ИМОВАКС ПОЛИО полиомиелит вакцинаси (фаолсизлантирилган)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 доза (0,5 мл) қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 1 тип полиомиелит* вируси, Маҳоней штамми (фаолсизлантирилган) – 40 бирлик Д антигени 2 тип полиомиелит* вируси, МEФ-1 штамми (фаолсизлантирилган) – 8 бирлик Д антигени 3 тип полиомиелит* вируси, Саукетт штамми (фаолсизлантирилган) – 32 бирлик Д антигени *Веро ҳужайраларида  култивация қилинган ёрдамчи моддалар: 2,0-3,0 мкл 2-феноксиетанол, 2,0-20,0 мкг формалдегид, 199 Ҳанкс муҳити (бошқа компонентлар қаторида аминокислоталар, минерал тузлар, витаминлар, глюкоза, полисорбат 80 ва 0,5 мл инекция учун сув сақлайди), рН муҳитини мувофиқлаштириш учун хлорид кислотаси ёки натрий гидроксиди.

Препаратнинг савдо номи:

ИМОВАКС ПОЛИО полиомиелит вакцинаси (фаолсизлантирилган)

Фармакалогик гуруҳи:

Полиомиелитга қарши вакцина. Уч валентли фаолсизлантирилган полиомиелит вируси.

Дори шакли:

Инекция учун суспензия 1 доза (0,5 мл) №1 шприцда ва 10 доза (5 мл) №10 флаконда.

тиниқ, рангсиз суюқлик.

Полиомиелитга қарши вакцина. Уч валентли фаолсизлантирилган полиомиелит вируси.

J07BF03

Вакциналар учун фармакокинетик хусусиятларни баҳолаш талаб этилмайди.

Вакцина полиомиелитни олдини олиш мақсадида янги туғилган чақалоқларда, ёш болаларда ва катталарда бирламчи ва иккиламчи вакцинацияси доирасида, шу жумладан тирик аттенуирланган полиомиелит вакцинациясини қўллашга қарши кўрсатмалар бўлган пациентларда қўлланилади.

Бирламчи вакцинация: ҳаётининг 2-ойидан бошлаб, 0,5 мл (1 доза) дан, дозалар орасида 1-2 ой интервал билан вакцинанинг уч дозаси юборилади. Биринчи ревакцинация (1-бустер доза) биринчи вакцинациянинг учинчи доза юборилгандан кейин бир йилдан сўнг амалга оширилади. Бироқ, мамлакатда қабул қилинган расмий тавсияларга мувофиқ иммунизациянинг бошка жадвали хам танланиши мумкин. Вакцинация ўтказилмаган катталарга 0,5 мл (1 доза) дан 2 кетма-кет инекция юборишлар орасида 1 ойлик ёки авзалроғи 2 ойлик интервал билан юборилади. Катталарга биринчи ревакцинация (1-бустер доза) вакцина 2 инекциясидан 8-12 ой ўтгач амалга оширилади. Кейинги бустер дозаларни болалар ва ўсмирларга ҳар 5 йилда, катталарга эса ҳар 10 йилда юбориш тавсия этилади. Турли мамлакатлар вакцинациянинг турли схемаларидан фойдаланиши мумкинлиги туфайли, бу схемалар микрофильмлий тавсиялар асосида ўтказилиши керак. Бирон-бир сабаб бўйича болаларда ИМОВАКС ПОЛИО иммунизацияси битта ёки икки эмлашлар билан чегараланган бўлса, полиомиелитга қарши кейинги эмлашлар Миллий тақвимда кўрсатилган муддатларда тирик аттенуиринланган вакцина билан амалга оширилиши мумкин.

