекция, ҳар 2-3 ойда такрорий профилактик курслар ўтказиш тавсия этилади. Қон яратиш ва лимфоид тўқиманинг хавфли касалликлари бўлган 2 ёшдан ошган болаларда токсикозни ривожланиши: ҳар куни бир марта, даволаш курси 10-20 инекция, кимё терапия ва нур билан даволаш курси вақтида ва тугаганидан кейин.

Шахсий ўзлаштираолмаслик бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. 2-ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Клиника амалиётда Имунофанни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳоллари қайд этилмаган. Имунофаннинг таъсири Е2 простагландинни ҳосил бўлишига боғлиқ эмас ва препаратни бошқа яллиғланишга қарши препаратлар билан мажмуада буюриш мумкин.

Фагоцитозни фаоллашиши натижасида вирусли ёки бактериал антигенларнинг персистенцияси ҳисобига тутиб турувчи сурункали яллиғланиш ўчоқларини қисқа муддатли зўрайиши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Етарлича ўрганилмаганлиги туфайли ҳомиладорлик ва лактация вақтида, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлсагина қўллаш керак. Механизмлар, транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири. Препарат механизмлар, транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда,2°С дан 10°С гача ҳароратда.

Рецепт бўйича

1,0 мл эритмада 50 мкг препарат сақловчи ампулалар. 5 ампуладан йўриқномаси билан картон қутига жойланади ёки 5 ампуладан картон уяли ўрамга жойланади, 1 контур уяли ўрам йўриқнома билан картон қутига жойланади.

3 йил.