Гинкго билоба rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: гинкго билоба қуруқ экстракти – 40,0 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магния стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гинкго билоба

Препаратнинг савдо номи:

Гинкго билоба

Фармакалогик гуруҳи:

периферик қон айланишининг бузилишини даволаш учун восита.

Дори шакли:

капсулалар 40 мг

№1 ўлчамли, цилиндрик шаклли, учлари полусферик бўлган, корпуси – оқ рангли, қопқоғи – қизил рангли қаттиқ желатин капсулалар.

периферик қон айланишининг бузилишини даволаш учун восита.

N06BX19

Диққат ва/ёки хотиранинг бузилишлари, интеллектуал қобилиятни пасайиши, қўрқув ҳисси, уйқуни бузилиш билан намоён бўлувчи турли генезли дисциркулятор энцефалопатия; импульснинг, бош мия жароҳатларининг оқибатлари, инволютив бузилишларда қўлланади. Периферик қон айланиши ва микроциркуляциясини бузилиши, шу жумладан оёқларнинг артериопатияси, Рейно синдромида қўлланади. Нейросенсор бузилишларда (ақлни заифлашиши, қулоқларни шанғиллаши, гипоакузия, сариқ доғнинг инволютив дегенерацияси, диабетик ретинопатия) қўлланади.

Катталарга 1 капсуладан суткада 3 марта овқатдан кейин буюрилади. Даволаш курсининг ўртача давомийлиги – 3 ойни ташкил қилади.

Овқат хазм қилиш йўлларининг фаолиятини бузилишлари. Бош оғриғи, аллергик реакциялар.

Препаратнинг компенентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни буюриш тавсия қилинмайди

Гинкго билоба дори воситасини қон ивишини камайтирувчи дори воситалари (масалан, фенпрокумон, варфарин, клопидогрел, аспирин ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар) билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки уларнинг таъсири кучайиши ва қон кетишлар ривожланиши мумкин. Цитохром Р450 3А4, 1А2, 2С19 томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситаларининг самарасига таъсир қилиши инкор этилмайди. Бошқа дори воситаларини, шу жумладан шифокор рецептисиз бериладиган дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганда, шифокорга мурожаат этиш лозим.

Гинкго сақловчи препаратлар қон кетиши хавфини ошириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар борлиги туфайли, гинкго билоба дори воситасини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Дори восита компонентларини кўкрак сутига кириш ҳақидаги маълумотлар йўқ. Дори воситани эмизиш вақтида адекват маълумотлар йўқлиги туфайли қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабарлар бўлмаган.

Рецепциз

40 мг дан капсулалар.

2 йил.