Амлодипин учун характерли: юрак уриши тезлашиши, ҳансираш, оқиб келишлар, оёқларни шиши, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, чарчоқлик ҳисси, кам – кайфиятни ўзгариши, астения, мушак тиришишлари, миалгия, кўришни бузилиши, парестезиялар, диспептик симптомлар, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, кам – жигар трансаминазаларини ошиши ва сариқлик (холестаз оқибатидаги), кам – тез-тез сийиш, гинекомастия, импотенция, кўп шаклли эритема, тери тошмалари, қичишиш, шиш, микрофильмкларнинг гиперплазияси.
Лизиноприл учун қуйидаги ножўя самаралар характерли: бош айланиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, ич кетиши, қуруқ йўтал, кўнгил айниши, қусиш, ортостатик гипотензия, тери тошмалари, кўкракда оғриқ, анорекция, дисгевзия (таъмни бузилиши), жигар фаолиятини бузилиши, холестаз, буйрак фаолиятини бузилиши, аллергик реакциялар.
Бошқа ножўя самаралари 1% кам ҳолларда учрайди.
Ўта юқори сезувчанлик реакцияси юз, лаблар, тил, ҳиқилдоқ қопқоғи, ҳиқилдоқда (0,1% ҳолларда) жойлашган ангионевротик шишни ўз ичига олади.
Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва тегишли симптоматик даволашни амалга ошириш керак.
Антигистамин препаратларни қўллаш шиш симптомларини бартараф қилиш учун фойдали.
Ҳиқилдоқни шиши билан ангионевротик шиш фатал бўлиши мумкин.
Тил, ҳиқилдоқ қопқоғи, ҳиқилдоқнинг шикастланиши нафас йўлларининг мушакларининг спазмини чақириши мумкин, шунинг учун шошилинч адекват фармакотерапия талаб қилинади: 0,3-0,5 мл 0,1% (0,3-0,5 мг) адреналин гидрохлоридни тери остига юбориш ёки вена ичига секин юбориш, шундан сўнг глюкокортикоидлар ва антигистамин препаратлар қўлланади.
Лаборатор кўрсаткичларнинг ўзгариши.
Ангиотензинга-айлантирувчи ферментнинг (ААФ) бошқа ингибиторлари қабул қилинганида, айрим ҳолларда агранулоцитоз кузатилган; лизиноприл қўлланганида ҳам агранулоцитоз ривожланишини истисно қилиш мумкин эмас.
Препарат узоқ вақт қўлланганида гемоглобин ва гематокритнинг кўрсаткичларини ўзгартириши мумкин.
Буйрак касалликлари бўлганида, қандли диабетда ёки реноваскуляр гипертонияда кўпинча гиперкалиемия, қонда креатинин ва мочевинанинг даражасини ошиши кузатилиши мумкин.
Артралгия, миалгия, иситманинг бир ҳолати таърифланган.