ўзига хос ҳидли, ширин таъмли, тўқ сариқ рангли, сиропсимон суюқлик.
Аллергияга қарши воситалар.
R06AE07
Сўрилиши Ичга қабул қилингандан сўнг цетиризин меъда-ичак йўлларидан тез ва яхши сўрилади.
Максимал концентрация даражаси (Смах) таҳминан 30-60 минутдан кейин аниқланади.
Овқат қабул қилиш сўрилиш миқдорига сезиларли таъсир кўрсатмайди, бироқ бундай холларда сўрилиш тезлиги бироз пасаяди.
Тақсимланиши Цетиризин қон плазмаси оқсиллари билан таҳминан 93% га боғланади.
Тақсимланиш ҳажми (Вд) паст (0,5 л/кг), препарат хужайра ичига кирмайди.
Препарат гематоэнцелик тўсиқ орқали ўтмайди.
Метаболизми Цетиризин жигарда нофаол метаболитни ҳосил қилиб, суст метаболизмга учрайди.
10 мг дозада 10 кун қўлланганда препаратни тўпланиши кузатилмайди.
Чиқарилиши Таҳминан 70% буйраклар орқали асосан ўзгармаган ҳолда юз беради.
Тизимли клиренс катталиги тахминан 54 мл/мин ташкил этади.
Бир марталик дозани қабул қилингандан кейин ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 10 соат ташкил қилади.
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда Т1/2 5-6 соатгача камаяди.
Буйраклар фаолияти бузилишида (креатинин клиренси (КК) 11-31 мл/мин.
дан пастда) ва гемодиализда бўлган пациентларда (КК 7 мл/мин.дан камда) Т1/2 3 мартага ошади, клиренс 70% га камаяди.
Сурункали касалликлари фонида ва кекса пациентларда Т1/2 катталиги 50% га ошиши ва клиренсни 40 % га камайиши аниқланади.
Гемодиализ самарасиз.
– мавсумий ва йил бўйи аллергик ринит ва конъюнктивит; – аллергик дерматозлар; – поллиноз (пичан иситмаси); – эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик); – Квинке шишида қўлланади.
Препаратни овқатни қабул қилинишига боғлиқ бўлмаган холда ичга буюрилади.
Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга – сиропни 10 млдан суткада 1 марта, ҳар куни қўллаш тавсия қилинади, кечқурун маққулроқ.
6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – сиропни 10 мл дан суткасида бир марта ёки сиропни 5 мл дан суткада 2 марта, эрталаб ва кечқурун буюрилади.
2 дан 6 ёшгача бўлган болаларга – сиропни 5 мл дан ёки сиропни 2,5 мл дан суткада 2 марта, эрталаб ва кечқурун буюрилади.
Буйрак етишмовчилигини ўрта ёки оғир шаклли бўлган пациентларда препарат дозасини 2 баравар камайтириш керак.
Жигар фаолиятини бузилишларида дозани суткада 5 мл гача ва ундан камроқ буюрилади ва бир вақтда буйрак етишмовчилиги билан бўлганда ўта эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Буйраклар фаолияти меъёрий бўлган кекса ёшдаги пациентларда дозани тузатиш талаб қилинмайди.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз қуриши, диспепсия.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши, асабийлик, меньшевизм.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, ангионевротик шиш, эшакеми, терини қичишиши.
Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади.
Ножўя ҳолатлар кам ҳолларда пайдо бўлади ва ўтувчан характерга эга.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; буйрак оғир касалликлари; кекса пациентлар; 2 ёшгача бўлган болалар; ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Цетиризин бошқа дори воситалари билан клиник сезиларли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Теофиллин билан (суткада 400 мг) бирга истеъмол қилиниши препаратнинг умумий клиренсини пасайишига олиб келади (теофиллин кинетикаси ўзгармайди).
Марказий нерв тизимини сусайтирувчи воситаларини бир вақтда қўллаш ва алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Қандли диабети бўлган пациентлар препарат қўлланганда, 10 мл сироп 3 г сорбитол сақлайди, бу 0,25 НБ мос келишини ҳисобга олиш керак.
Даволаш вақтида юқори диққат концентрациясини ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш зарур.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.