Грипхот rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир пакет қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: парацетамол – 500 мг, фенилефрин гидрохлориди – 10 мг, оксаламин цитрати – 100 мг, хлорфенирамин малеати – 2 мг; ёрдамчи моддалар: вино кислотаси, лимон кислотаси, натрий бикарбонати, натрий карбонати, хинолин сариғи, лимон ароматизатори, Коллидон К-30, сахарин, сахароза.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, фенилефрин гидрохлориди, оксаламин цитрати, хлорфенирамин малеати;

Препаратнинг савдо номи:

Грипхот

Дори шакли:

вишилловчи гранулалар

оқ ёки сариқ лимон таъмли ва ҳидли бир ҳил гранулалар: оқувчан кукун.

N02BE51

Парацетамол: Оғриқ қолдирувчи таъсири 30 минутдан кейин бошланади. 1-2 соат давомида максимал концентрацияга эришади.  Таъсири 3-4 соат давом этади. Парацетамолнинг 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Ахлат билан чиқарилади. Хлорфенирамин малеат оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали яхши сўрилади. Таъсири 15-60 минутдан кейин намоён бўлади. 3-6 соатдан кейин максимал концентрацияга эришади. 24 соат давомида буйраклар орқали метаболитлар кўринишда чиқарилади. Плазма оқсиллари билан 60% боғланади. Фенилефрин гидрохлориди Перорал қабул қилинганидан 15-20 минутдан кейин таъсири намоён бўлади ва тахминан 4 соат давом этади. Фенилефрин меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва метаболизмга учрайди. Ичакда қисман сўрилишига қарамай, фенилефрин оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали тўлиқ сўрилади. Фенилефрин ичакда  метаболизмга учраб, МАО таъсирида судьяланган конъюгатларга айланади. Метаболизмга учрамаган фенилефрин ва унинг конъюгатлари сийдик билан чиқарилади.

тумов (ўткир вирусли ринит);грипп;шамоллаш;ринитлар (мавсумий ва йил бўйи кечадиган аллергик ринит, ноаллергик эозинофил ринит, вазомотор ринит);юқори нафас йўлларининг инфекцияларини симптоматик (фарингит,синусит, бронхит ва ларингит) даволаш учун.

Бир пакет ичидагиси 2/3 стакан иссиқ сувда эритилади, аралаштирилади ва иссиқ ҳолда қўлланади. Гриппхот 6 соат танаффус билан қўлланади,кунига максимум 4 доза.

Кам ҳолларда уйқучанлик, бош айланиши, меъдада оғриқ, асабийлашиш, оғизни қуриши, тери тошмаси, ҳавотирланиш, иштахани пасайиши, терлаш, тахикардия, қулоқларни шанғиллаши, фотосенсибилизация, сийдик чиқаришни қийинлашиши кузатилади. Бундай ҳолатлар доза камайтирилганида ёки препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Препаратни унинг ингредиентларидан бирортасига юқори сезувчанликда, жигар, буйрак ва юрак фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас. Хлорфенирамин 6 ёшдан кичик болаларда МНТни парадоксал рағбатланишга олиб келиши мумкин. Препаратни простатанинг гиперплазияси, ёпиқ бурчакли глаукома, гипертиреоидизм, гипертониянинг оғир шакли, аритмиялар, цереброваскуляр бузилишлари бўлган беморларда эхтиёткорлик билан буюриш лозим. Болаларда оксаламин қабул қилинганида кўнгил айнаши, қусиш ва галлюцинациялар бўлиши мумкин. МАО ингибиторларини бирга қабул қилиш мумкин эмас ёки препаратни МАО ингибиторларини қабул қилиш тўхтатилгандан камида 3 хафтадан кейин буюриш лозим. Педиатрияда ишлатилиши: 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшдаги шахсларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки препаратнинг йўталга қарши ва вазопрессор самарасига ўта юқори сезувчанлик бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши Ҳомиладорлик (С тоифаси) Ҳомиладорлик вақтида қўлланилгандаги хавфсизлиги исботланмаган. Лактация: Эмизикли аёлларда ишлатилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Шунинг учун эмизиш вақтида қўллаш маъқул эмас. Транспорт воситаларини ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ҳайдовчилар ва ишлари юқори диққатни талаб қилинадиган шахсларга буюрилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Оригинал ўрамида, 25°С дан паст ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юбориш ҳолларини эрта даврида қусишни чақириш ва меъдани ювиш керак. Болаларда қусишни чақиришда аспирация эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Магний гидроксидини қўллаш мумкин. Кечки даврида дозани ошириб юборилиш белгиларининг оғирлигига кўра, симптоматик даволаш (вена ичига эритмалар, кислород) ўтказилади. Гипотонияда вазопрессорларни буюриш мумкин, аммо адреналинни эмас, чунки у АБ ни янада тушириши мумкин. Аналептиклар ҳам қўлланмайди, чунки улар конвулсияларга олиб келиши мумкин. Оғиз орқали Н-ацетилцистеин парацетамолнинг махсус антидоти хисобланади.

Рецепциз

ГриппХот вишилловчи гранулалари бир дозали пакетда, №12 ўрамда.

2 йил