Иммунал rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: препаратнинг 1 мл гуллаётган қирмизи Эхинацеянинг (Эчинаcэа пурпуреа (Л.) Моэнч, ҳерба, суccус) янги йиғилган ўтидан олинган 0,8 мл шарбатини сақлайди. Ёрдамчи моддалар: этил спирти (20 ҳажм%), сорбитол (Е420).

Препаратнинг савдо номи:

Иммунал® Ичга қўллаш учун томчилар

Дори шакли:

Ичга қўллаш учун томчилар

Жигарранг рангли бироз чўкмаси бўлган тиниқ ёки лойқа эритма.

иммунитетни рағбатлантириш,шамоллаш касалликлари ва гриппни олдини олиш ва уларни жуда тез соғайишини таъминлаш,нафас йўлларининг асоратланмаган вирусли ва бактериал касалликларининг симптомларини (тумов, томоқни яллиғланиши, йўтал, ҳолсизликни) енгиллаштириш,сурункали инфекцион касалликларни давомли антибиотикотерапиясида ёрдамчи дори воситаси сифатида қўлланилади.

Ҳар қандай дорини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладорлик ва лактация даврида Иммуналнинг салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқлиги ва унинг таркибида этанол борлиги туфайли, ушбу препаратни ҳомиладор ва эмизаётган аёллар қабул қилиши тавсия этилмайди.

Қирмизи эхинацеянинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган. Агар доза ошириб юборилганидан кейин ножўя самаралар аниқланса, шифокорга мурожаат қилинг.

Рецепциз