Гофен 200; 400 rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 200 мг ёки 400 мг ибупрофен; ёрдамчи моддалар: полиетиленгликол 600, калий гидроксиди, тозаланган сув, капсула қобиғи (желатин, 70% ли сорбитол эритмаси, тозаланган сув).

Тасир этувчи модда(ХПН):

ибупрофен

Препаратнинг савдо номи:

Гофен 200; 400

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП)

Дори шакли:

капсулалар

узунчоқ шаклли, табиий рангли, тиниқ, рангсиз, мойсимон суюқлик билан тўлдирилган юмшоқ желатин капсулалар.

ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП)

Сўрилиши – юқори, меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг 2 капсуласи оч қоринга қабул қилингандан сўнг ибупрофен қон плазмасида 15 минутдан сўнг аниқланади, ибупрофеннинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Смах) га 30-40 минутдан кейин эришилади, бу, 200 мг қобиқ билан қопланган таблетка дори шаклидаги Гофен препаратининг эквивалент дозаси қабул қилинганидан сўнг кузатиладиган кўрсаткичдан икки марта тезроқ. Препаратни овқат билан бирга қабул қилиш максимал концентрацияга эришиш вақтини (Цмах) ошириши мумкин. қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 90% дан юқори, ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 2 соат. Бўғимлар бўшлиғига секин киради, плазмадагига нисбатан юқорироқ концентрацияни ҳосил қилиб, синовиал тўқимада тутиб қолинади. Сўрилганидан сўнг фармакологик фаол бўлмаган Р-шаклининг тахминан 60% фаол С-шаклига аста-секин айланади. Жигарда метаболизмга учрайди. Буйрак орқали (ўзгармаган ҳолда кўпи билан 1%) ва камроқ даражада сафро билан чиқарилади. Кекса одамларда ёшроқ инсонларга нисбатан препаратнинг фармакокинетик профилида аҳамиятли фарқлар аниқланмаган. Чекланган тадқиқотларда ибупрофен кўкрак сутида жуда паст концентрацияларда аниқланган.

Гофен бош оғриғи, меньшевизм, тиш оғриғи, оғриқли ҳайз кўриш, невралгия, белдаги оғриқ, мушак ва ревматик оғриқларда; грипп ва шамоллаш касалликларидаги иситмалаш ҳолатларида қўлланади.

Препаратни қабул қилишдан олдин йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг. Ичга қабул қилиш учун. Фақат қисқа муддат қўллаш учун. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: ичга 1 капсула (200 мг) дан, чайнамасдан, суткада 3-4 мартагача. Капсулани сув билан ичиш лозим. Препаратни қабул қилиш орасидаги интервал 6-8 соатни ташкил қилиши керак. Тезроқ терапевтик самарага эришиш учун катталарда бир марталик дозани суткада 3 марта 400 мг гача ошириш мумкин. Максимал суткалик доза 1200 мг ни ташкил қилади. 12-17 ёшгача бўлган болалар учун максимал суткалик доза 1000 мг ни ташкил қилади. Агар препарат қабул қилинганидан кейин 2-3 кун давомида симптомлар сақланса ёки кучайса, даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Ножўя реакцияларни юз бериш тез-тезлигини баҳолаш қуйидаги мезонларга асосан амалга оширилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), тез-тезлиги номаълум (тез-тезлигини баҳолаш бўйича маълумотлар йўқ).

