ИДРИНОЛрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир ампула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: адсорбцияланган намсиз мелдоний дигидрати – 500 мг (сувсиз мелдонийга қайта ҳисоблаганда – 401,5 мг); ёрдачси модда: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мелдоний

Препаратнинг савдо номи:

ИДРИНОЛ

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик воситалар.

Дори шакли:

вена ичига, мушак ичига ва парабулбар юбориш учун эритма

тиниқ рангсиз суюқлик.

метаболик воситалар.

S01ЕV

Қон плазмасидаги максимал концентрациясига юборилганидан кейин ўша заҳоти эришилади. Организмда иккита асосий метаболитларини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди, улар буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил қилади.

Препарат қўзғатувчи самараси ривожланиши мумкинлиги туфайли, препаратни куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади. ИДРИНОЛ вена ичига (в/и), мушак ичига (м/и) ва парабулбар қўлланилади. Юбориш йўли, дозаси ва даволаш курсининг давомийлиги кўрсатмалар, оғир ҳолатлар ва хоказоларга қараб, индивидуал равишда белгиланади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, артериал босимни пасайиши ёки ошиши. Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – психомотор қўзғалиш. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – диспептик бузилишлар. Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – терини қичиши, тошма, тери қопламаларининг гиперемияси, ангионевротик шиш; жуда кам ҳолларда – эозинофилия. Бошқалар: жуда кам ҳолларда – умумий ҳолсизлик.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;бош мия ички қон босимини ошиши (веноз оқиб чиқишни бузилиши ва бош мия ички ўсмалардаги);18 ёшгача бўлган пациентлар (қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) да қўллаш мумкин эмас.

Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин. Юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, алфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

ИДРИНОЛ ўткир коронар синдромида биринчи қатор препарати бўлиб ҳисобланмайди.

25˚С дан юқори бўлмаган хароратда. Музлатилмасин. .

Симптомлари: бош оғриғи, тахикардия, бош айланиши ва умумий холсизлик билан бирга кечувчи артериал босимни пасайиши. Даволаш: симптоматик.

Рецепт бўйича

Вена ичига, мушак ичига ва парабулбар юбориш учун эритма 100 мг/мл. 5 мл дан рангли синдиришт халқаси ёки рангли нуқтаси ва ўйиқча ва/ёки қўшимча рангли ажратувчи халқаси ёки бошқа коди бўлган рангсиз шиша ампулаларда. 5ампуладан поливитнилхлорид плёнкали ва алюмин фолгали ёки полимер плёнкали, ёки фолгасиз ва плёнкасиз контур уяли ўрамда 1 ёки 2 контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида

5 йил.