Иммунокинд rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка (100 мг) қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 20 мг Cалcиум cарбониcум Ҳаҳнеманни трит. Д6, 20 мг Cалcиум флуоратум трит. Д6, 20 мг Cалcиум пҳоспҳориcум трит. Д6, 20 мг Сулфур жодатум трит. Д12 (фаол моддадар лактоза сақлайди). ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, талк, магний стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

Иммунокинд

Фармакалогик гуруҳи:

гомеопатик воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ, икки томони ясси, четлари кесилган таблеткалар.

гомеопатик воситалар.

Кичик ёшдаги ва эмизикли болалардаги юқори нафас йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликларга қаршилигини ошириш учун қўлланади.

6 ёшгача бўлган болаларга 1 таблеткадан кунига 3 марта. Иммунокиндни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди. Таблеткаларни оғизда аста-секин эришига йўл қўйиб, овқатланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин қабул қилиш керак. Зарурати бўлганида таблеткаларни озгина миқдордаги сув билан эритиш мумкин. Препаратни ўтказиб юборилган қабулини ўрнини босиш учун икки баробар дозани бериш тавсия қилинмайди.

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар Сиз фарзандингизда препаратни қабул қилганидан кейин ножўя самаралар пайдо бўлган деб ўйласангиз, шифокорингизга хабар беринг.

Препаратга ўта юқори сезувчанлик.

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингиз бошқа дори воситаларини қабул қилган ёки қабул қилаётган бўлса, шифокорингизга хабар беринг.

Гомеопатик дори воситалари қўлланганида касалликнинг белгилари вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолларда Иммунокиндни қабул қилишни бекор қилиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Иммунокинд препарати билан даволашни бошлашдан олдин ота-оналарга, агар уларнинг фарзандларида қалқонсимон безининг касаллиги бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади. Агар Сиз фарзандингиз етарлича Иммунокиндга жавоб бермаётганини сезсангиз, ёки унда кутилмаган симптомлар пайдо бўлса, илтимос шифокорга мурожаат қилинг. Шифокор билан олдиндан маслаҳатлашмасдан препаратни узоқ муддат даволаш учун қўлламанг. Препарат лактоза (сут қанди) сақлайди. Агар шифокорингиз Сизга фарзандингизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслигингиз ҳақида айтган бўлса, у билан дори воситасини қўллашгача маслаҳатлашинг. Препарат яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Алоҳида шароит талаб қилмайди. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Хозирги вақтгача номаълум.

Рецепциз

150 таблеткадан шиша флаконларда, 1 флакондан картон қутида.

5 йил.