Препаратнинг таркибига кирувчи ибупрофенга ёки ҳар қандай компонентга юқори сезувчанлик.Бронхиал астма, бурун ёки бурун олди бўшлиқларининг қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни ўзлаштиролмасликни тўлиқ ёки нотўлиқ қўшилиб келиши (шу жумладан анамнездаги).Меъда-ичак йўллари аъзоларининг эрозив-ярали касалликлари (шу жумладан меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, Крон касаллиги, ярали колит) ёки фаол босқичида ёки анамнезида ярадан қон кетиши (яра касалликлари ёки ярадан қон кетишининг икки ёки ундан ортиқ шикастланган эпизодлари).НЯҚП ни қабул қилиниши оқибатида қўзғалган анамнездаги меъда-ичак йўлларидаги ярадан қон кетиши ёки перфорация.Оғир жигар етишмовчилиги ёки фаол фазадаги жигар касаллиги.Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин), тасдиқланган гиперкалиемия.Декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, аортокоронар шунтлаш ўтказилгандан кейинги давр.Цереброваскуляр ёки бошқа қон кетишлари.Гемофилия қон ивишининг бошқа бузилишлари (шу жумладан гипокоагуляция), геморрагик диатезлар.Фруктозани ўзлаштиролмасликҲомиладорлик (ИИИ уч ойлик).12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ацетилсалицил кислотаси: шифокор томонидан буюрилган ацетилсалицил кислотасининг паст дозалари (кўпи билан суткада 75 мг) дан ташқари, чунки бирга қўллаш ножўя самараларни юз бериш хавфини ошириши мумкин. Бир вақтда қўлланганда ибупрофен ацетилсалицил кислотасининг яллиғланишга қарши ва антиагрегант таъсирини пасайтиради. Бошқа НЯҚП, шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари: НЯҚП гуруҳидан икки ва ундан ортиқ препаратларни бир вақтда қўллашдан, ножўя самараларни юз бериш хавфи ошиши мумкинлиги туфайли бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Препаратни максимал равишда иложи борича қисқа курсларда ва симптомларни бартараф этиш учун зарур бўлган минимал самарали дозада қабул қилиш тавсия этилади. Узоқ муддатли даволаниш вақтида периферик қон манзарасини ва жигар ҳамда буйракнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Гастропатия белгилари пайдо бўлганида эзофагогастродуоденоскопия, қон умумий таҳлилини (гемоглобин миқдорини аниқлаш), аҳлатда яширин қон борлиги юзасидан таҳлилини ўз ичига олувчи синчков назорат кўрсатилган. 17-кетостероидларни аниқлаш зарурати туғилганида, текширишдан 48 соат олдин препаратни бекор қилиш керак. Даволаниш даврида этанолни қабул қилиш тавсия этилмайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим, чунки буйракнинг функционал ҳолатини ёмонлашиш хавфи мавжуд бўлади.

Препаратни ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Препаратни ҳомиладорликнинг И-ИИ уч ойликларида қўллашдан сақланиш керак, препаратни қабул қилиш зарурати туғилганида шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Ибупрофен жуда оз миқдорларда кўкрак сутига ўтиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Препаратни узоқ муддат қўллаш зарурати туғилганида, препаратни қўллаш даврида эмизишни тўхтатиш масаласини хал этиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болаларда дозани ошириб юбориш симптомлари тана вазнига 400 мг/кг дан ортиқ дозани қабул қилгандан кейин юз бериши мумкин. Катталарда дозани ошириб юбориш симптомларини дозага боғлиқлиги камроқ намоён бўлади. Доза ошириб юбоилганда препаратни ярим чиқарилиш даври 1,5-3 соатни ташкил этади. Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, камроқ ҳолларда – диарея, қулоқни шанғиллаши, бош оғриғи, меъда-ичакдан қон кетиши. Оғирроқ ҳолларда марказий нерв тизими томонидан кўринишлар: уйқучанлик, кам ҳолларда – қўзғалиш, тиришишлар, дезориентация, кома кузатилади. Даволаш: симптоматик. Фоллаштирилган кўмирни перорал қўллаш ёки ибупрофеннинг потенциал токсик дозаси қабуол қилингандан кейин 1 соатдан сўнг меъдани ювиш тавсия этилади. Агар ибупрофен сўрилиб бўлган бўлса, ибупрофеннинг кислотали ҳосиласини буйрак орқали чиқариш мақсадида ишқорий суюқликларни ичиш, жадаллаштирилган диурез буюрилиши мумкин. Тез-тез кузатиладиган ёки давомли тиришишларни диазепам ёки лоразепамни вена ичига юбориб бартараф этиш керак. Бронхиал астмани кечиши ёмонлашганда бронходилататорларни қўллаш тавсия этилади.

Рецепциз

6 капсуладан ПВХ ва алюмин фолгали блистерда. 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил.