Ибра rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 500 мг глюкозамин судьяи (глюкозамин судьяи калий хлориди шаклида), 200 мг хондроитин судьяи (натрия хондроитин судьяини натрийли тузи шаклида), 50 мг аскорбин кислотаси (С витамини), 1,5 мг марганец (марганец глюконати дигидрати шаклида), 200 мг метилсулфонилметан (МСМ), 50 мг босвелия камеди қатронининг қуруқ экстракти (Босwэллиа серрате), 30 мг ункария пўстлоғининг қуруқ экстракти (Унcариа томентоса); ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, повидон К25; қобиғининг таркиби: опадри ИИ сариқ (гипромеллоза, полидекстроза, титан диоксиди, талк, малтодекстрин, ўрта занжирли триглицеридлар, темир (ИИ)-оксиди).

Препаратнинг савдо номи:

Ибра

Фармакалогик гуруҳи:

тўқималар трофикаси ва регенерацияси стимулятори.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

узунчоқ, икки томонлама қавариқ, оч сариқ рангдан сариқ ранггача бўлган, бир томонидан бўлиш учун рискаси бошқа томони силлиқ бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

тўқималар трофикаси ва регенерацияси стимулятори.

M09AX.

бўғимларни ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари (шу жумладан остеохондроз, ревматоид артрит, тизза қопқоғини хондромаляцияси, бўғимларни деформацияси, спондилёз, елка курак периартрити);И-ИИИ даражадаги остеоартроз;бўғимларга бўлган функционал юкламани ошиши (ортиқча тана вазни, жисмоний ҳаракатлар);кексаларда бўғим касалликларини олдини олиш;суяк синишларининг оқибатларини камайтириш, суяк қадоғини ҳосил бўлишини тезлаштириш учун;бўғимларни жароҳатларидан кейинги реабилитацион чоралар мажмуасида қўлланади.

Ибра препарати ичга, овқатланишдан 20 минут олдин, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Биринчи уч ҳафта давомида 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади; кейинги кунларда – 1-2 таблеткадан суткада 1 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги – 3-6 ойни ташкил этади. Зарурат бўлганида такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин, уларнинг давомийлиги индивидуал равишда белгиланади.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи; Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: метеоризм, диарея, қабзият. Бошқалар: артериал босимни ошиши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;тромбофлебитлар;қонашга мойиллик бўлганида;ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Ибра ярим синтетик пенициллинлар ва хлорамфениколнинг таъсирини камайтиради, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратнинг дозасини 2 марта камайтириш керак, яхшиланиш бўлмаганида эса – препаратни бекор қилиш керак. Ибра ГКС ҳамда НЯҚП билан мажмуавий даволашнинг таркибида қўлланиши мумкин. Қандли диабет билан хасталанган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади, чунки хондроитин судьяи инсулинга бўлган толерантликни пасайтириш самарасига эга. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Педиатрияда қўлланиши 15 ёшгача бўлган болаларда Ибра препаратини қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ибра автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлашни талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари маълум эмас.

Рецепциз берилади

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.