Иммуномаксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: иммуномакс – 200 ТБ; ёрдамчи модда: натрий хлориди – 7,2 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

иммуномакс

Препаратнинг савдо номи:

Иммуномакс

Фармакалогик гуруҳи:

иммуномодулятор восита.

Дори шакли:

мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

оқ рангли лиофилизация қилинган кукун.

иммуномодулятор восита.

L03

Препаратни фармакокинетикаси уни пептидогликан табиатли бўлиши ва жуда кичик таъсир қилувчи дозалари сабабли ўрганилмаган.

сусайган иммунитетни мувофиқлаштириш учун;одам папиллома вируси чақирган патологик ҳолатларни даволаш учун (кандиломалар, сўгаллар, дисплазия ва бошқалар).оддий герпес, хламидия, микоплазма, уреоплазма, бошқа бактериялар ва вируслар чақирган инфекцияларни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш олдидан препарат 1 мл инекция учун сувда эритилади. Катталар ва 12 ёшгача ва ундан катта болаларга тавсия қилинадиган доза касалликнинг оғирлигига қараб 100-200 ТБ ни ташкил қилади. Препарат кунига бир марта мушак ичига юборилади. Даволаш курси – даволашнинг 1, 2, 3, 8, 9, 10 кунларидаги 6 инекциядан иборат. Қайталанувчи аногенитал сўгалларни даволаш учун Иммуномаксни 200 ТБ дан 6 инекцияси, сўгалларнинг деструкциясини умумий қабул қилинган усулларидан бири билан: криодеструкция, электрокоагуляция, лазер деструкция ёки солкодерм билан бирга қўлланади. Бактериялар ёки вируслар чақирган инфекцияларни даволаш учун Иммуномакснинг 100-200 ТБ дан 6 инекция курси ўтказилади. Сусайган иммунитетни мувофиқлаштириш учун Иммуномакснинг 100-200 ТБ дан 3-6 инекция курси ўтказилади.

Аниқланмаган.

Иммуномаксга шахсий ўта юқори сезувчанлик. 12 ёшгача бўлган болалар.

Агар ҳомиладор аёл учун потенциал фойда ҳомила учун кутиладиган зарардан ошса қўллаш эҳтимоли бор. Иммуномакс эмизикли оналарга қабул қилиш учун тавсия қилинмайди. Сурункали касалликлари бўлган болалар ва катталарда дори препаратини қўлланилишининг аҳамияти йўқ.

Агар ҳомиладор аёл учун потенциал фойда ҳомила учун кутиладиган зарардан ошса қўллаш эҳтимоли бор. Иммуномакс эмизикли оналарга қабул қилиш учун тавсия қилинмайди. Сурункали касалликлари бўлган болалар ва катталарда дори препаратини қўлланилишининг аҳамияти йўқ.

4°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари таърифланмаган.

Рецепт бўйича берилади

200 ТБ дан препарат биринчи гидролитик синф нейтрал шиша флаконларда, герметик резина тиқин билан беркитилган, алюмин қалпоқча билан сиқилган, ёки ампула. 3 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан коробка картон қутида.

2 йил.