Глицин rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: глицин (аминосирка кислотаси); ёрдамчи моддалар: натрий-карбоксиметилцеллюлоза (натрий кармелозаси) ёки сувда эрувчан метилцеллюлоза, магний стеарати ёки калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

глицин (аминосирка кислотаси).

Препаратнинг савдо номи:

Глицин

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларини мувофиқлашгирувчи восита.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли таблеткалар. Мамарликка йўл қўйилади.

Метаболик жараёнларини мувофиқлашгирувчи восита.

V05SX03

Организмнинг кўпчилик биологик суюқликлари ва тўқималарига, шу жумладан бош мияга осон киради; сув ва карбонат ангидридгача парчаланади, унинг тўқималарда тўпланиши юз бермайди.

Глицин сублингвал ёки трансбуккал 0,1 г дан (таблеткада ёки таблетка майдалаганидан кейинги кукун кўринишида) қўлланади. Соғлом болалар, ўсмирлар ва катталарда психоэмоционал зўриқишда, хотирани, диққатни, ақлий меҳнат қобилиятини пасайишида, ақлий ривожланишини кечикишида, аҳлоқни меъёрдан четга чиққан шаклида глицин 1 таблеткадан кунига 2-3 марта 14-30 кун давомида буюрилади. Марказий нерв тизимининг юқори қўзғалувчанлик, эмоционал лабиллик ва уйқунинг бузилиши билан кечадиган функционал ва органик шикастланишларида, 3 ёшгача бўлган болаларга 0,5 таблеткадан (0,05 г) кунига 2-3 марта, 7-14 кун давомида, кейинчалик 0,05 г дан кунига 1 марта 7-10 кун буюрилади. Суткалик доза – 0,1-0,15 г, курслик – 2,0-2,6 г. 3 ёшдан катта болаларга ва катталарга 1 таблеткадан кунига 2-3 марта, даволаш курси 7-14 кун. Даволаш курсини 30 – кунгача узайтириш мумкин, зарурати бўлганида курс 30 кундан кейин қайтарилади. Уйқунинг бузилишларида глицин уйқудан 20 минут олдин ёки бевосита уйқудан олдин 0,5-1,0 таблеткадан (ёшга боғлиқ ҳолда) буюрилади. Ишемик мия импульсида: импульс ривожланишининг биринчи 3-6 соати давомида 1 г дан, трансбукал ёки сублингвал битта чой қошиқ сув билан, кейинчалик 1 г дан 1-5 сутка давомида, кейинги 30 сутка давомида 1-2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Наркологияда марказий ва периферик нерв тизимининг органик шикастланишларда, энцефалопатия ҳолатларининг ремиссияси даврида ақлий меҳнат қобилиятини оширувчи ва зўриқишни камайтирувчи воситаси сифатида глицин 1 таблеткадан кунига 2-3 марта, 14-30 кун давомида қўлланади. Зарурати бўлганида даволаш курслари йилига 4-6 марта қайтарилади.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Антипсихотик воситалар (нейролептиклар), анксиолитиклар, антидепрессантлар, ухлатувчи ва талвасага қарши воситаларнинг ножўя самаралари яққоллигини сусайтиради.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

100 мг дан таблеткалар.

3 йил.