Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Фаол моддалар:
Препаратнинг савдо номи:
Гимарил
Фармакалогик гуруҳи:
колопроктологияда қўлланадиган восита.
Дори шакли:
капсулалар 500 мг.
ўзига хос ҳидли жигарранг кукун сақловчи, қизил рангли капсулалар.
колопроктологияда қўлланадиган восита.
Ўсимликдан олинган компонентларнинг мажмуаси маҳсулотнинг аниқ фармакокинетикаси номаълум/аниқланмаган ёки уни аниқлашда қийинчиликлар мавжуд.
Геморрой, қон кетиш, яралар, аноректал соҳадаги яралар билан кечувчи тугунлар ва фистулалар, сурункали ич кетиши, дизентерияни симптоматик даволашда қўлланади.
1-2 капсула кунига икки ёки уч марта овқатдан кейин сув билан қабул қилинади.
Максимал суткалик доа – кунига 6 капсулани ташкил этади.
Аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Диуртиклар билан мажмуада қабул қилиш тавсия этилмайди.
Агар препаратнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уни маҳаллий қоидаларга мувофиқ утилизация қилиш керак.
Бундай чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Ҳомиладорлик ва лактация Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди (клиник маълумот чекланганлиги туфайли).
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.
Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган.
Шифокор рецепти бўйича
50 капсула “болалардан ҳимоя” ёпиш тизимли ЮЗПE флаконда.
Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.