Иммодинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: Лиофилизация қилинган диализат (Леуcоcйти диалйсатум лёпҳилисатум)           200 х 106 лейкоцитлар 1 ампула эритувчи қуйидагиларни сақлайди: Инекция учун сув                                     4 мл Дори воситаси реконституция қилингандан (эритилганидан) кейин рН=7,8-9,0

Тасир этувчи модда(ХПН):

леуcоcйти диалйсатум лёпҳилисатум

Препаратнинг савдо номи:

Иммодин

Фармакалогик гуруҳи:

иммунопрепарат.

Дори шакли:

инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун эритувчи билан комплектда

оқдан оч сариқ ранглигача бўлган, эритилгандан сўнг кўринарли ёт заррачаларсиз кукунсимон-ғовак консистенцияли кукун.

иммунопрепарат.

L03AX.

Иммодин болаларда 6 ойликдан бошлаб, ўсмирларда ва катталарда ҳужайравий иммунитетни бузилиши исботланган касаллик ҳолатларида қўлланади. Терапевтик жиҳатдан препарат қуйидагиларда тавсия қилинади: хужайравий иммунитетнинг исботланган нуқсонида: одатдаги иммунотерапия (масалан, гипосенсибилизация ёрдамидаги даволаш) самарасиз бўлган аллергия оқибатидаги оғир ҳолатларда,қайталанувчи сурункали инфекцияларда (организм бўлиши мумкин бўлган инфекцион омилни истисно қила олмайдиган ҳолатларда);оғир септик ҳолатларда;атопик экземада;аутоиммун касалликларда (масалан псориазда, псориатик артритда);иммунотанқислик фонида сурункали толиқиш синдромида қўлланилади. Профилактика мақсадида: бошқа турдаги даволаш (цитостатикни қўллаш, Х-нурланиш) хужайравий иммунитетни пасайишини чақирган шахсларда,ҳужайравий иммунитетни бузилиши исботланган шахсларда операциядан олдинги тайёргарликда,оғир жароҳатларда қўлланилади.

Таъсир этувчи модданинг (кукун) 1 ампуласи (1 дозаси) дастлабки донор қонининг 200 микрофильмлион лейкоцитларида сақланувчи таъсир этувчи модданинг миқдори ҳисобланади. Иммодинни дозалаш – шахсий равишда бўлиб, пациентнинг иммунитетини ҳолати ва унинг клиник ҳолатини олдиндан лаборатор текшириш натижаларидан келиб чиқади. Енгилроқ бузилишларда бир ҳафталик интервал билан 3 асосий дозани қабул қилиш етарлидир, тўртинчи доза учунчи дозадан кейин бир ойдан сўнг қўлланади. Препаратни бундай дозалаш кўпчилик ҳолларда Т-лимфоцитларнинг даражасини узоқ вақт (ярим йилдан ортиқ) мувозанат ҳолатида бўлишини кафолатлайди. Иммунтанқисликнинг оғирроқ ҳолатларида Иммодин билан даволаш, пациентнинг иммун тизимини жорий лаборатор текшириш натижаларидан келиб чиқиб, субституцион ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Антибиотикларга резистент бўлган септик ҳолатларда, бир ҳафта давомида препаратнинг катта миқдорини (3-5 дозасини) қабул қилиш билан зарб дозалар билан даволашни амалга ошириш тавсия қилинади. Катталар ва болаларда, шу жумладан чақалоқларда дозалаш бир хилдир. Эритмани тайёрлаш: Иммодин лиофилизация қилинган кукуни бевосита қўлланишидан олдин 4,0 мл инекция учун сувда эритилади. Қўлланилиши Иммодин одатда тери остига (субкутан тарзда) чуқур юборилади. Воситанинг катта ҳажмини назарда тутиб, айниқса болаларда, дори воситасини бир неча жойларга бўлиб юбориш мумкин. Даволаш вақтида хужайравий иммунитетнинг кўрсаткичларини кузатиб бориш тавсия қилинади.

Дори воситаси қўлланганида турли жадалликдаги (15 минут давомида ўтиб кетадиган) маҳаллий оғриқ ёки 24 соат давомида ўтиб кетувчи эритемалар ва инфилтратлар пайдо бўлади. Умумий ножўя реакциялар аниқланмаган. Ҳар қандай ножўя самараларни пайдо бўлиш хавфи юз берган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ҳомиладорлик ва хужайравий иммунитет ҳолатига аралашув лозим бўлмаган ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Аниқланмаган.

Иммодин текширилган ва анти-ҲИВ 1+2, анти-ҲВC, ҲбсАг ва люесга реактив бўлмаган соғлом донорлардан олинган периферик қон лейкоцитлари гомогенатининг диализатидан ажратиб олинган қуйи молекуляр моддадир. Препаратнинг хавфсизлиги донорларни танлаб олиш ва 10 кД мембранаси орқали февральацияни, стерил февральация ва иссиқлик ёрдамида фаолсизлантиришнит (пастеризацияни) ўз ичига олувчи ишлов бериш билан таъминланган. Препаратни тери остига юбориш турли жадалликдаги маҳаллий оғриқни чақиради, у одатда 15 минут ичида ўтиб кетади. Бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилинмасин. Бошқа препаратлар билан аралаштирилмасин! Даволаш вақтида шифокор-иммунолог пациентнинг ҳужайравий иммун жавобини мунтазам назорат қилиши лозим. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик вақтида Иммодин қўлланилмайди, эмизиш даврида уни қўллаш ман этилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2ºС-8ºС ҳароратда сақлансин! Оригинал ўрамда сақлансин.

Рецепт бўйича

Лиофилизация қилинган кукун сақлаган 1 ампула ва 1 ампула эритувчи. Лиофилизация қилинган кукун сақлаган 5 ампула ва 5 ампула эритувчи. И гидралитик синф шиша ампулалари пациент учун қўллаш бўйича йўриқномаси (пациент учун илова-варақа) билан бирга контур картон қутига жойланаган.

Иммодин: 2 йил. Инекция учун сув: 3 йил. Эритилганидан кейин дарҳол қўллаш лозим!