Глицерин rasmini ko'rish

Таркиби:

олий навли дистилланган глицерин – 1 кг, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

глицерол

Препаратнинг савдо номи:

Глицерин

Фармакалогик гуруҳи:

Дерматопротектор.

Дори шакли:

суюқлик

тиниқ, рангсиз, ширин таъмли, ҳидсиз, сиропсимон суюқлик. Гигроскопик.

Дерматопротектор.

D11AX

Ичга қабул қилинганидан кейин глицерин меъда-ичак йўлларидан енгил сўрилади ва асосан жигарда жадал метаболизмга учрайди (глюкоза, гликоген, ёғлар ҳосил бўлиши учун субстрат бўлиши мумкин). Буйраклар орқали метаболитлар шаклида чиқарилади, шунингдек ўзгармаган шаклда ҳам чиқарилиши мумкин.

Сиртга – қуруқ терига парвариш қилиш учун буюрилади. Маҳаллий (пер реcтум) – турли генезли қабзиятни даволаш (шу жумладан, одат тусига кирган, ёшга боғлиқ бўлган, ҳаракат чекланиши оқибатидаги). Ичга – офталмологик операциялар олдидан ва операциядан сўнг қисқа муддатга шишасимон тана ҳажмини камайтириш ва кўз ички босимини пасайтириш учун ўткир глаукомани даволаш учун (ёрдамчи даволаш сифатида) шунингдек импульсда, жигар комасида, Рей синдромида бош мия шишини камайтириш учун қўллаш мумкин (ёрдамчи препарат сифатида, чунки бу касалликларни одатдаги даволаш таркибига кирмайди).

Сиртга – терига суртилади ва енгил ҳаракатлар билан унга ишқаланади. Маҳаллий – кунига 1 марта тўғри ичакка 2-5 мл ҳўқна орқали юборилади, эрталабки нонуштадан 15-20 минут кейин юборган афзал. Ичга – бошланғич доза, 1 кг тана вазнига 1-1,5 г дан (2-3 мл) 50% сувли эритма шаклида (бир хил ҳажмдаги глицерин ва қайнатилиб совутилган ёки дистилланган сувни аралаштириб тайёрланади) буюрилади. Кейинги қабуллар учун (агар у зарур бўлса) 1 кг тана вазнига 0,5 г дан (1 мл 50% эритма) тавсия қилинади.

Сиртга қўлланганда терида ачишиш хисси бўлиши мумкин. Узоқ муддат ректал қўлланилганида тўғри ичакни таъсирланиши ҳолатлари кузатилиши мумкин. Ичга қабул қилинганида бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, диарея, чанқоқлик, бош айланиши; юрак фаолияти кучсизланган беморларда – юрак аритмиялари, ўпка шиши, юрак етишмовчилиги; қандли диабетли беморларда – гипергликемия ва глюкозурия, жуда кам холларда- ҳаёт учун хавфли бўлган гиперосмоляр гипергликемик кома бўлиши мумкин.

Ректал қўллаш учун – зўрайиш босқичидаги геморрой, орқа тешик ёриқлари, тўғри ичакнинг яллиғланиш касалликлари ва хавфли ўсмалар; глицеринга юқори сезувчанлик. Ичга қўллаш учун – қандли диабет (айниқса ўртача оғирликдаги ва оғир, узоқ давом этувчи), юрак фаолиятини кучсизланишида (шу жумладан, миокард инфаркти ўтказилгандан кейин) қўллаш мумкин эмас. Буйрак ва жигар фаолияти бузилганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Перорал қабул қилинганда 50% глицерин эритмасини мазасини яхшилаш учун, уни совутиб қабул қилиш тавсия этилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Рецепциз

20, 25, 40, 50, 90, 100 мл дан флаконларда.

5 йил.