Гинкго билоба АТМ rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Гинкго билобанинг қуруқ экстракти – 40,0 мг. Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Гинкго билоба

Препаратнинг савдо номи:

Гинкго билоба АТМ

Фармакалогик гуруҳи:

Периферик қон айланиши бузилишини даволаш учун восита.

Дори шакли:

Капсулалар.

Охирлари яримсферик цилиндрик шакли корпуси-оқ рангли, қопқоқчаси-қизил рангли қаттиқ желатин капсулалар №1. Капсула ичидагиси –сариқ-жигарранг рангли ўзига хос ҳидли кукун.

Периферик қон айланиши бузилишини даволаш учун восита.

N06VX19

Таъсир этувчи модда-икки панжали гинкгонинг стандартлаштирилган қуруқ  экстрактидир, (ЭГб 761): 24% гетерозидлар ва 6% Гинкголидлар-билобалидлар (А, В Гинкголидлар ва С билобидлар). Ичга қабул қилинганда А, В Гинкголидлар ва С билобалиднинг 80-90% ни ташкил қилади. Препарат қабул қилингандан кейин 1-2 соатдан сўнг максимал концентрациясига эршилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соат (билобалид, А Гинкголидлар) ва 10 соатни (В Гинкголидлар) ташкил қилади. бу субстанциялар организмда парчаланмайди, амалада сийдик билан деярли тўлиқ чиқарилади, оз қисми  ахлат билан чиқарилади.

Турли генезли когнитив танқислик (импульс, бош мия жароҳатлари оқибатида, кексалардаги дисциркулятор энцефалопатия, бу диққат ва/ёки хотирани бузилиши, интеллектуал қобилиятни сусайиши, қўрқув ҳисси, уйқуни бузилиши билан намоён бўлади) ва у турли генезли нейросенсор танқислик (кўзнинг сариқ доғини қариялардаги дегенерацияси, диабетик ретинопатия);оёқларнинг сурункали облитерацияловчи артериопатиясидаги такрорланиб турувчи чўлоқлик (Фонтейн бўйича ИИ даражаси);қон томир патологияси оқибатидаги кўришни бузилиши, унинг ўткирлигини пасайиши;эшитишни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, бош айланиши ва асосан қон томир генезли координацияни бузилиши;Рейно синдромида қўлланилади.

Катталарга 1 капсуладан суткада 3 марта овқат пайтида буюрилади. Капсулаларни 1 стакан сув билан ичилади. Даволаш курсининг ўртача давомийлиги – 3 ой. Когнитив бузилишлар: 40 мг ли 2 капсуладан суткада 2-3 марта буюрилади. Даволаш курсининг давомийлиги камида 8 ҳафтани ташкил қилади. 3 ойлик даволашдан кейин шифокор препаратни кейинчалик яна қўллаш заруратини  текшириши керак. Артерияларнинг периферик окклюзив касалликлари, шунингдек қон томир патологияси оқибатидаги ва инволюцион бош айланиши: 40 мг ли 2 капсуладан суткада 2 марта. Даволаш давомийлиги камида 8 ҳафтани  ташкил қилади. Бош айланишида  даволаш давомийлиги 6-8 ҳафтадан кўп бўлмаслиги керак. Қулоқларни шанғиллашини даволаш  давомийлиги – камида 12 ҳафта.

Камдан-кам ҳолларда шундай  ножўя  реакциялар кузатилади: Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диспептик  ҳолатлар, кўнгил айниши, қусиш; Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши; Тери томонидан: қизариш, шиш, қичишиш, тошма. Гинкго Билоба экстрактини сақлаган препаратларни қўлланганда, айниқса антикоагулянтлар (фенпрокумон, апцетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалари) билан қўлланганда қон қуйилиши (меъда-ичак, кўзга, мияга) юз бериши мумкин. Препарат понсо Р4 сақлайди, у аллергик реакцияларани ривожланишини чақириши мумкин.

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори индивидуал сезувчанлик (аллергик реакциялар) да қўллаш мумкин эмас.

Агар пациент узоқ вақт ацетилсалицил кислотасини, варфарин  ёки тиазид  диуретикларни қўллаган бўлса, препаратни қўллаш мумкин эмас. Қон коагуляциясини ингибиция қиладиган дори воситалари (фенпрокумон, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалари кабиларни) билан бир вақтда қўлланганда охиргининг самарасини кучайтириши мумкин.

Ҳолатни яхшиланишининг биринчи белгилари даволаш бошлангандан кейин 1 ой ўтгач пайдо бўлади. Қон кетишига юқори патологик теннденция бўлганида (геморрагик диатез), шунингдек антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланган ҳолларда, препаратни  фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш керак. Чунки гинкго билоба экстрактини сақлаган препаратлар қон кетишига бўлган мойилликни оширади, бундай ҳолларда препаратни жарроҳлик аралашувларидан олдин қабул қилишни  тўхтатиш керак. Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштира олмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларга уни қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: дори воситасининг дозасини бир марта ёки кўп марта ошириб юборилиши ҳолларида диспептик бузилишлар, онгни бузилиши ва бош оғриғи пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик.

Рецепциз

10 капсуладан ПВХ/алюминий фолгали контур уяли ўрамда. 3 ёки 6 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.