Геволокс плюсрецепт билан

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: глюкозамин судьяи (глюкозамин судьяининг калий хлориди кўринишида) – 500 мг; хондроитин судья (хондроитин судьяи натрий кўринишида) – 400 мг; ёрдамчи моддалар: повидон (ПВП-К-30), микрокристалл целлюлоза (Авиcэл ПҲ 101), кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза, магний Стеарати плёнка қобиғи: гидроксипропилметил целлюлоза, титан диоксиди, талк, полиетиленгликол (ПEГ 6000), # 1 Лаке мовий озуқа бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

глюкозамин судьяи + хондроитин судьяи

Препаратнинг савдо номи:

Геволокс плюс

Фармакалогик гуруҳи:

тоғай тўқималари регенерациясини рағбатлантирувчи восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

узунчоқ шаклли, мовий рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

тоғай тўқималари регенерациясини рағбатлантирувчи восита.

M09AX02

Сўрилиши Ичга қабул қилинганда глюкозаминни биокираолишлиги – 25% (жигар орқали “биринчи ўтиш” самараси ҳисобига).  Хондроитин судьянинг биокираолишлиги – 13% ни ташкил қилади. Тақсимланиши Тўқималарда тақсимланади: глюкозаминнинг энг юқори концентрациялари жигарда, буйракда ва бўғим тоғайида аниқланади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 30% суяк ва мушак тўқимасида узоқ муддат сақланиб қолади. Чиқарилиши Глюкозамин асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда, қисман – аҳлат билан чиқарилади. Глюкозаминнинг ярим чиқарилиш даври Т1/2 – 68 соат.

Периферик бўғимлар ва умуртқа поғонасининг остеоартрози.

Ичга катталарга ва 15 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан кунига 2 марта биринчи 3 хафта давомида, сўнгра кейинги ҳафта ва ойлар давомида 1 таблеткадан кунига 1 марта буюрилади. Камида 6 ой давомида қўлланганда барқарор даволаш самарасига эришилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини енгил бузилишлари– эпигастрийда оғриқ, метеоризм, диарея, қабзият бўлиши мумкин. Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши. Бошқалар: аллергик реакциялар.

Буйрак фаолиятини оғир бузилиши;препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Қон кетишларида ёки қон кетишларига мойилликда, бронхиал астмада, қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препаратни 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги клиник маълумотлар йўқ.

Бир вақтда қўлланганида антикоагулянтлар ва антиагрегантлар таъсири кучайиши мумкин. Тетрациклинларни сўрилишини оширади, яримсинтетик пенициллинларни таъсирини камайтиради. Препарат ГКС билан мутаносибдир.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари маълум эмас. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблеткалар Ал/ПВХ блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.