Препаратга ножўя реакциялар тез-тезлиги бўйича қуйидагича таърифланган: биринчи – тез-тезроқ, шундай градацияни қўллаб: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, қабзият, абдоминал оғриқ, метеоризм; кам ҳолларда – гастроинтестинал қон кетишлар, меъда ёки ичак яраси (қон кетиши ёки перфорация билан ёки усиз), эзофагит, стоматит; жуда кам ҳолларда – ичак перфорацияси, гастрит, колит.
Қон яратиш тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – анемия, тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши; кам – қулоқда шовқин, уйқучанлик; жуда кам ҳолларда – дезориентация, хотирани бузилиши.
Юрак томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – юрак уришини ҳис қилиш, кўкракда оғриқ.
Томир тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – артериал гипертензия, юзга қонни оқиб келиши.
Руҳий бузилишлар: жуда кам ҳолларда – кайфиятни ўзгариши, уйқусизлик.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – кўришни бузилиши, кўришни ноаниқлиги.
Респиратор, торакал ва медиастинал бузилишлар: кам ҳолларда – астма, бронхоспазм.
Гепатобилиар бузилишлар: тез-тез эмас – трансаминазалар миқдорини ошиши, жигар фаолиятини бузилиши; кам – гепатит; жуда кам ҳолларда – гепатонекроз, жигар етишмовчилиги.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез – қичишиш, тошма; кам – эшакеми; жуда кам ҳолларда – буллёз тошма, экзема, эритеманинг турли шакллари, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), аллергик пурпура.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – буйрак фаолиятининг лаборатор кўрсаткичларини ўзгариши, креатинин ёки мочевина миқдорини ошиши; жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги.
Умумий бузилишлар ва препаратни юбориш жойидаги бузилишлар: тез-тез – инекция жойида реакция, оғриқ, зичлашиш; кам ҳолларда – инекция жойида шиш.