Граммидин децкийрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: грамицидин С дигидрохлориди – 1,60 мг (грамицидин С га қайта ҳисоблаганда – 1,50 мг), цетилпиридин хлориди моногидрати – 1,05 мг (цетилпиридин хлоридига қайта ҳисобланганда – 1,00 мг); ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди – 5,00 мг, талк – 60,00 мг, лимон кислотаси моногидрати – 36,00 мг, аспартам – 12,00 мг, малина ароматизатори – 3,60 мг, сорбитол – 1055,75 мг, магний стеарати – 25,00 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

грамицидин С + цетилпиридин хлориди

Препаратнинг савдо номи:

Граммидин децкий

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотик+антисептик восита.

Дори шакли:

шимиш учун таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, икки томони қавариқ, фаскали, бир томонида ўйиб ёзилган “ГР” ёзуви бўлган ва малина ҳидли таблетка. Бироз мармарликка йўл қўйилади.

антибиотик+антисептик восита.

R02A

Томоқда ва оғиз бўшлиғида оғриқ билан кечувчи, оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: фарингит, тонзилит, пародонтит, гингивит, стоматитни симптоматик даволашда қўлланади.

Маҳаллий қўлланади. Овқатдан кейин, чайнамасдан, оғизда шимиш билан қўлланилади. Препаратни бевосита қўллагандан кейин овқат ва ичимликларни 1-2 соат давомида қабул қилишдан сақланиш лозим. 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун дозалаш: 1 таблеткадан кунига 4 марта. Максимал суткалик доза 4 таблетка. 12 ёшдан катта болалар ва катталар учун дозалаш: 2 таблеткадан (20-30 минут давомида кетма-кет) кунига 4 марта қабул қилинади. Максимал суткали доза – 8 таблетка. Препаратни 7 кун давомида қабул қилинганда терапевтик самара кузатилмаса шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, диарея) бўлиши мумкин.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;фенилкетонурия (препарат аспартам сақлайди);лактация даври;4 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли бўлган ўзаро таъсири ҳақидаги ҳолатлар кўрсатилмаган.

“Граммидин® децкий”ни оғиз бўшлиғида очиқ жароҳатлар мавжуд бўлса қўллаш мумкин эмас, чунки цетилперидин хлориди жароҳатларни битишини секинлаштиради. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладор аёллар препаратни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари зарур. Препаратни агар она учун потенциал фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин. Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: препарат махсус диққатни ва тезкор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турларини (ательени ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва оператор иши ва бошқалар) бажаришга таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: препаратни тавсия этилганидан юқори дозаларда қабул қилиш, меъда-ичак йўллари томонидан бактериал микрофлорани ўзгариши оқибатида бузилишларни: кўнгил айниши, қусиш, диареяни чақириши мумкин. Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Улашиш: 5 230 Виеwс

Шимиш учун таблеткалар 1,5 мг + 1 мг. 6 ёки 9 таблеткадан поливинилхлорид ёки поливинилхлорид/поливинилиденхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 6 таблеткадан 2 ёки 4 контур уяли ўрамдан ёки 9 таблеткадан 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.