Гриппферонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: Таъсир этувчи модда: одам рекомбинанти интерферон алфа- 2б 10000 ХБ дан кам эмас. Ёрдамчи моддалар: 0,5 мг динатрий эдетати дигидрати, 4,1 мг натрий хлориди, 11,94 мг натрий гидрофосфати додекагидрати, 4,54 мг калий дигидрофосфати, 10 мг повидон-8 минг, 100 мг макрогол-4000, тозаланган сув 1 мл гача.

Препаратнинг савдо номи:

Гриппферон®

Фармакалогик гуруҳи:

Иммуномодулятор восита.

Дори шакли:

Назал томчилар

Тиниқ рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритма.

Иммуномодулятор восита.

L03AB05

Интраназал қўлланилганда, қонга етиб борадиган фаол модданинг концентрацияси аниқлаш чегарасидан деярли паст ва (интерферон алфа 2б нинг аниқлаш чегараси 1-2ХБ/мл) клиник аҳамиятга эга эмас.

Катталар ва болаларда гриппни ва ЎРВИ олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади.

Касалликнинг биринчи симптомларида Гриппферон® 5 кун давомида қўлланади: 0 дан 1 ёшгача ҳар бир бурун йўлига 1 томчидан кунига 5 марта (бир марталик доза 1000 ХБ, суткалик доза 5000 ХБ)1 ёшдан 3 ёшгача ҳар бир бурун йўлига 2 томчидан кунига 3-4 марта (бир марталик дозаси 2000 ХБ, суткалик доза 6000-8000 ХБ)3 ёшдан 14 ёшгача ҳар бир бурун йўлига 2 томчидан кунига 4-5 марта (бир марталик доза 2000 ХБ, суткалик доза 10000 ХБ)Катталарга ҳар бир бурун йўлига 3 томчидан кунига 5-6 марта (бир марталик доза 3000 ХБ, суткалик доза 15000-18000 ХБ). ЎРВИ ва гриппни олдини олиш учун: бемор билан алоқада бўлганда ва/ёки совуқ қотишда препарат бир марталик ёшга доир дозасида кунига 2 марта томизилади. Зарурати бўлганида олдини олиш курслари яна такрорланади.касалланиш мавсумий ошишида препарт ёшга доир дозасида бир марта эрталаб 24-48 соат интервал билан томизилади. Ҳар бир томизишдан кейин препаратни, бурун бўшлиғида бир текис тақсимланиш учун бармоқлар билан бурун қанотларини уқалаш тавсия этилади.

Интерферон препаратлари препаратнинг таркибига кирувчи компонентларни индивидуал ўзлаштираолмаслик. Аллергик касалликларнинг оғир шаклларида қўллаш мумкин эмас.

Гриппферон® ҳомиладорликнинг барча даври давомида ёшга доир дозасига мувофиқ қўллашга рухсат этилган.

2º дан 8º гача бўлган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Бурун томчилари 1000 ХБ/мл. 5 мл ёки 10 мл дан дозаловчи-томчилагичли пластик флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутиларга жойланган.

2 йил. Очилган флакон 30 кундан ортиқ сақланмасин. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.