Глиметрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: метформин гидрохлориди – 500 мг метформинга эквивалент, глимепирид – 2 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, крахмал, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, талк, натрий кроскармеллоза, желатин, метилпарабен, пропилпарабен, қуруқ крахмал.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метформин, глимепирид

Препаратнинг савдо номи:

Глимет

Фармакалогик гуруҳи:

Қандли диабетга қарши восита (перорал).

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли, узунчоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонидан синдириш учун чизиғи бўлган таблеткалар.

Қандли диабетга қарши восита (перорал).

A10BD02.

Глимепирид меъда-ичак йўлларидан 1 соат давомида тўлиқ сўрилади, қон плазмасида моддани чўққи концентрациясига (Cмах) 2- ёки 3-соатларда кузатилади. Тақсимланиш ҳажми (Вд) 8,8 л (113 мл/кг) ни ташкил этади. Оқсиллар билан боғланиши 99,5% ни ташкил этади. Глимепирид оксидланиш йўли билан бутунлай метаболизмга учрайди. Асосий метаболитлари – циклогексил гидроксиметил ҳосиласи ва карбоксил ҳосиласи ҳисобланади. 14С-глимепирид перорал юборилганида, умумий реактивликнинг тахминан 60% 7 кун давомида сийдикда аниқланган. 500 мг метформиннинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 50-60% ни ташкил этади. Ажралиб чиқиши узайтирилган метформиннинг бир марталик дозаси қабул қилингандан сўнг Cмах га 4-8 соатдан кейин эришилади. Метформин плазма оқсиллари билан боғланади. Метформин сийдик билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади ва жигарда метаболизмга учрамайди ёки сафро билан чиқарилмайди. Метформиннинг буйрак клиренси креатининга нисбатан тахминан 3,5 марта катта, бу буйрак найчалари секрецияси метформиннинг асосий чиқарилиш йўли эканлигини кўрсатади.

Инсулинга қарам бўлмаган қандли диабетнинг 2-типи бўлган пациентлар учун парҳезга қўшимча сифатида: агар сулфонилмочевина препаратлари ёки метформин билан монотерапия гликемик назоратни етарли даражада таъминланмаса;сулфонилмочевина препаратлари ва метформин билан мажмуавий даволаш ўзгартирилганида қўлланади.

Препаратнинг дозаси ва даволаш давомийлиги самарадорлиги ва толерантлигига қараб шахсий равишда бўлиши керак. Бошланғич тавсия этилган дозаси бир таблеткани ташкил этади, кунига бир марта нонушта вақтида ёки асосий овқатни биринчи марта қабул қилинган вақтда ёки шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ қабул қилинади.

Eшакеми, лейкопения, қичишиш, бош оғриғи, кўнгил айниши, тромбоцитопения. Ножўя самараларнинг симптомлари препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг камайиб боради. Агар касалликнинг симптомлари сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Буйрак етишмовчилиги ёки буйрак фаолиятини бузилиши, жигар етишмовчилиги, ўткир ёки сурункали ацидоз. Глимепиридга ва метформинга ёки препаратнинг бирон-бир ингредиентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Фуросемид қон плазмасида метформиннинг даражасини оширади, (Смах) 22% га ва АУC ни 15% га оширади, бунда буйрак клиренсида бирон-бир аҳамиятли ўзгаришлар аниқланмайди. Метформин калцийни блоклаб, рақобатбардош типи бўйича В12 витаминини норационал перорал сўрилишига олиб келиши мумкин, бу В12 витаминининг ички омилини рецептор билан боғланишига боғлиқ. Нифедипин метформиннинг сўрилишини оширади.

Оғиз орқали қабул қилинадиган қондаги қанднинг миқдорини пасайтирувчи препаратлар (Толбутамид) қўллаш юрак-қон томир муаммолари фонида ўлимни ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Сулфонилмочевинанинг барча препаратлари гипогликемияга олиб келиши мумкин. Спирт лактатнинг метаболизмига метформиннинг таъсирини кучайтиради. Метформинни қабул қилиш вақтида пациентлар алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишдан огоҳлантирилган бўлишлари керак. Ушбу препаратни қўллашдан олдин ҳомиладор ва эмизикли аёллар шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Препаратнинг тавсия этилган дозаси оширилмасин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда, тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.