Глицирозин

Таркиби:

0,1 г миқдорда пушти баҳмалгул илдизи ва 0,05 г қизилмия илдизи қуруқ экстрактлари аралашмаси ва 0,1 г МКЦ билан тўлдирилган.

Тасир этувчи модда(ХПН):

қизилмия илдизи ва пушти бахмалгул илдизи.

Препаратнинг савдо номи:

Глицирозин

Фармакалогик гуруҳи:

Балғам кўчирувчи ва яллиғланишга қарши восита.

оқ ёки бошқа рангдаги қаттиқ желатин капсулалар. Капсулалар специфик ҳидга эга, қўнғир ёки жигарранг гигроскопик аморф кукун билан тўлдирилган.

Балғам кўчирувчи ва яллиғланишга қарши восита.

Бронх-ўпка ва нафас йўллари касалликлари (сурункали катарал бронхит, сурункали обструктив касаллик, бронхиал астма, ларингит, трахеит, бронхит).

Препарат 7-14 кун давомида овқатдан кейин кунига 3 маҳал 1-2 капсуладан ичилади. Даволовчи врач кўрсатмасига кўра даволаш курси узайтирилиши ёки қайтарилиши мумкин.

Препарат одатда яхши қабул қилинади. Айрим ҳолларда аллергик реакциялар ва жиғилдон қайнаши кузатилиши мумкин.

Юрак ҳамда жигар ва буйрак функциялари бузилиши билан кузатиладиган органик хасталиклар.

6 ёшгача бўлган болаларда, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда препаратни қўллашга доир маълумотлар мавжуд эмас. Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва ҳавфсиз бўлмаган фаолият турлари билан шуғулланишга таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат дозасининг ошиб кетиши ҳолатларида ножўя таъсирларнинг кучайиши кузатилади. Даво: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, симптоматик терапия.

Рецепциз

Банкаларда 30 та ёки 60 та донадан. Контур уяли ўрамларда 10 та [№10 (1×10), №20 (2×10), №30 (3×10), №50 (5×10)] ёки [№30 (2×15), №60 (4×15)] капсуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил. Улашиш: 1 93 Виеwс