Гиоксизонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: таъсир этувчи моддалар: гидрокортизон ацетати – 10,0 мг, окситетрациклин гидрохлориди – 30,0 мг; ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат- 0,2 мг, вазелин – 1 г гача.

Препаратнинг савдо номи:

Гиоксизон

Фармакалогик гуруҳи:

Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостериод + антибиотик-тетрациклин.

Дори шакли:

сиртга ва маҳаллий қўллаш учун суртма

Сариқ рангли суртма.

Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостериод + антибиотик-тетрациклин.

D07SA01.

Янги туғилган чақалоқларни дерматити (пуфакчали ва эксфолиатив), инфекцияланган қазғоқланиш, фолликулитлар, фурункулёз, карбункул, импетиго, сарамасли яллиғланиш, инфекцияланган экземалар ва жароҳатлар, эрозиялар; янги туғилган чақалоқлардаги эшакеми; оддий ва аллергик дерматит, себорея; “қуёшли” эритематоз тошмаси, кўп шаклли экссудатив эритема; ҳашоратларни чақиши; ташқи эшитув йўлини аллергик ва йирингли касалликлари; болдирни варикоз яралари, куйишлар, совуқ уришида қўлланади.

Маҳаллий, сиртга буюрилади. 0,5-1 г миқдордаги суртма терини шикастланган жойларига юпқа қават қилиб кунига 1-3 марта қўйилади ёки стерил дока боғлов остига қўйилади. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади.

Ўта юқори сезувчанлик, тери туберкулёзи, тери ўсмаси, рак олди ҳолатлар, микоз, терини вирусли касалликлари (герпес, сувчечак); ҳомиладорлик, лактация даври (шикастланишнинг катта ўчоқларида қўлланганида) қўллаш мумкин эмас.

Глюкокортикостероидлар (ГКС) билан даволаниш вақтида чечакка қарши вакцинацияни ўтказиш ва иммунизацияни бошқа турларини режалаштириш мумкин эмас (ГКС ни иммунодепрессив самараси туфайли). Болаларда препаратни катта юзаларга ва окклюзион боғловлар остига қўйишдан сақланиш керак. Препаратни юз терисига қўллашни зарурати бўлганида, юқори сўрилиши ва ножўя таъсирларини пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, даволаш қисқа бўлиши керак.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Гиоксизон суртма препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

Рецепт бўйича

Маҳаллий ва сиртга қўллаш учун суртма. 10 г дан алюминий тубаларда. Ҳар бир туба препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат ишлатилмасин.