Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: асал концентрати – 4 г; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 9 г, бидистилланган сув – 1 л.
Тасир этувчи модда(ХПН):
асал концентрати
Препаратнинг савдо номи:
Гептронг
Фармакалогик гуруҳи:
Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган восита,епатопротекторлар.
Дори шакли:
инекция учун сув.
рангсиз ёки бироз сарғиш рангли ўзига хос асал ҳидли суюқлик.
Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган восита,епатопротекторлар.
A05VA
Ўткир вирусли А ва В гепатитларни, сурункали вирусли В ва С гепатитларни даволашда қўлланади.
Акушерлик ва гинекологияда ҳомиладорларни кўнгил айниши ва қусиш синдромида (эрта токсикоз) (кўнгил айниши ва қусишни йўқ қилиши учун) жигар фаолиятини бузилишини мажмуавий давоси таркибида қўлланади.
Мушак ичига суткада бир марта, эрталаб қуйидаги схема бўйича: 1-3 кунлари – 3 мл дан, 4-5 чи кунлари – 6 мл дан, 6-7 кунлари – 9 мл дан, 8-9 кунлари – 6 мл дан, 10-12 чи кунлари – 3 мл дан.
ИИ схема буйича: хар куни 10-15 мл дан вена ичига, томчилаб, препаратни олдиндан эритилган 100 мл натрий хлоридининг 0,9% изотоник эритмаси билан 10 кун давомида юборилади.
Зарур бўлганида даволаш курсини 2-3 ҳафтадан кейин қайтариш мумкин.
Алоҳида ҳолларда уйқусизлик, иштаҳани кўтарилиши кузатилади.
Асал маҳсулотларига бўлган яққол аллергияларда қўллаш мумкин эмас.
Қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўлланади (қонда глюкоза миқдорини назорати остида).
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепт бўйича
Инекция учун эритма, 5 мл, 3 мл ва 10 мл дан ампулаларда.