Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: треонил-глутамил-лизил-лизил-аргинил-аргинил-глутамил-треонил-валил-глутамил-аргинил-глутамил-лизил-глутамат (Гепон) 1 мг, 2 мг
Препаратнинг савдо номи:
Гепон
Фармакалогик гуруҳи:
иммуномодулятор восита.
Дори шакли:
маҳаллий ва сиртга қўллаш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.
оқ рангли, ҳидсиз кукун.
иммуномодулятор восита.
L03
Мажмуавий даволаш таркибида: Cандида замбуруғлари чақирган шиллиқ қаватлари ва тери инфекцияларини даволаш учун; шиллиқ қаватлари ва терининг (қизариш, шиш, қичишиш, ачишиш, оғриқ) яллиғланиш жадаллигини ҳамда шиллиқ қаватларининг қуруқлигини камайтириш учун қўлланилади.
Антибиотиклар билан даволаш натижасидаги шиллиқ қаватлар ва тери кандидозини олдини олиш учун қўлланилади.
Маҳаллий, сиртга қўлланилади.
Препаратни қўллашдан олдин инекция учун сувда (терига ишлов бериш учун, препаратни сиртга қўллашда) ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида (препарат маҳаллий қўлланганда, яъни шиллиқ қаватга ишлов бериш учун) эритиш керак.
Қўллашдан олдин препаратни қўллаш усули: Дори препарати бўлган резина тиқинли флаконни ҳимоя алюмин қалпоқча қисмини олиб ташлаш керак.
Агар дори препарати ампулада бўлса, ампулани очиш керак.Эритувчиси билан ампулани очиш керак (инекция учун сув).
Эритувчи сифатида шунингдек 0,9% ли натрий хлориди эритмаси қўлланилиши мумкин.Бир марталик шприцга игна тиқилади (5/10 мл ҳажми – 1-жадвалга қаранг).Эритмани шприцга тортинг (эритувчининг ҳажми 1-жадвалда кўрсатилган).Игнали шприц билан дори препарати бўлган флаконни резина тиқинини тешиш ва флаконга 2-2,5 мл эритувчини қуйиш керак.
Агар дори препарати ампулада бўлса, шунингдек очилган ампулага 2-2,5 мл эритувчини қуйиш керак.Игнани олмасдан туриб енгил тебранувчи ҳаракатлар билан тахминан 1 минут давомида флакон ичидагисини тўлиқ эритиш керак (ампула).Олинган эритмани эритувчининг қолдиғи билан шприцга тортиш керак.
Шприцдаги охирги эритманинг ҳажми 1-жадвалда кўрсатилган ҳажмига мувофиқ бўлиши керак.Енгил тебранувчи харакатлар билан тахминан 1 минут давомида шприцдаги эритмани тўлиқ аралаштириб, флакондан игнали шприцни тортиб олиш керак.Шприцдан игнани ечиш керак.Шприцни инстилляция учун дозаловчи мослама сифатида, тери ва шиллиқ қаватларга суртиш ёки докали салфеткаларга қўллаш учун қўлланилади.
1-жадвал
Аниқланмаган.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси чуқурлашса, ёки Сиз бошқа бирон-бир ножўя самаралар сезган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Гепонга индивидуал юқори сезувчанлик.
12 ёшгача бўлган болалар.
Таърифланмаган.
Агар она учун потенциал фойда ҳомила учун кутиладиган хавфдан ошса қўллаш мумкин.
Гепон эмизиш даврида қўллаш учун тавсия этилмайди.
Препаратни қўллаш зуруратида эмизишни тўхтатиш керак.
Агар она учун потенциал фойда ҳомила учун кутиладиган хавфдан ошса қўллаш мумкин.
Гепон эмизиш даврида қўллаш учун тавсия этилмайди.
Препаратни қўллаш зуруратида эмизишни тўхтатиш керак.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Маҳаллий ва сиртга қўллаш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат, 1 мг, 2 мг.
1 мг, 2 мг дан препарат флаконлар.
1 мг, 2 мг дан препарат ампулалар.
1, 2, 3 флакон ёки ампулалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида; 1 флакон ёки ампула препарат билан, 1 ампула 5 мл инекция учун сув билан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Препарат билан 1 флакон ёки ампула, 1 ампула 5 мл инекция учун сув билан, қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида (Комплект); Препарат билан 1 флакон ёки ампула, 1 ампула 5 мл инекция учун сув, бир марта қўллаш учун стерил 1 шприц билан қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида (Комплект);