Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Ҳар бир таблетка сақлайди: Фаол модда: клотримазол ФСША 100 мг; Ёрдамчи моддалар: етарлича миқдорда (тўлдирувчилар).
Тасир этувчи модда(ХПН):
Клотримазол.
Препаратнинг савдо номи:
Гино-В6
Фармакалогик гуруҳи:
Замбуруғларга қарши воситалар.
Замбуруғларга қарши воситалар.
Қинга қўлланганда киритилган дозанинг тахминан 3-10 % сўрилади.
Жигарда фаол бўлмаган бирикмаларгача метаболизмга учрайди, сийдик ва ахлат билан чиқарилади.
Cандида тури ачитқи замбуруғлари ва ёки Тричомонас вагиналис (кандидозли вулвовагинит, трихомониаз) чақирган генитал инфекциялар, Клотримазолга сезгир бактериялар чақирган генитал суперинфекциялар.
Қин шамчалари 6 кун давомида қўлланилади, 1 шамчадан суткада 1 марта, кечқурун ухлашдан олдин қинга чуқур киритилади.
Даволаш ҳайз кўриш вақтида ўтказилмайди, у бу давргача якунланиши керак.
Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.
Маҳаллий реакциялар – гиперемия, қичишиш, санчиқ, камдан-кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин, гоҳида жойида ачишиш ҳисси.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври.
Препаратни оғиз орқали қўлламанг.
Клотримазол нистатин билан бир вақтда қўлланилганда, Клотримазолнинг фаоллиги пасайиши мумкин.
Қинга юборилганида препарат амфотерацин В ва бошқа полиен антибиотикларининг фаоллигини пасайтиради.
Препаратни оғиз орқали қўлламанг.
Ҳайз кўриш даврида қин шамчаларини қўллаш мумкин эмас.
Реинфекцияни олдини олиш учун иккала жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак.
Трихомониази бўлган беморларни муваффақиятли даволаш учун Клотримазол билан бир вақтда тизимли таъсирга эга бошқа дори воситалар, масалан, метронидозол ичга буюрилади.
Жигар фаолияти бузилишларида синамани эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Таблеткаларни шифокор тавсиясидан кейин қўллаш зарур.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Клотримазолни юқори дозаларда қўллаш, ҳаётга хавф туғдирувчи қандай бўлмасин реакциялар ва ҳолатларни чақирмаган.
Аммо ножўя таъсирнинг кўринишларини кучайтириши мумкин.
Рецепт бўйича
Қин шамчалари 100 мг дан.
Бир блистер 6 та таблетка сақлайди, бирламчи картон қутига, қўллаш бўйича йўриқномаси ва аппликатори билан жойланган.