Амалиётда қўллаш натижасида қайд қилинган ножўя реакциялар келиб чиқиш тез-тезлиги жуда ҳам кам ва вакцинанинг умумий юборилиш сонидан 0,01% дан камни ташкил этади. Болаларда эмлаш тақвимини ҳисобга олганда ИМОВАКС ПОЛИО жуда кам ҳолатларда алоҳида юборилади. Умумий ножўя реакциялари: инекция қилинган жойда эмлашдан кейин 48 соат давомида шиш каби маҳаллий реакциялар пайдо бўлиши ва бир-икки неча кун давомида сақланиши мумкин,лимфаденопатия,эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик реакция ёки анафилактик шок каби вакцинанинг бирон бир компонентига нисбатан ўта юқори сезувчанликнинг И тип реакциялари,вакцинациядан бир неча кундан кейин миалгия ва ўртача ўтувчан артралгия,вакцинациядан бир неча кундан кейин тиришишлар (алоҳида ёки тана ҳароратини ошиши билан бирга), вакцинациядан кейин икки ҳафта давомида бош оғриши, ўртача ва ўтувчан парестезия (кўпинча оёқ-қўлларда),вакцинадан кейин биринчи соатларда ёки кунлардаги қисқа муддатли қўзғалиш, уйқучанлик ва таъсирчанлик,тошмалар,чала туғилган (28 ҳафтадан кам) болаларда вакцинациядан 2-3 кундан кейин қисқа муддатли апноэ кузатилиши мумкин.

ўткир касалликлар ва тана ҳароратини ошиши билан кечувчи касалликлар,сурункали касалликларни зўрайиши,стрептомицин, неомицин, полимиксин В, шунингдек вакцинанинг таркибига кирувчи бошқа компонентларга нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

ИМОВАКС ПОЛИО тананинг турли жойларига, турли шприцлардан фойланиш шарти билан, бошқа вакциналар билан бир вақтда (бир кунда) қўлланилиши мумкин.

Қон томирига юборилмасин, игна қон томири ичига тушмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Вакцина хиралашганда ишлатилмасин! Ҳар қандай инекцион вакцина каби, ИМОВАКС ПОЛИО ни тромбоцитопения ёки қон кетишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан юбориш керак, чунки мушак ичига юборилганда бундай пациентларда қон кетишлари кузатилиши мумкин. Барча инекцион вакциналар каби (гарчи кам бўлсада), анафилактик реакция ривожланиш хавфи мавжуд. Шунинг учун эҳтиёт шарт тегишли дори воситалари тайёр туриши ва вакцинаядан кейин пациент кузатувда бўлиши керак. Вакцинага нисбатан иммун реакция иммунтанқислиги бўлган ёки иммуносупрессив даволанаётганларда кучсиз бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволаниш ниҳоясига етгунича ёки тегишли пациентнинг иммун ҳимояси даражаси текширилгунча вакцинацияни кечиктириш тавсия этилади. Лекин, сурункали иммун танқислиги бўлган шахсларда (масалан, ОИТВ инфекцияланган) иммун реакция асосий касаллик сабабли чегараланган бўлганига қарамасдан, вакцинация ўтказиш тавсия этилади. ИМОВАКС ПОЛИО вакцинаси шунингдек перорал – вакцинация ўтказиш мумкин бўлмаган пациентларда ҳам қўлланилади. Шунингдек, илгари перорал вакцинация ўтганларда иккиламчи вакцинация сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Чала туғилган (ҳомиладорликнинг ≤28 ҳафтасида туғилган) болаларнинг бирламчи иммунизациясида, айниқса анамнезида нафас олиш бузилишлари бўлганларда, нафас олиш қийинлашиши потенциал хавфини эътиборга олиниши ва 48-72 соат давомида нафас олиш фаолиятини мониторинг қилиш заруратини ҳисобга олиш керак. Бу гуруҳ янги туғилган чақалоқларда вакцинадан фойда катта бўлгани туфайли уни рад этиш ва кечиктириш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Ушбу вакцинани ҳомиладорликда фақат зарур бўлганда юбориш мумкин. Ушбу вакцинани эмизиш даврида юбориш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Совутгичда (2оС дан 8 оС гача ҳароратда), ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин. Стерил.

Маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

0,5 г (1 доза) дан препарат почтальон ҳаракатини чекловчи мослама ва ҳимоя қалпоқчали игна билан шприцда (И-типдаги шиша). 1 шприц полимер плёнкали контурли уяли ўрамда. 1 контур ўрам давлат ёки рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. 5 мл (10 доза) дан препарат хлорбутил резинали тиқин билан беркитилган ва алюмин қопқоқча билан сиқилган (И-типдаги шиша) флаконда. 10 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.