Гидрокортизонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гидрокортизон ацетати – 5,0 мг. ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоати (нипагин), вазелин, сувсиз ланолин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гидрокортизон

Препаратнинг савдо номи:

Гидрокортизон

Фармакалогик гуруҳи:

кортикостероидлар.

Дори шакли:

кўз суртмаси

оқ рангли суртма, сарғишдан то кўкимтир тусли ёки кулранг ранглигача бўлиши мумкин.

кортикостероидлар.

S01BA02.

Гидрокортизон шох парда орқали кўз ичи суюқлигига ёмон киради; эпидермис ва шиллиқ қаватнинг эпителийсига киради, тизимли қон оқимига аҳамияциз даражада сўрилиши ва тизимли таъсир кўрсатиши мумкин. Эпидермисда ва шиллиқ қаватнинг эпителийсида бевосита метаболизмга учрайди, кейинчалик эса сўрилгандан сўнг унинг аҳамияциз миқдори умумий қон оқимига тушади ва жигарда метаболизмга учрайди. Қонда 80% транскортин билан ва 10% албумин билан боғланади. Гидрокортизоннинг метаболитлари буйраклар ва ичак орқали чиқарилади.

кўзни ва қовоқларнинг аллергик касалликлари (қовоқлар дерматити, блефарит, конъюнктивит ва кератоконъюнктивит, увеит);шох парда эпителийининг бутунлигини бузилиши бўлмаганида кўзнинг олдинги қисмини яллиғланиш касалликлари (блефарит, конъюнктивит ва кератоконъюнктивит, сурункали увеит);шох пардани кимёвий, радиацион ёки термик, шунингдек ёд жисмларни тушиши оқибатидаги шикастланиши;шох парданинг тиниқлигини тикланиши ва кератитлар, кимёвий ёки термик куйишлардан сўнг реваскуляризацияга (томирли неоангиогенез) тўсқинлик қилиш (шох парданинг нуқсонларини тўлиқ эпителизациясидан сўнг);кўзнинг айрим бактериал инфекцияларида мувофиқ антибактериал даволаниш билан биргаликда яллиғланишга қарши восита сифатида. Неомицин судьяи ва полимиксин билан мажмуада қўллаш мумкин. Агар мувофиқ мажмуавий даволаш буюрилган бўлса, судья билан ёки неомицин судьяи, полимиксин В судьяи ва бацитрацин рух билан қўллаш мумкин. Офталмологик микробларга қарши воситалар билан мажмуада қўлланилганда фойда ва хавф нисбатини баҳолаш лозим.

Маҳаллий қўлланилади. Суртманинг 1-2 см тизимчаси пастки қовоқнинг орқасига кунига 2-3 марта қўйилади. Даволаш курси 1-2 ҳафта. Даволашнинг аниқ давомийлигини шифокор даволашнинг самарадорлиги, бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар ва касалликнинг клиник манзарасига қараб белгилайди. Жароҳатдан кейинги ҳолатларда – шох парданинг тўлиқ эпителизациясидан сўнг кунига 1-2 марта қўлланилади. Суртмани апликацияси вақтида тюбикни терининг юзасига ёки конъюнктивага тегишидан сақланиш лозим.

Аллергик реакциялар, ачишиш, оқсил пардани қон томирларини кенгайиши, кўришни қисқа муддатли ноаниқлиги. Гидрокортизон сақловчи шунга ўхшаш препаратларни қўллаш билан боғлиқ бўлган контактли дерматит, дерматоконъюнктивит ва қовоқлар экземаси каби аллергик реакцияларнинг ривожланиши хақида хабар берилган. Узоқ муддат 10 кундан кўпроқ қўлланганида кузатилиши мумкин: кўз ички босимини ошиши, ўз навбатида кўз нервини шикастланиши билан стероид глаукомани ривожланиши ва кўриш майдонини бузилиши (шунинг учун глюкокортикостероидлар 10 кундан кўпроқ қўлланганида кўз ичи босимини мунтазам ўлчаш керак), орқа субкапсуляр катаракта ҳосил бўлиши, жароҳатларни битиши жараёнини секинлашиши (шох пардани юпқалашишини чақирадиган касалликларда тешилиши) мумкин. Иккиламчи бактериал инфекция организмнинг химоя реакциясини бостирилиши оқибати сифатида ривожланиши мумкин. Ўткир йирингли касалликларда глюкокортикостероидлар ниқоблаши ёки мавжуд инфекцион жараённи кучайтириши мумкин. Шох пардани замбуруғли шикастланиши глюкокортикостероидлар узоқ муддат қўлланганида айниқса, тез-тез ривожланиш тенденциясига эга. Глюкокортикостероидлар билан узоқ муддат даволашдан сўнг шох пардада битмайдиган яраларни пайдо бўлиши замбуруғли инвазиянинг ривожланганидан далолат бериши мумкин.

Гидрокортизонга, бошқа кортикостероидларга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик; кўзларнинг йирингли, вирусли (масалан, оддий герпес вируси, сув чечак вируси ва бошқалар чақирган эпителиал кератит), туберкулёзли, замбуруғли касалликлари, глаукома, трахома, вакцинация даври, кўз пардаларининг бутунлигини бузилиши, болалар (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан Ҳомиладорлик, эмизиш даври.

Даволаш муддатини узайтириш мумкин эмас. Ташҳиси қўйилмаган кўзларни қизаришида маҳаллий қўллаш учун кортикостероидларни буюриш  мумкин эмас, чунки дори воситасини нотўғри қўллаш кўрликка олиб келиши мумкин. Кўзнинг ички босимини ошиши хавфи, катарактани ёки  иккиламчи инфекцияни ривожланишини бартараф этиш учун мунтазам назоратни ўтказмасдан  туриб, кортикостероидлар билан даволашни такрорлаш ёки узайтириш мумкин эмас. Метилпарагидроксибензоат сақлайди, бу аллергик реакцияларнинг (секинлашган таъсири) келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Даволаш вақтида контакт линзаларини тақиш тавсия қилинмайди. Бошқа кўз препаратларини бир вақтда қўллаганда, уларни қўллаш ва суртмани суртиш орасидаги интервали 15 минутдан кам вақтни ташкил қилиши керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лавтация даврида Гидрокортизонни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича текширишлар ўтказилмаган. Глюкокортикостероидлар маҳаллий қўлланганида кўкрак сутига ўтиш ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, бироқ ҳавф тўлиқ истисно қилиниши мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида Гидрокортизон фақат кутилаётган даволаш самараси ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганда қўлланиши мумкин. Бундай ҳолларда қўллашни давомийлиги 7-10 ошмаслиги керак. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Препаратни қўлланилиши билан дарҳол кўриш ўткирлигининг қисқа муддатли бузилиши келиб чиқиши мумкин, бу руҳий ва жисмоний реакцияларни секинлашишига олиб келади. Шунинг учун механизмлар билан ишлаш ва автотранспортни бошқаришдан олдин препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

50С дан 200С гача бўлган ҳароратда.

Дозани ошириб юборилиши жуда кам ҳолларда кузатилади. Симптомлари: маҳаллий ножўя самаралари ривожланиши мумкин. Препарат бекор қилинганида дозани ошириб юборилишини кўринишлари мустақил ўтиб кетади.

Рецепт бўйича берилади

2 йил.